Size: a a a

Даврон Файзиев | Расмий канал

2019 December 17
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🔥 Эртага узоқ кутилган Класико. Шарҳ масаласида саволлар кўп бўлгани учун тушунтириб кетмоқчиман. Айни вақтда хизмат сафаридаман, шу сабабли бу галги Эль Класикони шарҳлай олмайман. Футболда вақти вақти билан ротация қилинади, биласиз. Қолаверса, Хайрулла ака ижросида буни эшитиш бошқача бўлади. Плюс Хасан ҳам катта ўйинларга аллақачон пишиб етилган. Тандемда ишлашади. Мендан эса сизга Futbol-TVнинг мана бу ролиги ✊🏼
Ҳа яна бир нарса, Черданцев ва Генич телеканалимиз орқали шарҳлашади рус аудио йўлакчасида.  

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🥊 Йил охири. Сўровлар, номинациялар, лауреатлар... (сайловлар).
Американинг Бокс журналистлари уюшмаси йилнинг анъанавий сўровини бошлади. Фақат бу сафар 10 йилда бир қўшиладиган “Ўн йилликнинг энг кучли боксчиси” номинацияси ҳам бор.
Унга даъвогарлар:
Флойд Мэйвезер,
Мэнни Пакиао,
Сауль Канело Альварес,
Владимир Кличко,
ва Андре Уорд.

Олдинги сафар 2009 йилда афсонавий Джо Луис номидаги ушбу номинацияни Мэнни Пакиао ютган. Шахсий фикримча бунисини хақли равишда Флойд Мэйвезер олиши шарт.
2019 йилнинг энг яхши боксчисига бериладиган Шугар Рэй Леонард номидаги совринга даъвогарлар:
Сауль Альварес, Наоя Иноуэ, Мэнни Пакиао, Джош Тейлор, Эррол Спенс.
Супероғир йигитлар эсдан чиқмадими? Фьюри, Уайлдер... Олтин бола Ломаченкочи? йўқ улар номинантларда. Объектив қарашга харакат қилган ҳолда айтяпман. (Субъектив бўлганда Муроджон Аҳмадалиевни қўшардим).
Натижалар январь бошида эълон қилинади. У ерда йил мураббийи, йил менежери, йил жанги каби номинациялар ҳам бор. Охиргисига Джошуа - Руис биринчи сенсацион жангини эътироф этган бўлардим.
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🤜🏼 UFC пиар машинаси махсулоти, pey-per-vew (пуллик намойишлар) рекордлари, трансляциялар рекордлари, гонорарлар рекордларини 10 карра оширган Конор МакГрегор 1 йилдан ортиқ танаффусдан сўнг октагонга қайтади. Notorious 18 январь куни промоушн фахрийси Дональд «Ковбой» Серроне билан жанг қилади. Қизиқ томони енгил тоифанинг ушбу икки вакили ярим ўрта вазнда тўқнашишади. Конор мағлубиятини ёпиб, мавқеини тикламоқчи, шу сабабли вазн ташлашда тинкани қуритиб таваккал қилмоқчи эмас. Серроне фаолияти якунида шов-шув кўтариш ниятида. UFC-246 дастлабки расмий промо ролигини тақдим этди. Мен эса уни ўзбек тилига таржима қилдим ва дўстларим билан, яъни СИЗ билан бўлишаман. Мархамат!

@Davron_Fayziev
источник
2019 December 18
Даврон Файзиев | Расмий канал
CLASICOдек катта бахсларга тахмин қилганда баъзилар бошқа клублар бн ўйинлар натижасини далил қилиб келтиради. Мисол, Реал Мальоркага мағлуб бўлдию, Барса Левантега ютқазган ва ҳк. Ишонинг, бугун бу ўлчов ишламайди. Мотивация, ёндошув, босим 🔝 даражада!
Анонимный опрос
36%
Барселона ғалабаси
40%
Реал Мадрид ғалабаси
15%
Дуранг
9%
Бугун тунда режам - уҳлаш
Проголосовало: 12297
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🔥 Эль Класико бу икки буюк клуб қарама-қаршилиги бўлиш билан бирга, катта шахслар тўқнашуви ҳамдир. Охиргиларидан эслайдиган бўлсак,
РОНАЛДУ - МЕССИ,
Гвардиола - Моуринью,
Рамос - Пике,
Роналдиньо - Зидан,
Касильяс - Вальдес...
ва яна кўплаб дуэллар.
Лекин, мен учун Класиконинг ҳақиқий тимсоли мана шу фотолардаги икки афсона. Улар ушбу клубларнинг асл руҳияти ва ғурурини ўзида акс эттириш билан бирга, ҳурмат ҳаммасидан устун эканлигини исботлашган.
Пуйоль ҳамда Рауль садоқат ва адолат рамзлари, бугунги ўйин тугагач уларнинг даражасида бўлинг, дўстлар. Ютсангиз ҳам, ютқазсангиз ҳам.

