❗️
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан "Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови" ўтказилмоқда.
Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга coғлoм ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини оширишдан иборат.
👉Танловнинг 1️⃣-босқичи
2020 йилнинг 25 февралида ВКУТБ биносида ўтказилади.
2020 йил учун ўтказилаётган "Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоат назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”да иштирок этинг ва ютуқлардан бирига эга бўлинг!Батафсил маълумотларни ушбу
ҳавола орқали олиишнгиз мумкин.