«Ишонч» кредит савдо маркази фаолиятини кенгайтиришда давом этмоқда.
«Ишонч» кредит савдо маркази мижозларига маиший техника, электроника, барча турдаги мебеллар, уй-рўзғор, сантехника буюмлари, спорт анжомлари ва қурилиш материалларини муддатли тўлов асосида бериш билан шуғулланиб келади. Марказда етти мингдан зиёд турдаги кенг ассортиментга эга маҳсулотлар мавжуд.
Фаолиятини кенгайтиришда давом этаётган «Ишонч» кредит-савдо маркази Наманган вилояти Учқўрғон туманида навбатдаги, 16-филиалини очди.
Савдо марказида 100 дан ортиқ миллий ва халқаро брендларнинг 7 мингдан зиёд товарлари бўлиб, уларни нақд ёки муддатли тўлов асосида сотиб олиш мумкин. Савдо марказининг яна бир афзаллиги шундаки, харидни ортиқча расмиятчиликларсиз, биргина паспорт билан атиги 15 дақиқа ичида расмийлаштириш мумкин. Бошланғич тўловлар ҳам йўқ. Етказиб бериш, ўрнатиш ва қўшимча маслаҳатлар мутлақо бепул.
«Ишонч» кредит-савдо маркази вакиллари пандемия туфайли ўрнатилган карантин чекловлари вақтида харид ва тўловларни онлайн тарзда амалга ошириш хизмати йўлга қўйилди.
Савдо марказида мунтазам равишда акциялар ўтказиб турилади. Янги филиалнинг очилиш маросимида ҳам муддатли тўлов асосида кредитни расмийлаштирган илк мижозлар учун турли акциялар ташкил этилиб, омадли иштирокчилар қўшимча бонус сифатида қимматбаҳо совғалар ютиб олишди.
Марказ мижозларига қувонч, хонадонларга бахт улашишда давом этади.
Савдо марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
Мижозлар гуруҳи СаҳифаInstagram Facebook Twitter