Дудь 📹Матч тв очилгач «студийный» шоу дастурларга урғу берди. Юрий Дудь экранда ва кадрда ўшанда пайдо бўлди. Айнан кадрда. ТВга сал олдинроқ кириб келган. “Все на матч” эфирини модель кўринишида идеал костюмда жонсиз маникендек жилмайиб турувчи бошловчилар эгаллаганди. Юра ирокез сочлари, рангба-ранг футболка ва йиртиқ джинсылари билан ажралиб турарди. «Культ тура», «Удар головой» лойиҳаларида чиқиб юрди. Канделаки учун “неформат”. Қисқа вақтда тушунди Матчда регресс бошланди. Топ шарҳловчилар кетди, трансляциялар танлашда хатолар, асосий маблағ СТС услубидаги шоуларга сарфланди. Ва энг охирги сабаб Канделаки ўзини ва канални танқид қилган
Sports.ru га уруш эълон қилиши. Дудь эса Sportsнинг асосчиларидан бири ва у ТВдан чиқиб кетди.
Матч ўзи билмаган ҳолда рус журналистикада янги юлдуз кашф қилинишига сабабчи бўлди. Юра ўзини YouTubeга урди ва ВДудь лойиҳасига асос солди. Бу қандай лойиҳа экани, қанчалик машҳурликка эришиши, 100 миллионлаб просмотрлар йиққани ҳақида ортиқча гапириш шартмас. Биласиз, кўрасиз, эшитгансиз. Дудь интервью жанрини тирилтирди, форматларни бузиб ташлади, ҳаваскор контент билан проф дастурларни уриб қўйди. Соатлик интервьюлар аудиториясини +35дан камида 15 йилга ёшартирди. Познер, Гордонларнинг суҳбатдош билан қийинроқ хазм бўлувчи интеллектуал тафаккур ўйинлари (mind games) фонида унинг маҳсулоти янги мевали фрэшдек енгил ва ёқимли истеъмол қилинди. Интервью минг йиллик жанр, тўғри, Дудь кашф қилмаган. Дудь шунчаки стулга қулай ўтириб олиб, телефонини ушлаган ҳолда, қаршисидаги одам олдида унинг мухлиси образида пайдо бўлди. Жим-жимадор кириш сўзи билан одамни дарҳол расмиятчилик қобиғига тушириб қўймади, аксинча йўл тутди. Дудьнинг қўлидаги телефонда худди сканер қилингандек унинг ҳаёти ва фаолиятига оид ҳамма фактлар борлигини тушунганда суҳбатдош аллақачон ўзини ўқишга йўл қўйиб берган бўлади. Бир қараса рэпер, кейингисида Ходорковский, комиклар, Навальный, Собчак... кимлар келмади. Кўпини танимай туриб мегабайт сарфлаб кўрамиз, афсусланмаймиз. Ҳаммаси билан тушунарли тилда гаплашди. Очиқ, актуал, нейтрал ёндошади.
Дудьнинг ютуғи фақат ўша видеолари ҳам эмас, балки таъсир доираси бўлди. Бизгача етиб келди унинг таъсири. Вдудь услубида ишловчи камида 3-4 яхши видео-блоглар кўрдим. Нафақат интервью олувчилар, балки бераётганлар ҳам очилди, ечилди, вдудьлашди. Суҳбатдошлар ҳаммасиям Вдудь кўрмагандир, лекин бошловчининг ўта эркинлигидан самимийлашиб кетишяпти. Alter-ego масалан, ва мана бугун кўрганим Ular блоги. Ва яна бор ўзбек блогосфераси Вдудьлари. Бўлсин, кўпайсин, етсин ўша даражага. Дудь ҳам тўхтамади, фильмлар ишлаяпти, жиддий фильмлар. Бирини ўзбек тилига ҳам таржима қилишди, кўрдим яхши анча. Керак бу. Хуллас, бир талантли, адекват, профессионал йигит қанча журналистларга блог юритишга туртки берди. Натижада Ортиқхўжаев, Алламжонов, Davletovuzлар томошабинга яқинлашди. Яна қанча номдор фамилияли шахслар бор, одамлар билишни истаган.
Дудь ТВдан бўшагач асл потенциали очилди. ОАВлар кучли кадрларни қадрламас экан, улар эркин парвоз қилиб, ўзи ОАВга айлана оладиган давр ҳозир.
Юқорида Юрий Дудь кадрда Матч ТВда пайдо бўлди, аслида аввал ҳам ТВда ишлаган деб айтдим. Ўша аввал ишлаганда у НТВ Плюс каналларида футбол шарҳловчиси эди. Бекорга менда симпатия пайдо бўлмаган унинг ижодига, ўшандаёқ сезиларди бўладиган бола эканлиги :)
https://t.me/Davron_Fayziev