Size: a a a

Даврон Файзиев | Расмий канал

2020 January 13
Даврон Файзиев | Расмий канал
🌨 Тайландда тропик иссиқда интернет орқали танишлар ташлаётган қорнинг ёғиши, ҳаммаёқ оқ рангга бўялиши тасвирланган видеоларни соғинч билан томоша қилиб ўтирибмиз.
Яхши қорни ўтказиб юбордик. Яхши футболларни ҳам.
АПЛда бир ўйинда 6 бор VAR голларни бекор қилиши, битта Мадрид яна финалда иккинчи Мадридни мағлуб этиши, бизда қор кам ёғгани каби Францияда кам учрайдиган интригали супер тўқнашув 3:3 ҳисобида тугаши. Клопп Моуриньюни тиз чўктириши...
Бунча муҳим воқеадан четда қолиш учун жиддий сабаб керак эди. Бор. Олимпиадага биринчи бор йўл олишга қаратилган ҳаракатлар.
Сонгхла шаҳри билан Ўзбекистон отж хайрлашди. Кутиб ол, Бангкок! Корея билан ва насиб қилса қолган ўйинлар шу ерда энди.
Кейинги қорларда ва кейинги катта уикендларда зўр кайфиятда кўришишни ният қилганмиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник
2020 January 14
Даврон Файзиев | Расмий канал
🔥 Расман! Барселонада мураббий алмашди. Эрнесто Вальверде бўшатилди. Ўрнини эса Кике Сетьен эгаллади.
Сетьен 61 ёшда. Бетисни бошқарган пайтда тики-така сифат ўйини билан машхур.
Шахматчи, футболдаги тактика назарда тутилмаяпти, ростдан шахматчи, қизиқади шунга.

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🇺🇿🇹🇯🇰🇬Лига кубоги Тожикистон ва Қирғизистон клублари учун очиқ

2019 йилда асос солинган Лига кубоги мусобақаси эшиклари Тожикистон ва Қирғизистон клублари учун очиқ. Бу борадаги хат ЎФА томонидан ҳар икки мамлакат футбол федерацияларига юборилди. Мусобақага тожик ва қирғиз клубларининг қўшилиши ҳар тарафлама фойдали бўлиши мумкин.

📍Айтайлик, бизда бир неча йиллардан буён халқаро ўйинлардан четда қолаётган клублар бор. Лига кубогида бошқа мамлакат жамоалари иштирок этса, бу орқали улар халқаро ўйинларга секинлик билан кўникма ҳосил қилиб боради.

📍Қўшни республика жамоаларининг қўшилиши мухлислар соғинган дербиларни қайтариши мумкин. Душанбе жамоаларининг Самарқанд ёки Бухоро клублари билан тўқнашувлари, Қирғизистон жамоаларининг водий клублари билан ўйинлари катта қизиқишга сабаб бўлиши мумкин.

📍Шунингдек, футбол мухлислари сабаб туризмда ҳам ижобий ўзгаришлар кўзга ташланиши мумкин. Жамоалардан бири қўшни мамлакатга сафар этса, уларни қўллаш учун юзлаб мухлислар ҳам сафарга отланиши катта эҳтимол.

📍Ҳомийларнинг қизиқиши ортади. Қуръа маросимлари ва футбол учрашувларини камида икки-уч мамлакат фуқаролари кузатиб борса, ўз хизматларини мана шу мамлакатларга таклиф қиладиган компаниялар турнирга қизиқиш билдириши мумкин.

📍Йилдан-йилга трансляциялар масаласида ўсишга интилаётган Спорт-ТВ учун ҳам янги марралар яқинлашади. Биз ҳамкорликда қўшни мамлакатлар телевидениелари ҳамда федерациялари билан алоқаларни яхшилаш босқичига ўтамиз.

📍Лига кубоги ҳар бир иштирокчи мамлакат ҳакамлари, комиссарлари, инспекторлари учун ҳам муҳим. Улар халқаро ўйинлар орқали ОФК мусобақалари учун дастлабки тайёргарлик босқичидан ўтиш имконига эга бўлади. Бунда тил муаммоси деярли кўзга ташланмайди.

📍Кейинроқ мазкур мусобақада Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон жамоалари ҳам иштирок этиши мумкин. Бу билан биз ўрта Осиё жамоаларини бирлаштириб турувчи клублар мусобақасига эга бўламиз, CAFA мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар янада илиқлашади.  

@diyorimamkhodjaev
источник
2020 January 15
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Ўзбекистон - Корея. Ўйин куни.
Вазият оддий, математика қилмасаям бўлади, ютасан ва гуруҳда биринчи ўринни оласан. Мабодо нимадир ўхшамаса, шунчаки ютқазмайсан. Бизгаку оддий, боллар эса 90 минут жанг қилмаса бўлмайди. Корея билан бир меҳмонхонада, бир жойда овқатланамиз. Ҳаммаси новча, бақувват йигитлар. Уларга қарши мобиллик ва тезлик, тўпни пастлатиб ўйнаса бўлади. Ўйлашимча кореялик мураббий турнирдаги асосий рақобатчисини бугуннинг ўзида қоқилтиришга уриниб кўради. Бизда катта ротация қилинмаса керак. Балки рақибнинг ҳусусияти ва футболчиларимиз физик ҳолатидан келиб чиқиб Друлович 1-2 позицияни янгилар. Менга ва ўйлайманки кўпчиликка қизиқ, фантазиста позициясида Бозоров ёки Тўхтасиновдан қай бири тушиши. Шундай масалаларда мураббийларимизнинг боши доим оғрисин. Танлов бўлсин. Рақобат бўлсин. Бу йигитлар нега бундай даражада? Чунки шуни орзу қилган бошқа сонминглар орасидан ёриб чиққан. Буёғигаям шу ўрни учун хавотирли муҳит сақланиб қолиши муҳим. Ҳар бир жамоада. Омад, боллар!
🇺🇿 @davron_fayziev
источник
2020 January 16
Даврон Файзиев | Расмий канал
🤜🏼 Конор МакГрегор UFC246 турниридан олдин биринчи бор рақиби Дональд Серроне билан юзма-юз учрашди. Жанг Лас Вегасда 18 январь (бизнинг вақт билан 19 январь эрталаб) ўтказилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник
2020 January 18
Даврон Файзиев | Расмий канал
Холислик

Мухлис зоти ўйинни холис томошабин сифатида кузатишга масъул эмас. Кўп эҳтимол холис кузата олмайди ҳам. Лекин қизиқ томони шуки, аксар мухлислар ўз суюклиларининг ютқазган ўйинида шарҳловчини "холис бўлишликка" чақиришади. Ваҳоланки, бир жамоа ўйинидан қоврилиб ётган одамнинг ўзи бу пайт холис кузата олмаётган бўлади.

Бу тушунарли. Фақат битта гапни айтмоқчи эдим: ҳар нарсанинг ўз номи бўлади. Ўз номи билан аталгани маъқул бор нарса. "Холислик" сўзини увол қилавермасдан, яхшиси, "Менинг жамоамга ён бос!" деб қўйилгани ўринлироқ.
Ростанам-да, унинг жамоаси енгилаётганига айнан шарҳловчининг умуман алоқаси йўқ. Фақат у бор воқеликни айтаётгани ютқазаётган жамоа ишқибозига ёқмайди. Бўлди.

