Size: a a a

Даврон Файзиев | Расмий канал

2019 December 12
Даврон Файзиев | Расмий канал
🎤 Танишинг! Бу - Жереми Фримпонг. Йилнинг энг самимий флэш интервьюси қаҳрамони. Тасаввур қилинг. Селтик - Рейнжерс тўқнашуви Шотландияда Эль Класикодан кам эмас. Кубок финалида ўйнаганда эса босим икки карра ошади. Ана шундай ўйинда Селтик ҳимоячиси Фримпонг жамоаси 1:0 ҳисобида ютаётган жойида ўз жарима майдонида очиқ фол ишлатди. Пенальти ва қизил. Фримпонг Селтик мухлислари учун душманга айланаётганди. Унинг бахтига дарвозабон пенальтини қайтарди. Жамоадошлари эса 10 киши бўлиб 30 дақиқа Рейнжерснинг ҳужумларига туриб беришди. Фримпонг қутилди. Ана энди унинг ўйиндан кейинги интервьюсини шунчаки томоша қилинг :)  Дарвоқе, бундай самимий ва эмоционал гапларни футболчилар камдан-кам гапиради. Шунинг учун ҳам 19 ёшли ҳимоячининг куюниб гапиришлари уни машҳур қилди. Қўлланма.

@Davron_Fayziev
источник
2019 December 14
Даврон Файзиев | Расмий канал
📋 ЎФА ишчи гуруҳининг Қатарда ўтаётган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида ташкил этилаётган семинаридан видеолавҳа.

📲 @FAUzbekistan
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Айни вақтда Қатарда бўлиб турибман. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида катта турнирлар ўтказиш бўйича семинар бўляпти. 40 қаватли Қатар футболи учун ажратилган бинога бордик. Тафсилотлар билан сизни қийнамайман. Таассурот холос. 2022 йилги Жаҳон чемпионати футуристик кўринишда намоён бўлади. Ишонинг Қатар тайёргарликни “ёрворяпти”. Балки шунчаки презентация ваҳималикдир, лекин ишларнинг деярли ярми қилиб бўлинган. Миллиардлар сарфланяпти. Метро қурилади мундиалгача. Ҳаво мана ҳозир идеал кўринишда футбол ўйнаш учун. Қишда ўтказиш қарори тўғри бўлган. Юлдузлар ҳам мавсум охирида суви сиқилган лимондек аҳволдамас, мавсум ўртасида форманинг чўққисида боришади. Битта камчилик шуки, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳам Доханинг ўзида қизиқиш у қадар юқоримас. Бўлмасам сўнгги юксак натижалардан келиб чиқсак Қатарда футболга мухлислик бўйича “бум” бўлиши керак эди. Терма жамоа Осиё чемпиони! Бугунги кунда аҳвол шундай, балки мундиалгача ўзгарар. Бутун днёдан келадиган мухлисларнинг ўзи атмосфера таъминлаб беришади. Миллионлаб туристлар оқимини кичик мамлакат қандай сиғдираркин. Ташкилотчиликни эплашяпти. Тўғриямда, ҳар бир позицияда ФИФАдан, ёки футболи ривожланган мамлакатлардан етук профессионаллар ишни бошқариб туришибти. Бугун шунингдек Эспаранса - Ал Ҳилол ўйинига тушдик. Африка ва Осиё чемпионлари тўқнашуви. Ҳилол ютди қийналиб. Бу алоҳида мавзу, кейинроқ ёзаман.

@Davron_Fayziev
источник
2019 December 16
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Дохада Bein-sport 15 тача телеканалда мавжуд барча кучли чемпионатларни трансляция қиляпти. Ҳар бир ўйинда студия, тахлил, Европадан туриб жойида микрофон билан майдон четида стендап, плюс шарҳловчилар ҳам кўпи жойидан туриб репортаж олиб бораётганини сезиш мумкин. Ҳавас қилса арзийди. Тўғри, миллионлар сарфланмоқда. Муҳими самарали, мақсадли сарфланади.
Энди кўраётган ўйиним ҳақида. Валенсия - Реал Мадрид. Испания футболи анча тезлашган. Ҳисоб очилмаган бўлсада темп юқори. АПЛдан кейин ЛаЛигани бемалол мазза қилиб томоша қилиш мумкин. Аввал тезликда фарқ сезиларди. Биз шарҳловчилар айниқса буни ҳис этамиз, чунки ишимизга темп сезиларли таъсир қилади. Селадес Валенсиясини томоша қилиш ёқимли. Чемпионлар лигасида ҳам бежизга чиқмади гуруҳдан. Реалда аввал ҳам айтганимдек Родригонинг потенциали озгина кўпроқ пиар қилинган Винисиусдан юқорироқ. Вальверде эса хақиқий топилма. Тугади:) Иккинчи бўлим бошланди...
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🔥 Тибо Куртуани бемалол хужумга қўйса бўларкан, бош билан яхши ўйнар экан. Ўйин зўр бўлди. Валенсия - браво. Реал Мадрид яна характер кўрсатишни бошлади. Класикога тенг очколар билан етиб боришяпти. Яхши дам олинг, дўстлар
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
📝 Ҳамма УЕФА Чемпионлар лигаси қуръаларида тахмин қилишни яхши кўради. Мен ҳам бир уриниб кўраман. Кўрайликчи нима бўларкин.

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Боруссия Д - ПСЖ, топдим 😊
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Реал Мадрид - Манчестер Сити, дахшатлар дахшати. Гвардиола - Зидан! 🔥
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Аталанта - Валенсия, яна топдим ✔️
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Атлетико М - Ливерпуль, яна топибман 😁
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Бавария - Челси, финал бўлган бир пайтлар, зўр 👍🏼
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Тоттенхэм - Лейпциг, ЧЛ Моуриньонинг турнири.
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Барселона - Наполи, энди Анчелоттини қайтариб бўлмайди, Неаполь эса Рим эмас...
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Лион - Ювентус, бу жуфтликда интрига қолганлардан камроқдек туюлмоқда.
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Чемпионлар лигасининг қайси жуфтлиги ўртасидаги ўйинлар энг қизиқарли ўтади сизнингча?
Анонимный опрос
3%
Боруссия - ПСЖ
1%
Аталанта - Валенсия
70%
Реал М - Ман Сити
10%
Атлетико М - Ливерпуль
5%
Наполи - Барселона
1%
Тоттенхэм - Лейпциг
1%
Лион - Ювентус
8%
Челси - Бавария
Проголосовало: 11022
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Бу сурат хозирги кунга мос келишига нима ҳалақит беряпти? Тўп? Форма? Уларнинг футбол ўйнаётгани? Йўқ. Соч ;)  
🔥 Пеп ва Зизу!

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Жаҳон ва Европа чемпионатлари, Еврокубокларда у бошқарган ўйинларни кўп шарҳлаб борардим. Топ реферилар қаторида бўларди. Ҳозирги кунда эса Массимо Бузакка ФИФА ҳакамлар департаменти раҳбари.

@Davron_Fayziev
источник
2019 December 17
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Ушбу суратларда Чемпионлар лигаси баъзи жуфтликларининг энг сўнгги ўзаро ўйинлари натижаси кўрсатилган. Шуниндек ўша учрашувдаги таркиблар ва тактик схемани ҳам кўришингиз мумкин. Нисбатан кўп вақт ўтмаган бу баҳслар бўлганига. Шундай бўлсада, баъзиларининг таркиби сизни хайрон қолдириши мумкин.
Роналду Реалда.
Сити дарвозасида Харт.
Юве нисбатан ўша.
Лионда Фекир ва Ляказет очилган.
Қўрқинчли Бавария.
Челсида сўнган Торрес, Лэмпорт ҳали футболчи.
Ливерпуль буткул бошқа.
Атлетико сафида Де Хеа ва Агуэро. Рейес эса ҳали тирик эди...

@Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник