Size: a a a

Даврон Файзиев | Расмий канал

2020 August 17
Даврон Файзиев | Расмий канал
Futbol-TV Студияси. 17 август, 2020

• Студиямизда Барселона инқирози, 8:2 сабаблари, Куманнинг имкониятлари, Бавария келажаги, Сити мағлубияти ва яна кўплаб қизиқарли мавзуларда гаплашдик.
Яхши суҳбат бўлди.

Кўрсатувни тўлиқлигича YouTube орқали кўришингиз мумкин.
Мана ссылка ⬇️

https://youtu.be/wDZ29cRUUSA


https://youtu.be/wDZ29cRUUSA


https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2020 August 18
Даврон Файзиев | Расмий канал
Жанубий Кореянинг энг машҳур футболчиси Сон Хён Миндан тавсия:
Антифламин С лосьон!
Буғим оғриқлари (артроз, артрит), мушакларда оғриқ,  пай чўзилиши, лат ейиш, спорт жароҳати, невралгия -  бу ёқимсиз ҳолатларни ҳаммасини Антифламин С - лосьон бартараф этади.
Енгил лосьон яллиғланиш ўчоғига тез етиб боради ва бирпасда оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади!
Флаконга жойлаштирилган массажер лосьонни суртиш жараёнида массаж самарасини беради!
Тананинг барча қисмларига (бўғимлар, курак ости) енгиллик билан суртиш мумкин, бунга массажер ёрдам беради!
Терида ёпишқоқлик ҳиссини ҳосил қилмайди, кийимда доғ қолдирмайди!
Суртилгандан кейин оғриқни тез ва самарали бартараф этади
🇰🇷Жанубий Корея фармацевтик саноати етакчиси!
Саломатлигингиз ҳимояси йўлида доим Сиз билан бирга!
Шахар дорихоналаридан сўранг!  Батафсил маълумот: www.yuhan.uz
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
​​Муваффақият учун 11 йил
 
2009 йилнинг 19 май куни Лейпциг клубига асос солинди. Мутлақо нольдан. Албатта катта маблағ инвестиция қилинди. Бу борада Рэд Булл компанияси ва унинг раҳбари Дитрих Матешиц катта тажрибага эга. Аввал у бир неча клубни сотиб олиб, қисқа муддат ичида ўз чемпионатида титуллар учун курашадиган даражага олиб чиқди. Шунингдек, Формула-1 пойгаларида ҳам айнан у Рэд Булл жамоасини чемпион қилди. Лейпциг ҳам шу йўлни босиб ўтмоқда.

2013 йилга келиб Лейпциг 3-лигага чиқди. 2014 йилда 2-Бундеслига йўлланмасига эга бўлди. 2016 йилда эса Бундеслигада иштирокини бошлади. Ана шунда клубга супер талант мураббий Юлиан Нагельсман Хоффенхаймдан таклиф этилди.
Биринчи мавсумнинг ўзида Бундеслигада 2-ўрин ва Чемпионлар лигаси йўлланмаси қўлга киритилди. 2019 йилда Лейпциг Германия кубоги финалига чиқди ва Баварияга ютқазиб қўйди.
 
2020 йил. 11 йил ичида. Лейпциг. Чемпионлар лигаси. ЯРИМ ФИНАЛИДА.
Вау. Дитрих Матешиц чин маънода спорт менежменти даҳоларидан.

Бугун бўлиб ўтадиган ярим финалда Лейпцигга қарши Мбаппе, Неймар, Ди Мария, Навас, Силва каби супер юлдузлардан иборат ПСЖ майдонга тушади. Энг қизиғи, бу қарама-қаршиликда ПСЖ яққол фаворит эмас. Ўйлайманки, энди бу муваффақиятини ҳам Лестерда бўлгани каби “Лейпциг эртаги” деб атаса бўлади.

Кўрайликчи бугун эртак бахтли якун топадими ёки ПСЖ миллионлари ниҳоят иш берадими. Биргаликда томоша қиламиз.
 
❗️23:50 UZREPORT-TV Live
🔥 ЧЛ 1/2. Лейпциг - ПСЖ


https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
UFC оламида нима гап?

• P4P рейтинги пешқадами, дунёнинг энг кучли жангчиларидан бири Джон Джонс ярим оғир тоифадаги чемпионлик камаридан воз кечмоқда. Сабаби у супер оғир вазнга ўтяпти.

• Джонсдан кейин вакант қолаётган чемпионлик камари учун даъвогарлар тайёр. Доминик Рейес ва Ян Блахович янги чемпионни 26 сентябрь куни аниқлаб беришади.

