МК
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 31 декабрдаги қарорига кўра, бугун, яъни 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилди.
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;
энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;
Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм этиб белгиланган.
Базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришсиз қолдирилган – 223 000 сўм.
❗️Иш ҳақи ошди, лекин жарималар ошгани йўқ