Size: a a a

Даврон Файзиев | Расмий канал

2019 November 07
Даврон Файзиев | Расмий канал
Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!
Бу менинг шахсий саҳифам ва бу ерда ижодим, фаолиятим ва ҳаётимга оид маълумотларни жойлаб бораман. Ҳа, албатта спортга оид фикрларим, инфолар билан ҳам ўртоқлашаман
Хуш келибсиз! 👍🏼

p.s. Видео, фото, аудио ва матндан фойдаланишда манбани кўрсатишни унутманг 🤝

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Кимлигини тушундингиз...

Спорт шарҳловчиси сифатида фаолият олиб бораётганимга ҳам бир неча йил тўлди. Бу вақт ичида ўз услубимни топишга ҳаракат қилиб кўрдим.
Топганларим ичида ўзимга энг мақбули ва ёқимлиси шарҳ вақтида томошабин билан диалогга киришиш. Ҳозирги кунда мухлис савияси меникидан кам эмаслигини жуда яхши биламан. Шу сабабли бирор бир мавзуни тилга оларканман, унга атрофлича изоҳ бермайман. Биламанки, икки оғиз гапимдан нима демоқчи эканимни тушуниб олишади. Қайсидир машҳур спортчига тўхталмоқчи бўлсам, мавзу нима ҳақида эканини зеҳни ўткир мухлис тушуниб олишига ишонганим ҳолда битта жумлани такрорлайман: “кимлигини тушундингиз...”
Ҳозир икки буюк спортчи ҳақида ҳикоя қилмоқчиман. Исмларсиз. Ишонаманки, бу сизга шарт ҳам эмас.
А) Ўзини жуда яхши кўрадиган ва буни ўзгаларга кўрсатишни канда қилмайдиган, бу хислатидан жойи бўлса-бўлмаса фойдаланадиган, бир сўз билан айтганда “пижон”. Спортдан ташқарида ҳам жуда фаол. Реклама, ток-шоу, шоу-бизнес, мода. Буларнинг ҳаммасида уни учратиш мумкин. Спортда унинг кабиларга икки хил муносабат мавжуд: ё яхши кўришади ёки ёмон. Бундайларга нисбатан бетараф бўлиш қийин. У ростдан ҳам зўр. Ва балки энг зўри ҳам. Буни кўрсатишдан уялмайди. Нега уялиши керак деб ҳисоблайди мухлисларнинг ярми. Бу ҳаммаси улар учун-ку, бу шоу-ку! Қолганлар эса унинг бу мақтанчоқлигини ҳазм қила олишмайди.
Б) Биринчи қаҳрамонимизни ҳазм қила олмайдиганлар учун буниси идеал спортчи. Камтар, босиқ, камгап. Ҳатто ёрқин ғалабалару оғир мағлубиятлар вақтида ҳам керагидан ортиқ эҳтиросларсиз. Уни қаерда учратманг албатта турмуш ўртоғи ва фарзанди билан. Бир сўз билан айтганда бенуқсон шахс. Лекин уни ҳам ёқтирмайдиганлар бор. Ёқтирмайдиганлар наздида унинг бу хулқи шунчаки образ. Биринчи қаҳрамон ўзини борича кўрсатса, иккинчиси шуни яширади деб ўйлашади.
Ҳозир икки инсонга таъриф берилди. Уларнинг хулқи фарқланди. Гап эса икки буюк спортчи ҳақида кетмоқда. Бизда уларнинг иштирокидан роҳатланиш имкони бор. Хулқларининг аҳамияти эса иккинчи даражали бўлиши керакдек. Бироқ иккала спортчининг мухлислари улардан қай бирининг зўр эканини аниқлашга, уларни таққослашга шу қадар берилиб кетишганки, спорт қолиб шахсий ҳаёт, юриш-туриш, кийиниш, гапириш маданиятларига қадар эътиборли бўлишади. Аслида эса уларнинг ушбу спортга бераётганлари барча нуқсонларини кечиришимизга сабаб бўлиши керак. Ўйлайманки, уларнинг кимлигини тушундингиз...
А) У сўнгги интервьюларида ушбу спорт тури тарихида энг кучли деган номни қўлга киритиш нияти борлигини яшириб ўтирмаяпти. У ҳақиқий атлет. Бўй-басти, гавдаси, ҳатто, ташқари кўриниши ҳам мукаммал спортчига хос. У мағлубиятга учрашни ёмон кўради ва буни билмайди. Қайсар. Жуда-жуда меҳнатсевар. Фаолиятининг бошида уни яхши дейишган. Қониқмади. Зўр дейишди. Кифоя қилмади. Меҳнат қилишдан тўхтамади. Энг зўр бўлмоқчи. Бунга деярли эришди. Лекин битта нарса йўл қўймайди. Аниқроғи бир инсон. Кимлигини тушундингиз.
Б) Сўнгги пайтларда уни энг зўр дейишяпти. Ўзи эмас, бошқалар. Кўпчиликнинг айтишича, унда Худо берган истеъдод бор. Унинг кабилар кам туғилади. Бошқалар учун уддалаш қийиндек нарсалар, унинг ижросида жуда енгил амалга оширилади. У мағлуб бўлганида ҳам хотиржам. Биладики, ҳар қандай мағлубиятдан кейин ҳам истеъдоди ўзида қолади. Ва озгина ҳаракат қилса, асл ҳолатига қайта оладигандек, гўё. Бироқ шунда ҳам дунёнинг ярми уни энг зўр деб билмайди.
Ушбу спорт тури тарихида иккита қирол бўлган. Бири расман тан олинган, иккинчисини мухлисларнинг ўзи қиролга тенглаштиришган. Ўтган асрнинг иккинчи ярмига келиб телевидение ёрдамида спорт мухлисларга янгича рангларда намоён бўлди. Ўша вақтларда ушбу спортга ранг-баранглик бағишлаб, уни янги босқичга олиб чиққани учун ҳамда ютиш мумкин бўлган барча совринларни юта олгани учун ҳам бир қатор расмий ташкилотлар уни қирол деб эълон қилишди. Кимлигини тушундингиз.
Орадан йиллар ўтгач шундай инсон пайдо бўлдики, унинг ҳаракатларини кейинчалик бошқа бир спортчи такрорлашига ҳеч ким ишонмасди. Ҳозиргача кўпчилик шу фикрда.
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
У қирол бўлиши мумкин эди. Керак эди! Бироқ спортдан ташқарида рўй берган кўнгилсизликлар уни тўхтатди. У эрта сўнди. Албатта, кимлигини тушундингиз.
Ана энди кўпчилик томонидан ўша қиролларга тенглаштирилаётган истеъдодлар пайдо бўлди. Ва энг қувонарлиси улар бир вақтда пайдо бўлишди. Улар юзма-юз чиқиш имконига эгалар. Улар ким зўр деган саволга ўзаро баҳсда жавоб бера олишади. Бу омадимиз. Чунки биз айтиб ўтган қиролларни ўзаро баҳсда солиштиришнинг имкони йўқ эди.
Асосий мавзуга ҳам етиб келдим. Буни истасангиз анонс сифатида кўринг. 2 май куни замонамизнинг икки буюк боксчиси – Флойд Мэйвезер (А) ҳамда Мэнни Пакиао (Б) ўртасидаги аср жанги бўлиб ўтади. Мен бу жангни сал кам 10 йилдан буён кутаман. Чунки улар менинг кўз ўнгимда шу даражага етишди. Уларнинг бирорта жангини ўтказиб юбормасдим.
Юқорида бокс қироли Муҳаммад Али ва бокс тарихидаги энг ёрқин жангчи Майк Тайсонни эслагандим. Биламан, Али ва Тайсон катта ёшлилар учун тенгсиз. Мен шунчаки уларнинг замондоши эмасдим. Менда ўз даврим қироллари ўртасидаги ўзаро жангни кўриш имконияти бор.

Даврон Файзиев

P.S. Спорт ва ундаги ҳалол кураш инсониятнинг энг ажойиб ихтироларидан. Спортда ҳам спортчи бойлик, машҳурлик, шоҳсупа ва ҳукмронлик учун тинимсиз интилади. Бунинг учун фақатгина ўз устида ишлайди. Ва спортнинг энг яхши фазилати шундаки, кучлиларни аниқлаш жараёнидан ҳеч ким зарар кўрмайди. Қолаверса бу рақобатдан ўзга кишилар ҳам завқ олишади. Қани энди спортдан ташқарида ҳам, айниқса, дунё майдонида энг зўриман деганлар курашидан ҳам ҳеч ким зарар кўрмаса. Кимлигини тушундингиз...

27.03.2015.
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Ушбу мақолани кўп сўрашар эди. Каналимда чоп этилган биринчи пост шу бўлақолсин. Мақола 4 йил олдин ёзилган ва ўша пайт учун актуал. Дарвоқе, биринчи блогерлар чемпионатида йуналиш ғолиблиги берилганди)
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни вақтда ЖАРда машғулот ўтказяпти. 9 ноябрь куни Қирғизистонга қарши назорат ўйини
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Анчадан бери шу саволни бермоқчи бўлардим. Хозирда Ўзбекистонда ММА йўналиши, ҳусусан, UFC намойиши амалга оширилмайди. Кўп бор буни амалга оширишга уринганман. Иложи бўлмаганди. Ўзи мухлисларга бу қизиқми ва керакми намойиш этиш?
Анонимный опрос
78%
Ҳа, бутун дунёда ТОП трансляциялар қаторидан ўрин олган, бизда ҳам бўлсин
22%
Йўқ, бизга тўғри келмайди
Проголосовало: 4205
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Терма жамоамиз футболчиси Отабек Шукуров “Шаржа” клуби сафида БАА чемпионатида супер-гол урди!
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Терма жамоа машғулотидан тўғри Футбол-тв студиясига келдим. Хатто форма алмаштиришга вақт бўлмади
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Футбол студия кўрсатуви
7 ноябрь сони
Мавзу: ЕЧЛ ўйинлари таҳлили

https://t.me/Davron_Fayziev билан бирга чиқдик:)
источник
2019 November 08
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Европа чемпионлар лигаси ҳафтасининг энг зўр учрашуви деб айтилган Челси - Аякс 4:4 супер-ўйинида рўй берган барча вазиятлар мана шу видеодан ўрин олган. Ёқимли томоша :)
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🥊 UFCдаги биринчи ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродовнинг кейинги жанги санаси ва рақиби маълум. 8 декабрь куни атлетимиз Тревор Смит билан октагонга чиқади. 37 ёшли Смитнинг ММА рекорди: 15-9-0. Дебютда Муродовда қисқа фурсатли кэмп бўлди ва жисмоний жиҳатдан қийналди. Бу сафар вақт етарли, демак Маҳмуд бор потенциалини намойиш эта олади. Шунда ҳам 2 жанг оралиғи катта эмас, бу дегани Маҳмуд актив жангчи бўлмоқда, UFCга бу ёқади. Омад!
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Келаётган уик-эндда шарҳлайдиган ўйинларим:

Шанба FUTBOL TV
22:30 🇪🇸 Эйбар - Реал Мадрид.

Якшанба FUTBOL TV
21:30 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Ливерпуль - МанСити
(Х.Ҳамидов билан).

Футболни сиз билан томоша қилиш ёқимли, дўстлар!
источник
2019 November 09
Даврон Файзиев | Расмий канал
Бугун қўшнилар билан ўртоқлик баҳси. Албатта, Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан ҳамма “карта”лар очилмайди. Балки расмий ўйинда синаш катта таваккалчилик ҳисобланадиган тактика ва таркиб вариантлари кўриб чиқилар. Қирғиз дўстларимизни ҳам Японияга қарши катта учрашув кутиб турибди. Шу сабабли ушбу дербини нима қилиб бўлса ҳам ютиш вазифаси рақибларда ҳам йўқ. Формага тушиб олиш, жароҳатдан сақланиш, жамоавий ўйинни йўлга қўйиш. Шомуродов, Шукуров, Абдухолиқовдан ташқари барча сафда. 6 та ўзгариш қилишга рухсат берилади. Бугун биринчи бор германиялик ҳакамлар миллий жамоамиз ўйинини бошқаради. Стадионда кўришгунча! Иссиқроқ кийиниб олинг :)
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🎤 Ўзбекистон - Қирғизистон ўртоқлик учрашувини “Спорт тв” орқали жонли эфирда тажрибали шарҳловчи Мурод Ризаев шарҳлаб борар эканлар.
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
📋 Ўзбекистон – Қирғизистон | Терма жамоамиз бугунги баҳсни қуйидаги таркибда бошлайди
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Бугунги ўйин хақида қисқача. 70% га эксперементал таркиб. Саудия Арабистони билан шунга ўхшаш таркиб ўйнайдими? Йўқ. Одил Аҳмедов ҳимояда тушадими яна? Бўлиши мумкин, аниқ эмас. Янгилар ишончни оқладими? Ҳа, қисман. Ҳар бири алоҳида ўйин ўтказгандек, ўзаро тушуниш масаласи ҳали муаммо. Боғламлар ишлаб кетса очилиб кетади яна ўйинимиз. Саудия бизнинг Қирғизистон билан баҳсимизда саволларга жавоб топмоқчи эди, Карленович яна чалғитиб қўйди. Фойдали ўйин. Яхши импульс ғалабадан. Бўлди. 4 кундан кейин гуруҳимиз грандлари дуэли, супер тўқнашув 🔥🔥 Ютишимиз керак, ишонч бор, Худо хохласа!
источник
2019 November 10
Даврон Файзиев | Расмий канал
Бугунги супер-ўйинни ўтказиб юборманг. Шарҳни ҳам ўша даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламиз устоз Хайрулла Ҳамидов билан бирга ✊🏼
FUTBOL-TV 21:20
источник