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🤚🏼 Ливерпуль - Монтеррей. Ярим финал. Стадиондан туриб сиз азиз дўстларимга салом йўллагим келди. Энфилд стадионига борганда Англияда мавсум тугаганди. Стадионга кириб ўйин кўролмай чиққандик. Мана энди Европанинг энг кучли клуби ўйинини Жаҳон чемпионатида кўриш насиб қилди. 50.000 мингга яқин мухлис, Салаҳ ва Клоппнинг персонал фанатлари шуларнинг анча фоизини ташкил қиларкан. Буни перфоманс ва уларга бўлаётган муносабатдан билиш мумкин.
источник
2019 December 19
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Рауль ва Пуйоль ҳақида ёзганимда ўйиндан кейинги ўзаро хурматни назарда тутгандим, учрашувда эса жуда бунчалик 0:0 ўйнаш шартмас эди 😊  
Тўқнашув пайтларида юқоридаги икки “оға-ини” сардорлар ҳам ёндирарди майдонни, “сўнгги қон”гача курашарди.
Шу сабабли бугунги баҳс бироз ноодатий ҳотиржамликда ўтгандек туюлди. Майли, бунақа класико ҳам керак баъзида, иккала томон дўстлик ришталарини мустахкамлаш учун. Жамоаларнинг, мухлисларнинг, ҳукуматнинг...
Бу одам Ливерпулнинг ўйинида эдику, дейишингиз мумкин. Шундай бўлсада телефонда интернет орқали онлайн кўриб кузатдим. Ўтказиб бўладими?! Дарвоқе, Ливерпуль - Монтеррей зўр ўйин бўлди. Охирги дақиқаларда Клопп жамоаси ғалабани илиб кетди 2:1. Финал ҳар доимгидек Жанубий Америка ва Европа, Либертадорес ва Чемпионлар лигаси баҳсига айланади. Бу сафар Фламенго - Ливерпуль кўринишида.

@Davron_Fayziev
источник
2019 December 21
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Анонс! Испания грандлари тўқнашуви саволларни кўпайтирса кўпайтирдики, лекин ким зўр деган асосий саволга жавоб топиб бермади. Шундай экан, уларнинг йўли яна кесишгунга қадар пойгани бошқа йўналишларда давом эттиришади. Барселона бу турда Алавесни қабул қилади. Яна уйда. Барса мухлислари голларга “тўқ” ҳаётга ўрганишган, жамоа бир тур гол урмаса чанқоқ босади. Жадвалда 14-ўринда бораётган Алавес ана шу пайтга тўғри келиб қолмоқда, ҳавас қилиб бўлмайди. Мессини тўхтатиш миссиясини бажаришса, Суаресга қандай чора бор? Уни ҳам уддалашса Гризман катта саҳна бўш қолганини кўриб бош рольдаги қаҳрамон образига киришга шошилади. Тасодифлар кам кутилаётган ўйин.
Бироқ.. футболда.. ҳа, тўппа-тўғри - мўжизалар учраб туради. Шундай экан Алавес футболчилари, сиз бу постни ўқиётган бир пайтда, мотивацион қўшиқлар куйлаб, жанг қиламиз, таслим бўлмаймиз, деб Камп Ноу томон бостириб келишяпти.
Бугун Futbol-TV каналида 19:50 дан бошлаб Барселона - Алавес учрашувини биргаликда томоша қиламиз.

@Davron_Fayziev
источник
2019 December 22
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Кеча бўлиб ўтган Барселона - Алавес учрашувининг ҳавфли вазият ва голлари.
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Бугун АПЛнинг иккита ўйинида ишлайман. Биринчиси Уотфорд - Манчестер Юнайтед. Бир қарашдан ҳаммаси тушунарли. Уотфорд охирги ўринда, Маркус Рэшфорддан битта кам 9 та гол уришган умумий, янги мураббий дебютида ҳам ютқазди, вазият оғир. Лекин, бир факт бор. Ана шу янги мураббий Найджел Пирсон Манчестер Юнайтедга қарши ўз фаолиятида биргина ўйин ўтказган ва 5:3 ҳисобида ғалаба қозонган (2014 йил, Лестер). Уотфорд фойдасига бошқа факт деярли йўқ. Статистика бўйича бу клуб МЮ учун энг қулай рақиб (92% ғалабалар). Бугун 18:50 дан бошлаб Futbol-TV телеканалида.

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Энди иккинчи ўйиним ҳақида. Сизни билмадиму, лекин менда Жозе Моуринью ишлаган клублари эсланганда барибир биринчи бўлиб Челси кўз олдимга келади. Қандайдир бир-бирига мос эди улар. Айниқса иккисида ҳам кескин кўтарилиш даврига тўғри келган биринчи муносабатлар пайтида. Вақт ўтди. Улар ўзгарди. Айланиб келиб Лондон дербисида Моуринью Челсига қарши ўйнайдиган бўлди. Бу ўйин ана шундай кескин бурилишлардан иборат. Тоттенхэмда супер-кучайиш кузатилмоқда, яна битта ютса кучли тўртликда бўлади. Челсида эса бунинг акси. Лэмпард ҳамон созлаш ишлари билан банд, охирги ва энг муҳим функция қолди - барқарорлик! Бу учрашувга “устоз-шогирд баҳси” деб таъриф берса ҳам бўлади. Моуринью собиқ клубларига ўз майдонида ютқазмаган экан. Демак, Тоттенхэм - Челси дербисини 21:20дан бошлаб Futbol-TV телеканалида биргаликда кузатамиз.

@Davron_Fayziev
источник
2019 December 26
Даврон Файзиев | Расмий канал
🤚🏼 Ассалому алайкум дўстлар! Анча тўхталиш бўлди каналимда. Иккита катта тадбир ўтди. Футбол якунлари ва Олимпия қўмитаси тадбири. Иккинчисида одатий амплуада, яъни бошловчилик. Лекин, биринчиси анча янгилик бўлди ўзим учун. Сабаби, одатда қандай маросимга борсам ҳам қўлимга тайёр сценарий берилади, режиссёр ва ташкилотчи билан деталлар гаплашиб олинади. Бўлди, уёғига олиб кетамиз. Бу сафар эса ЎФА расмий вакили бўлганим сабаб тайёргарлик жараёнида қатнашдим. Асосан тажриба оширишга ҳаракат қилдим. Маросим ўз йўлига, лекин сўровномалар доим баҳсларни келтириб чиқарган. Айниқса футболда. Объективлик ва субъективлик чегаралари аниқ белгиланмаган, аралаш. ФИФАми, Франц-футбол ёки УЕФА, бирдек ҳамма рози бўлмайди. Ҳаммаси фактларга асосланган тақдирда ҳам. Эътироф ёқимли, унга лойиқлигини ҳамма ҳис этади. Бироқ, ўзига ишонган мураббий, футболчи, қайси соҳа вакили бўлса ҳам, планкани статуетка даражасига қўймайди. Бўлса - бонус, қабул қил. Бўлмаса, бошқада бўлса ҳам қабул қил. Жуда бўлмаса мақсад қўй ва юришда давом эт. Мақсад қандай? Тароз, бир томон - юксалиш, даража, соҳа ривожи, ҳамма сўзсиз тан оладиган етуклик. Иккинчи томон - статуетка машмашаси?! Узр, биринчи тараф аанча яхши. Кўпчилик шу тарафда, деб умид қиламан.
Одил ва Жалолиддин чин дилдан Элдорни табриклашди. Абрамов совринни совға қилмоқчи бўлди, бу эмас ҳозир ўйлашим керак бўлган нарса, деди. Улар ўз даражасини билади. Шундай бўлиши керак ҳам.
Спорт соҳасидаги ва футболдаги ютуққа эришган барчани табриклайман! Янги йил - янги синовлар ва мақсадлар сари олға, дўстлар!! ✊🏼
источник
2019 December 27
Даврон Файзиев | Расмий канал
🎁 Боксинг-дэй бошланди. Бу дегани ҳар куни кетма-кет Англия футболи. Байрамда ҳам. Барака топишсин, Янги йил куниям иш топиб беришади ҳар сафар :) Шунга қарамай яхши кўраман шу кунларни. Биз мухлисларга қор-бобо, арча, оливье эмас, АПЛ қизиқ йиллар туташадиган ҳафтада. Бир-бир ТВда америкаликларнинг “ниндзьялар”  шоусини кўриб қоламан. Зўр спортчилар ҳам синовларда қоқилиб, йиқилиб, сувларга шўнғиб юришади. АПЛ клублариям шунга ўхшаб боксинг-дэйда синалади. Зўрлари ҳам қоқилади. Ана Челси бошлаб берди. Лекин, бу клубда мураббийлар қадрини тушириб юборишди. Тартиб бузилган, шахсий фикримча. Йўли шуки, охирги ўринга тушса ҳам Лэмпарднинг айтгани бўлиши керак. Шунда ҳаммаси изига тушади.

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
“Уч мушкетёр”нинг ҳар бири алоҳида олгандаям зўр. Уч хил. Аммо бирга бўлган пайт енгиб бўлмас кучга айланяпти. Ҳар сафар навбатма-навбат жанг масаласини ҳал этишади. Одатда охирги бўлиб тилга олинадиган Арамис шу кунларда очилиб кетди. Учлик етакчиси Атос ҳам шпагасини унга ҳеч иккиланмай узатиб юборяпти. Партос эса камтар ва камгап, қийин пайт жанг майдонига чиқади, бошқа пайт дўстларига ёрдамчи. Ортида Д’Артаньян бор экан, улар ҳимоядан хотиржам. У мушкетёрлар сафига қўшилганига кўп бўлмадию, энг зўрлар қаторига киришга улгурди. “Д’Артаньян ва уч мушкетёр” бетакрор асар.  Чунки Дьюма ажойиб ёзувчи, кучли жуда.
Китоб ўқиб туриш керак. Бугун иложи бўлмади, Ливерпуль ўйинини кўрдим. Фирмино, Салаҳ, Мане, ван Дейк, Клопп... кўрмай бўладими ҳозирда буларни. 😉

@Davron_Fayziev
источник