Мен ўзимга ўзим қоида чиқариб олдим: "Холисроқ шарҳланг!" деган гапларни "фалон жамоага ён босиб гапиринг!" деб ўқийман. Шунда ўзи шундоғам асабийлашиб ўтирган юртдошимдан гина қилиб юрмайман😄

https://t.me/joinchat/AAAAAD8AW4rilq2s6v2Teg
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🤜🏼 Шоу бошланмоқда. UFC-246 вазн ўлчаш маросими. Конор МакГрегор 170 паунд, Ковбой Серроне 170 паунд. Бу дегани иккаласи тарозда 77 кг вазн қайд этиш вазифасини бажарди. Жанг тасдиқланди. Якшанба тонгида 2020 йилнинг дастлабки катта ивенти бўлиб ўтади. 🔥🔥

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🥊 Спорт оламида энг буюк шахс бу шубҳасиз Муҳаммад Али!
Унинг меросини фақат спорт ёки бокс билангина боғлаш ҳам нотўғри. У 20-асрнинг энг салоҳиятли одамларидан бири. Ҳамма тилларда уни “Greatest”, “Величайший”, яъни энг буюк деб аташади. Ҳаёт бўлганда 78 ёшга кирарди бугун. Унинг интервьюларини кўп эшитаман. Боксдан ташқари мавзулардаги чиқишларини кўришни сизга маслаҳат бераман. Ақлли, дунёқараши кенг, синмас иродали, теран фикрли, фалсафий тафаккурга эга эди. Ҳозирги трэштокерлар унинг 100 дан бири ҳам эмас. Гапиришдан ташқари кўп иш қилган. Америкаликларнинг, улар кетидан бутун тараққий этган дунёнинг қарашларини ўзгартира олган. Рингда эса феноменал эди. Пакиаонинг тезлиги, Джонс техникаси, Тайсон зарбаси, Мэйвезер ҳимояси, шуларнинг барчасини умумлаштирса қаршингизда Али даражасидаги жангчи гавдаланиши мумкин.

“Мени синдиришни агар тушингда кўраётган бўлсанг ҳам, дарҳол уйғон ва узр сўра”.  
Муҳаммад Али

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Яхшиям FUTBOL-TV бор.
Яхшиямки унинг телеграм ва инстаграми бор.
Эфирда ҳар сафар айтамиз буни, лекин чет элда бўлганимизда ростмана ҳис этамиз.
Футбол уикендини Тайландда кўриш имкони йўқ аслида. Меҳмонхона текинга футбол каналларини очмайди. Улар пуллик, кўп давлатларда шундай. Футбол қиммат телемаҳсулот, айниқса яхши футбол. Шу пайт телеканалимизнинг инстаграми катта саҳнага чиқади. Майли монитор орқали бўлса ҳам Каземиронинг қутириши ва Вальверде Модричлашаётганини кўриш имкони бор. Текинга. Ойбекни дуо қилиб қўямиз. Иккита ўйин параллель бўлса ундай ҳолатда Телеграм ёндиради 🔥
Ман Сити ва Кристал Пэласнинг телбаларча кетма-кет голлар уриб ташлаётганини МуҳаммадАли (бугун ёзганим - боксчи Муҳаммад Али эмас, ўзимизнинг муҳаррир) жойлаб турди телеграм каналга. Ҳадеб эфирдагаларни гапираверамизми, кадр орти паҳлавонлар ҳам бор. Черномор Эдуард бобо бошчилигида. Зўр ишлашади, зўр жамоа чунки.
Ҳудо хоҳласа бу ердаги ишларни ҳам самарали тугатиб, сафга қайтамиз насиб қилса.
Ҳамкасблар, чарчаманглар.  Томошабинларга хайрли оқшом. Бизга эса эртанги ўйин олдидан омад кулиб боқишини ният қиламиз.
🇺🇿

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🤜🏼 Конор - Серроне. UFCнинг 246чи рақамли турнири бошланишига бир неча соат қоляпти. Бу эса жанг олдидан охирги анонс. Кейинчалик жанг давомида фикрлар беришга харакат қиламан. Трансляцияга ссылка чиқса ҳам бўлишаман. Аммо қийин бўлади, буям қиммат маҳсулот ва уни текинга топиш азоб. Бундан қутилишнинг йўли намойишларни йўлга қўйиш. Оз қолди, деб умид қиламиз, яқинлашяпмиз шунга. Жанг борасидаги имкониятлар? Кичик фаворит Конор. Агар учинчи раундгача ҳал қилса. Уёғига эса Серроне устунликни қўлга олади. Ковбой жангни катта дистанцияга чузиб олиб бориб, кейин кардио эвазига бурилиш ясашга ҳаракат қилади. Иккиси ҳам стойкани яхши кўради, қаттиқ жанг бўлади тик оёқда. 🔥🔥

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник
2020 January 19
Даврон Файзиев | Расмий канал
Ғалаба йўлида бирлашадиган вақт келди

U-23 Осиё чемпионатида бугун йигитларимизни мусобақадаги мураккаб учрашувлардан бири кутиб турибди.

Ишонамизки, футболчиларимиз Бирлашган Араб Амирликлари жамоасига қарши кечадиган баҳсда ғалаба қозониб, миллионлаб юртдошларимизга ҳурсандчилик улашишади. Шу ўринда азиз ҳамюртларимизни Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун курашаётган жамоамизни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз. Сизларнинг қўллаб туришингиз, дуойингиз йигитларимизнинг руҳиятини янада кўтаришига аминмиз.

Токио Олимпиадаси йўлланмаси сари оз қолди.
Бутун Ўзбекистон Сиз билан, йигитлар!
Олға, Ўзбекистон!

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🤜🏼 40 секунд керак бўлди Конорга рақиби Ковбой Серронени синдириш учун. Ёрқин қайтиш. Тўлиқ фикрлар ва таҳлил бироздан кейин бўлади. Ҳозир эса видео.

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🤜🏼 UFC246 main event.
Ана энди батафсил.
40 секунд хронологияси.

Аввал айтганимдек Серроне жангни кечки раундларга чўзиши керак эди. Шу сабабли у пассив бошлади. Конорнинг бошланғич штурми пайтда, яъни сел ёки дўл ёққанда панага ўтиб кутиб туриш эди унинг вазифаси. Фақат бир муаммо чиқиб қолди. МакГрегор 3 йил ғалабасиз яшагач қаттиқ “ўқланиб” чиқибти. Сел ва дўл эмас, астероид атмосферага ёриб киргандек Серроненинг ҳимоя зонасига учиб борди.
Ҳатто Альдога қарши 13 секундли ғалабада ҳам Конор бунчалик шиддат билан старт олмаганди. Аксинча, Альдони контр хужумда ушлаган.
Бу ерда эса дарҳол старт, биринчи кросс, тегмади.
Кейин клинч, елкада хужум, учта зарба ва Ковбой талофат олди.
Бурни синди, масофага қочди. Ўзининг севимли ўнг оёқ хайкикини ижро этди. Конор блоклади.
Кетидан Конордан чап хайкик оёқ билан Ковбойнинг чағига аниқ. Ана ўша пайт Серроне сузишни бошлади. Уёғига Конор одатда ғалабани чиқармайди. Ковбой пассив ҳимояда эди. МакГрегор эса бош қисмига биттама битта зарбаларини михдек қоқиб чиқди. Рефери Хёрб Дин озгина вақт берди Серронега, лекин фойдасиз эканлигини тушунди.
Конор МакГрегор 77 кгда ғалаба қозонди. Агар бу вазнда қолса BMF камари учун Масвидаль билан, ёки асосий чемпионлик учун Усман билан жанг қилиши мумкин. Енгил тоифага қайтса у ерда Ҳабиб қучоқ очиб кутиб олади, фақат у қучоқдан соғ ҳолатда чиқиш муаммолигини билади. Кўрамиз, кузатамиз. 🔥

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Дўстлар, очиғини айтсам айнан бугунги UFC жангига эътиборим аслида яримта ҳам эмасди. Лекин, биламанки бундай катта воқеалар пайт ушбу каналдан активлик кутасиз. Шу сабабли ўзимнинг касбий вазифамни бажардим.
Аслида бугун бутун фикру-ҳаёлим, эътиборим, юракнинг эмоциялар учун жавоб берувчи барча функциялари бир воқеага қаратилган! Бу Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финал ўйини! Бизни оғир синов кутяпти. БАА терма жамоаси жиддий рақиб. Лекин, мана шу ерда ишлаётган жамоамизнинг ҳар бир аъзоси, у футболчи бўладими ё мураббий, раҳбарият ёки мухлис, ҳар биримиз ягона мақсад сари бирлашганмиз. Сезиб турибмизки юртдошларимизнинг барчаси узоқдан туриб йигитларимизга жон куйдиряпти, ишоняпти ва дуо қиляпти. Аллоҳ юзимизни ёруғ қилсин, омад келтирсин ва ғалаба биз томонда бўлсин! 🇺🇿🇺🇿🇺🇿 💪🏼

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ БАА - Ўзбекистон ўйинида хитойлик Фу Мин бош ҳакам сифатида ишлайди.

🎤 Шарҳловчи эса билишимча Абдулла Нурмонов бўлади.
Турнирдаги тўртинчи ўйинимизда тўртинчи шарҳловчи. Аввалгиларини Мурод Ризаев, Дилшодбек Тўхтабеков, Бобур Акмалов шарҳлашган. Ротация.

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🇺🇿 Раҳмат йигитлар! Раҳмат жамоа! Бир қадам қолди, бўшашмаймиз! 👏🏼💪🏼
источник
2020 January 20
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Юрген Клоппнинг “1001 кеча” эртаги.
Айнан шунча кун Ливерпуль АПЛда Энфилдда ютқазмаяпти. Бу такрорланмас рекорд ёки тарихий кўрсаткич эмас, унинг ўзига хос томони Клопп жамоаси гўёки рақамлар учун ўйнамаётгандек. Бу клуб ҳақида - киллерлар, машина, бенуқсон механзм каби сўзлар ҳам ишлата олмайсиз. Шунчаки жамоа футболдан ўзи ҳам завқ оляпти ва мухлисларга ҳам завқ беряпти. Рақамлар эса йўл-йўлакай ошиб бормоқда. Дейлик, баъзи инсонлар бойиш учун ҳар ишга қўл уради, кечаю кундуз тиним билмайди, қоида ва қонунларни четлаб ўтади, одамгарчилигу меҳр-оқибатни унутади, лекин якунда ўз мақсадига эришади, бойийди. Бошқа бир тоифа борки, улар шунчаки ўзи севиб қиладиган ишини аъло даражада бажаради ва йўл-йўлакай бойиб ҳам боради. Шу иккинчи тоифани эслатяпти Клопп ва унинг йигитлари.
Юзаки ҳаммаси осон ва енгил кечаётгандек. Аммо биламизки, спортда четдан қараганда енгил кўринган ҳар қандай ҳаракат тагида оғир меҳнат ётади (ғашга тегадиган штамп гап, биламан, лекин ҳақиқат-да).
Жуда катта сири ҳам йўқ буларни. Бошида ҳимоя чатоқ эди, Виржилни олди. Дарвозабон панд берганди, Алиссон келди. Боксинг-дэй ва мавсум оҳирида чарчаб қолаётганди, кўпроқ ротация ишлатишни бошлади. Робин Гудга чиқариб қўйишганди, энди дуч келганни уриб келмоқда. Ҳаммаси мантиқий ва тушунарли бажарилмоқда.
Яна сабаблар кўп. Битта постга сиғмайди. Кейинга қолдираман.
Ҳа, Алиссон деганга эсга тушди, у жамоаси дарвозабонлари орасида 10 йилда биринчи бор ассист муаллифига айланди. Ундан аввал 2010 йилда Рейна Торресга голли узатма берганди.
Салаҳ эса АПЛда ўзига қарши ўйнаган 24 клубдан 23 таси дарвозасига гол урди. Фақат Суонси Чемпионшипга қочиб қутилган.
Мана, таҳлилий пост ҳам информативга айланиб кетти. Информацион ошхона маҳсулотимиз, нима қилса ҳам.

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Барселонанинг қишда трансфер қилинган янги аъзоси ўз техникасини намойиш этди 😊

https://t.me/joinchat/AAAAAFI9pA5uoHpm9yRBbQ
источник