

Бугун финал. Ушбу финал май ойида Истамбулда бўлиши керак эди. Августда Лиссабонда ўтадиган бўлди. Жой, сана, шароит ва ҳатто баъзи ўйин қоидалари ўзгариб кетти. Лекин Чемпионлар лигаси финалига ҳос бўлган муҳит ўзгармади. Либертадоресга ҳурматни сақлаган ҳолда айтаман, айнан бугун дунёнинг энг кучли футбол клуби аниқланади.
ПСЖ - БАВАРИЯ.
Агар сиз финалларга ўта талабчан бўлсангиз, унинг зерикарли ўтмаслиги, ҳимоявий бўлмаслиги, одатий рақиблар учрашмаслиги, тасодифий жамоалар чиқмаслиги, юлдузларсиз ўтмаслиги, фаворит аниқ бўлмаслиги тарафдори бўлсангиз - бу сиз учун идеал финал!
Эфирни 23:00 дан бошлаймиз. Дастлаб FUTBOL-TV студиясида ўйин муҳокамаси ва финалолди кадрлар. Шундан сўнг 23:45 да UZREPORT-TV каналида бевосита ўйин трансляцияси старт олади.
Финални мен ва устоз @xayrulla_hamidov тандемда шарҳлаймиз.
https://t.me/Davron_Fayziev