ДАМ ОЛИШ ТУГАДИ!
Футбол уик-энди зўр ўтди. Етакчиларнинг кўпи очко йўқотди. Жуда кўпи. Кутилганидан-да кўпи.
Шанба оқшоми сенсацияларини МанСити бошлаб берди.
Бавария улаб юборди.
Челси ҳам шулар қаторига қўшилди.
Якшанбанинг ҳаққини Юве бошлади ва пешқадамликни Интерга топширди.
МЮ ва Арсеналнинг бир хил натижаси ҳеч кимни ажаблантирмай қўйган бўлса-да, топ-клубларнинг қора уик-энди сафига қўшиб қўйдик.
Наполи ўзига кела олмаяпти, унга ҳам ўргандик.
Охирги баҳс турнинг марказий ўйини бўлди ва унда қай биридир енгилса ҳам юқоридагилар рўйхатига тушарди. Бу рўйхатга Атлетикони Месси ёзиб қўйди.
Энди қизиқ ҳолат шуки, мана шу очко йўқотган клубларнинг ҳаммаси рақибига қараганда хавфли вазиятларни кўпроқ юзага келтирди. Фойдалана олмади холос. Жазо муқаррар бугунги футболда.
Яна бир қизиқ ҳолат.
Агуэро ўйнамовди, Сити вазиятларни ўлдирди.
Дибала Ювени қутқаряпти.
Лаутаро Интерни пешқадамга айлантирди.
Месси Барса учун нечанчи мартаки халоскор...
Шу тургинанинг ўзида!
Аргентина терма жамоаси нега мундиални ютолмайди, ҳайронман...
Майли, бу Аргентинанинг дарди. Эртани ўйлайлик яхшиси. Эртага Францияда йил ўйинчисига Олтин тўп топширилади.
Даъвогар уч йигит ҳам гол урди: Месси ва Роналду биттадан, ван Дейк дубль.
Уларнинг иккиси бугун тунда хотиржам ухлайди. Ғолиблигини эшитиб бўлган биттаси эса... билмадим тунни қандай ўтказади. Мабодо ухлай олса, тушига Париж кўчалари, Эйфель минораси кириши аниқ.
Биз эса, сиз билан шу маросимни Узрепорт канали орқали кузатамиз. Ҳамкасбим
https://t.me/Davron_Fayziev билан эртанги тунингизни ҳам "ўғирлаймиз". Рози бўласизлар!)