21:30 UZREPORT-TV Live❗️АПЛ. 35-ТУР
Шеффилд - Челси Чемпионлар лигаси учун курашда рақобатчилар Челсини оёғидан пастга тортиб тушириб юборишмоқчи. Лэмпард оёғидан тортса ҳам, бўйнидан осса ҳам услубидан вос кечгиси йўқ. Бу эса ҳурматга лойиқ. Демак, Челси иштирокидаги ўйинлар шоу бўлиб қолаверади, якунда нима бўлиши эса номаълум.
Шеффилд яқинда Премьер лигага келди ва бирдан баланд дорни ният қилди. Европага чиқамиз деётганмиш мураббий йигитларга. АПЛда бундай бетгачопарлик қадрланади. Пулинг бўлмаса ҳам, ғолибона руҳинг бўлсин.
Узр, бугун озгина ана шундай жайдари тилда анонс қилинди. Шеффилд ва Челсининг бу мавсумда ўйини шунга мос ўзи. Айниқса Челси. Лондонлик йигитга аристократлар дунёси жонга тегиб, кўзига кўрингани билан орқа кўчада ерга қоришиб кураш тушяпти. Бугун Шеффилднинг қоронғу кўчаларига бориб қолди. Бу ернинг йигитлари эса айёр ва бешавқат.
Биргаликда томоша қиламиз.
https://t.me/Davron_Fayziev