Size: a a a

Даврон Файзиев | Расмий канал

2019 November 27
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽ УЕФА чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар:

🥇Криштиану Роналду - 127 гол
🥈Лео Месси - 113 гол
🥉Рауль - 71 гол
4⃣Карим Бензема - 64 гол
5⃣Роберт Левандовски - 63 гол

Кучли бешликдан фақатгина Рауль Гонсалес фаолиятини тугатган.  Қолганлар натижасини яхшилай олади.
“Олдинги юлдузлар зўр эди, хозиргилар унчаликмас” -  деган гапнинг ўзи унчаликмас)

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Кеча ва бугун футбол мухлисларининг ҳолати 😊
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Мабодо кимдир кўрмаган бўлса Реал Мадрид - ПСЖ 2:2 учрашуви видеоси
источник
2019 November 28
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Погба, Динь, Умтити, Зума, Ареола... Франция ёшлар жамоаси таркибида Ўзбекистонга қарши ўйнаганлар кейинчалик ЖЧ ғолиби бўлишди. Реал, Барселона, Челси, Манчестерда ўйнашяпти. Кўп гапирилган бу мавзуда чуқурлашиш ният йўқ, шунчаки тарихий фотоларни кўриб ёдимга тушди. Ўзбекистонлик фотосуратчи Ҳасан Пирмуҳамедов янги телеграм канал очди ва у ерда ноёб тарихий фотоларни жойлаб боряпти. Кўриш ниятингиз бўлса мана ссылка - https://t.me/HasanPirmuhamedovHP
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Жозе Моуринью ўзи бошқарган 6 клубни Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичига олиб чиққан. Улар мана шу суратда.
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Ливерпуль ҳимоядаги муаммоларни яшира олмаяпти. Голлар ошкор қилиб қуймоқда. Айниқса Энфилдда. ЧЛ ғолиблари сўнгги 11 уй учрашувининг барчасида гол ўтказишяпти.

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🤜🏼 UFC яккакурашлар оламида 25 йилдан бери бор. Лекин охирги йиллар бу промоушн рейтинглари рекорд даражада ўсди. Сабаблар кўп. Улардан бири компания тўғри пиар билан шуғулланяпти. Чегараси йўқ шоу. Энг зўрлар - энг зўрлар билан октагонга чиқарилади. Ва бу зўр промолар орқали сотилмоқда. UFC трансляциялари бозорни эгаллаяпти ва нархлари ошяпти. Айниқса рақамли турнирлар. Кейинги рақамли ивент (UFC 245) 14 декабрь куни бўлади ва унинг ҳам промо ролиги чиқарилди. Уни ўзбек тилига таржима қилдим ва эътиборингизга ҳавола этаман. Умид қиламанки, трансляцияларга ҳам етиб борамиз. Роликни кўрамиз, кеттик) ✊🏼

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Пеп Гвардиоланинг хазили - VAR ҳамда Ливерпуль томонга отилган тош 😊
- Пеп, Олтин тўпни ким олади?
- Олтин тўп Мессига топширилади, кейин VAR кўриб чиқади ва Ван Дейкка беришга қарор қилади.

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Виржил ван Дейк “Олтин тўп” олиш имкониятлари, марказий ҳимоячи мажбуриятлари ва ҳаётда қандай инсонлиги ҳақида гапириб берди.
Месси ва Роналдуга бас келаётган ҳимоячи фикрлари билан танишинг.
Ўзи у кам интервью беради.
(ўзбекча таржима)

@Davron_Fayziev
источник
2019 November 29
Даврон Файзиев | Расмий канал
🤜🏼 Конор Макгрегор қайтмоқда.
UFC манбаларини барчаси ирландиялик собиқ чемпион катта танаффусдан сўнг жанг ўтказиши ҳақида хабар беришди. У шартномага имзо чеккан. Рақиб Дональд Серроне. Жанг UFC 246 турнирида 18 январь куни Лас Вегасда ўтказилади. Энди шахсий фикр, Конор формага қайтиш учун Ковбойни танлади. Тўғри, бу промоушнда осон рақиб йўқ ва апсетлар кўп учрайди. Бироқ барибир Конор учун бу ўтиш жанги бўлади. У ишончни тикламоқчи. Йўқ ўзига эмас, ўзига у ҳаддан ташқари ишонади. Мухлисларнинг ишончи. Бунда балки у фақат 6 ноллик рақамга ҳам рози бўлгандир. Аммо Серронени эффект билан уришни уддаласа ана унда кўрасиз. Суммалар кескин йириклашади. Чунки кейингиси унинг ҳаётини кескин буриб пастга туширган Ҳабиб бўлиши мумкин. Воқеалар ривожини кутамиз ва сизга ҳаммасини тақдим этиб борамиз.

@Davron_Fayziev
источник
2019 November 30
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Бу Евро-2020 саралаш турнирининг рамзий терма жамоаси.
Бугун, яъни 30 ноябрь куни Бухарестда финал босқичига қуръа бўлиб ўтади. 24 терма жамоа 6 гуруҳга бўлинади. 20 таси аниқ, яна тўрттаси плей-оффда аниқланади. Рейтинг бўйича 1-саватга Бельгия, Италия, Англия, Германия, Испания, Украина жойлашишди. Жаҳон чемпионати финалчилари Франция ва Хорватия, шунингдек Голландия иккинчи саватда. Амалдаги чемпион Португалия 3-саватда. Бир неча соатдан сўнг ҳаммаси аниқ бўлади.

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Англия Премье Лигаси. 14-тур.
«Стемфорд Бридж» Лондон.
Челси - Вест Хэм.
Шу ўйинни бугун 20:00 дан бошлаб FUTBOL-TVда биргаликда томоша қиламиз.

🔥🔥

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Самвел Бабаян Хитойнинг Чанчун Ятай клубига ўтмоқда. Локомотивда охирги ўйини экан.

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🏀 Ҳар бир спорт турининг ўзига яраша жозибаси бор. Мактаб пайтларда ёзда кўчада футбол, қишда эса залда баскетбол ўйнар эдик. Дастлаб синфлар ўртасида, кейин мактаблар аро турнирлар ўтказиларди. Жуда зўр баскетболчи бўлмаганман, аммо жарималарни ёмон ташламасдим. Шу видеони кўриб эсимга тушди :)

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Демак, куннинг энг чиройли (хозирча) голи Кевин Де Брюйне, видеони кўринг, @tolipovorif шарҳи билан. Куннинг энг қизиқарли ўйинлари 2:2 ҳисобида тугаяпти. Гвардиола ва Абрамов. Тасодифми? Реал ўзига келяпти, Сити ўзидан кетяпти. Ливерпуль ва Челси, иккита томоша қилишлик жамоа бир вақтда. Бирини танлашга тўғри келади. Давом этамиз.

🔥

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🇬🇧APL-19/20 🏆

GOOOOOOOOOOOOL⚽️

"Chelsi" 0:1 "Vest Hem"

Gol: Kressuell 48'

💥Tezkor gollar 📹videosi faqat bizda!

 🖥@FUTBOLTV | RASMIY✅
👇KANALIGA A'ZO BO'LISH👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEp27pxwAkpe9fHqaQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🇬🇧APL-19/20 🏆

Kepaaa !!!

"Chelsi" 0:1 "Vest Hem"

💥Tezkor gollar 📹videosi faqat bizda!

 🖥@FUTBOLTV | RASMIY✅
👇KANALIGA A'ZO BO'LISH👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEp27pxwAkpe9fHqaQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🇬🇧APL-19/20 🏆

Qoidabuzish bo'yicha  0:16 !

Agar rost bo'lsa.

"Chelsi" 0:1 "Vest Hem"

💥Tezkor gollar 📹videosi faqat bizda!

 🖥@FUTBOLTV | RASMIY✅
👇KANALIGA A'ZO BO'LISH👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEp27pxwAkpe9fHqaQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Бизни ёзда нималар кутаётганини хозирнинг ўзида тасаввур қилиш қийин эмас. Айниқса F гуруҳида 💥
EURO-2020
источник
2019 December 01
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Бугун Испания пойтахтида катта тўқнашув.
Атлетико Мадрид - Барселонани қабул қилади. Гризман собиқ жамоасига қарши чиқади. Барса класикога яқин пайтда жадвалда етакчиликни бой бермасликка харакат қилади. Атлетико эса уйидаги мағлубиятсиз серияни узиш нияти йўқ, гарчи дуранглар кўпайиб кетган (7) бўлсада, бу гал дуранг ҳам ёмон натижа деб қаралмайди. Шу жойида анонс тугайди, чунки сиз бу афиша ортида қандай жанг турганини яхши биласиз.
Уёғини 00:50 дан бошлаб @FUTBOLTV эфирида биргаликда кузатиб суҳбатлашамиз.@FUTBOLTV эфирида биргаликда кузатиб суҳбатлашамиз.
источник