

Бўрилар биринчи даврада Ситини меҳмонда 2:0 уриб келишган. Буни АПЛда учраб турадиган тасодиф ҳам деб бўлмайди. Дейлик бугун Вулвс ютса, жадвалда 5-ўринга қайтади. Бу дегани Тоттенхэм, Манчестер Юнайтед, Арсеналлардан тепароқда тугатиши мумкин биринчи даврани. Бу энди идеал вариант улар учун. Қийин томони ҳам бор. Совғали кунларда Вулверхэмптонни хақиқий синов кутяпти. 45 соат оралиғида улар МанСити ва Ливерпуль билан ўйнашади. Сити куйдириб бериши, Ливерпуль еб ташлаши, натижада Вулвс ўрта поғоналарга қулаши ҳеч гап эмас.
Пеп Гвардиола учун балки АПЛ асосий мақсад бўлмай қолган дейишингиз мумкин. Лекин ушбу максималист мураббий иккинчи поғонага кўтарилиш имкониятини қўлдан чиқаргиси келмайди. Уйдаги мағлубият ҳам унутилгани йўқ, уни чиройли қилиб ёпиб кетишни ҳохламайдими? Демак, бу оддий сайр эмас. Вулвехэмптон - Манчестер Сити, 00:40 дан бошлаб биргаликда кўрамиз.
@Davron_Fayziev