• Хабиб Нурмагомедов октябрдаги жанги учун сўнгги тайёргарликни Дубай шаҳрида ўтадиган бўлди. Авваллари у катта жанглар олдидан Калифорниядаги А.К.А залида тайёрланарди. Бу сафар мураббий Хавьер Мендесни БААга чақириб кэмп ўтказади.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
2020 August 19
Даврон Файзиев | Расмий канал
Лион ва Лейпцигга ҳурматни сақлаган ҳолда айтаманки, финал учун ПСЖ - Бавария ўйинидан бошқа вариантлар унчалик мос эмас. Бу йилги мавсумни чиройли тугатишга ҳозирги мавжуд ҳолатда фақат шу финал лойиқ. ПСЖ тасдиқлади. Навбат Баварияга. Лион мухлисларидан узр сўрайман, шахсий фикрим шу.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Барселона клубининг янги бош мураббийи - голландиялик Рональд Куман. Расман.
Куман футбол оламида, айниқса Барса тизимида катта мавқега эга шахс. Уни икки ўт орасида ёндириш осон бўлмайди. Шу сабабли Куман узоқроқ муддат ишлашини тахмин қилишимиз мумкин.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
#таклиф#таклиф

Ҳозирги кунда телеграм каналлари кўпаймоқда. Ўзим ҳам кўп каналга аъзоман. Мен эътибор берадиган нарса оригинал ёндошув. Бир-хилликдан қочаман. Айниқса футбол мавзусида мени хайрон қолдириш осон иш эмас.

Қуйидаги канал эгаларининг меҳнатини эса кузатиб бораман ва келажакдаги ишларига омад тилайман. Футбол ишқибозларини ҳам канални кўздан кечиришга таклиф этаман.
👇👇

https://t.me/Futbol_Uyda
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Ханс-Дитер Флик чемпионлар лигаси рестартидан кейинги ҳамма ўйинга бир хил таркибни туширмоқда. Стабиллик. Павар соғайган, лекин уни тушириб Киммихни марказга ўтказмаяпти. Коман формада бўлса ҳам Перишичга ишонч билдиришда давом этяпти. Боатенг кўп хато қилишига қарамай, ўрнига Зюлени фақатгина чарчаганда чиқармоқда. Лёвга ҳам терма жамоада баъзи позициялар бўйича эътирозлар бўларди, ўзиникидан қолмасди. Балки қарорлар ортида Фликнинг мана шундай ғоялари ётгандир ўша пайтлар ҳам. Муҳими натижа беряпти.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2020 August 20
Даврон Файзиев | Расмий канал
Супер финал

ПСЖ - Бавария. Чемпионлар лигаси даражасига мос финал. Иккиси ҳам турнирга ўз юрти чемпиони сифатида чиққан ва бу мавсум ҳам чемпион бўлди. Плюс, тахмин қилиш мураккаб бўлган финал. Ҳа, Бавария қўрқинчлироқ кўринади. Бироқ Мбаппе, Неймар, Ди Мариялар ҳаддан ташқари ҳавфли ва схемаларни бузиб ташлай оладиган техникага эга. Муҳим томони, улар аввалгидек алоҳида дунё бўлиб эмас, ўзаро комбинацион футбол ўйнашга ўрганишди. Шунинг эвазига ПСЖ ниҳоят биринчи бор финалга чиқди. Французларда асосий куч концентрацияси олдинги чизиқда. Кейин совуққон “бузғунчилардан” иборат марказ. Ўртача савияли ҳимоя. Яхши дарвозабон. Яъни ҳаммаси алоҳида, гуручи, сабзиси, гўшти. Баварияда эса аралаш, яъни позиция ҳамда чизиқлар ўртасида мукаммал баланс. Бир текис.
ПСЖ - Бавария. Қатъий ва ўта аниқ ҳисоб-китобга қарши импровизация ва ноодатий ёндошув. Бундай кўринишдаги қизиқарли финални интизорлик билан кутяпман, натижасига эса бефарқман. Финалдан завқ олишнинг энг зўр йўли шу.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2020 August 21
Даврон Файзиев | Расмий канал
Жанубий Кореянинг энг машҳур футболчиси Сон Хён Миндан тавсия:
Антифламин С лосьон!
Буғим оғриқлари (артроз, артрит), мушакларда оғриқ,  пай чўзилиши, лат ейиш, спорт жароҳати, невралгия -  бу ёқимсиз ҳолатларни ҳаммасини Антифламин С - лосьон бартараф этади.
Енгил лосьон яллиғланиш ўчоғига тез етиб боради ва бирпасда оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади!
Флаконга жойлаштирилган массажер лосьонни суртиш жараёнида массаж самарасини беради!
Тананинг барча қисмларига (бўғимлар, курак ости) енгиллик билан суртиш мумкин, бунга массажер ёрдам беради!
Терида ёпишқоқлик ҳиссини ҳосил қилмайди, кийимда доғ қолдирмайди!
Суртилгандан кейин оғриқни тез ва самарали бартараф этади
🇰🇷Жанубий Корея фармацевтик саноати етакчиси!
Саломатлигингиз ҳимояси йўлида доим Сиз билан бирга!
Шахар дорихоналаридан сўранг!  Батафсил маълумот: www.yuhan.uz
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Чемпионлар лигаси финали анонси. Якшанба... оз қолди 🔥

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
#Tavsiya

"TransferlarTG" ♻️ rasmiy kanalni sizga taqdim qilamiz:

💸 | Transferlar
📋 | Statistik ma'lumotlar
📸 | Foto & videolar
🎤 | Intervyular
📆 | Anonslar

Futbol olamidagi eng so'nggi transferlar birinchi bizda...! ☑️

Kanalga kirish uchun bosing👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAFFAzfDeIKwZIBYNKQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Ўйин 0:1 билан бошланди деярли. Ўтган йилги ЧЛ финалини эслатди. Фақат Севилья бу голдан сочилиб кетмаса керак. Сўнгги йиллардаги финаллар бўйича испанлар тажрибали анча. Интер ортга чекинди бу айниқса ҳавфли.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Жавоб голи билан бир вақтда чиқарилди олдинги пост. Бошланиши ёмонмас, муносиб жуфтликдан ёрқин старт.
Тезлик яхши, голлар уриб олишди. Финаллар ҳимоявий бўлиши ҳақидаги афсонани йўққа чиқаринглар. Биз мазза қилайлик.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Бош билан яхши ўйнашнинг турли хил вариантларини кўрсатиб берган таймда тўртта гол урилди. Учтаси айнан бош билан.
Гап йўқ Севилья. Қойил Интер.
Биринчи бўлим футболчилар учун эркин ўтди. Иккинчи тайм мураббийларга аталади.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Ўйин бошида Карлос сабабли Севилья дарвозасига пенальти берилди ва Лукаку гол урди. Энди эса Карлос супер зарба берди ва Лукаку автогол киритиб қўйди. Қайтар дунё. Конте Интерида характер борми? Иродачи? Ҳозир билиб оламиз.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2020 August 22
Даврон Файзиев | Расмий канал
#tavsiya#tavsiya
Hozirgi kunda telegram kanallari orasida futbolga oid sahifalar judayam ko‘p. Transfer voqealarini yoritib boruvchi kanallar ham yetarlicha. Yaqinda, o‘sha transfer voqealari hamda futbolchilarning yangilangan transfer narxlaridan xabardor qilib turish maqsadida Transfermarkt official kanali telegramda o‘z faoliyatini boshlabdi.
✔️Eng so‘nggi transferlar va futbolchilarning transfer qiymatlari!💰
✔️Pozitiv kayfiyatda tayyorlangan postlar!😉
✔️Noodatiy yondashuv!

#Tavsiya_etaman#Tavsiya_etaman

https://t.me/transfermarkt_official_world
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
​​Кеча Европа лигаси финалини ёш ҳамкасб укаларимиз Хасан Турдиалиев ва Ориф Толипов шарҳлашди. Иккаласи ҳам катта ўйинни аъло даражада уддалашди. Шарҳловчиликда спортчилардан фарқли равишда ёш чегараси йўқ. Тажриба ошгани сари шарҳ сайқал топиши ҳам бор гап. Табиийки, даража кўтарилган сайин муҳим воқеаларда телеканаллар танлови катта авлодга бориб тақалади. Бундай шароитда ёшроқ бўла туриб мухлислар эътиборига тушиш, катта ўйинлар берилиши даражасида ишонч қозониш осон иш эмас. Шу сабабли ёш авлод финалларга ёриб чиқса фақатгина ҳурсанд бўламан! Чунки бу масалада икки хил йўл тутилганига ўзим гувоҳ бўлганман. Бири - тайёр ҳолатда ҳам муҳим ўйинларга яқинлаштирилмаслик, иккинчиси - эҳтиёткорлик билан ўзига босим тегиб қолмасдан катта даражага олиб чиқилиши. Биринчисидан ҳам ўтганман, сабр билан. Иккинчи вариантни эса жойи келганда устозларимиз қўллашган. Биз ҳам шу иккинчи йўлдан кетамиз. Хасан ва Ориф учун бу финал бошланиши. Бу жамоада насиб қилса тўсиқларга дуч келишмайди ва албатта вақти келиб лидерларга айланишади. Ўшанда, замон талабига мос янгича услублар олиб кириб, кучли мактаб шакллантириб, вақти келганда эстафетани ишончли қўлларга узатишади деб ишонаман.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2020 August 23
Даврон Файзиев | Расмий канал
Александр Поветкин ижросидаги супер нокаут.

Лондонда Эдди Хирн промоутерлиги остида проф бокс турнири ўтказилди ва унда супер оғир вазн тоифаси WBC вақтинчалик камари учун даъвогарлар рингга чиқишди. Тажрибали Александр Поветкин ёш истеъдодли Диллиан Уайтга қарши жанг қилди. Фаворит Уайт эди. Устунликни ҳам у қўлга олди дастлаб. 4-раундда Уайт ҳатто Поветкинни нокдаунга туширди, аммо россиялик боксчи ўзини тиклай олди. Кейинги, 5-раундда эса Поветкин яқин масофада рақиб хужуми пайтида апперкот услубида контр-зарба берди ва Уайтни чуқур нокаутга учратди. Ушбу ёрқин ғалабадан кейин Поветкин Тайсон Фьюрига қарши жанг қилиш учун даъвогарга айланди.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник