⚡
Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро ва Наманган вилоятида ишловчи ходимлар ДИҚҚАТИГА!!! БИЛАСИЗМИ, Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2019 йилдаги
“Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сонли Қарори мавжуд.
Мазкур қарорга асосан
“Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Ушбу низомнинг 1-иловасида
йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланиладиган табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхати ва қўшимча таътил кунлари кўрсатилган.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида қўшимча меҳнат таътилининг энг кам муддати (иш кунлари): -Мўйноқ (шу жумладан, Мўйноқ шаҳри) ва Қўнғирот туманлари (Қўнғирот шаҳридан ташқари)
3 кун; -Қораўзак, Кегейли, Канликўл, Нукус, Тахтакўпир, Чимбой, Шуманой туманлари, Қўнғирот шаҳри –
2 кун;
- Тахиатош ва Хўжайли туманлари –
1 кун;
- Беруний, Тўрткўл ва Эллиқаъла туманлари (уларнинг туман марказларидан ташқари), Нукус шаҳри –
1 кун. Навоий вилоятида: (барча ҳудудида) -Учқудук шаҳри, Зарафшон шаҳрида –
6 кун; -Томди ва Учқудуқ туманларида –
5 кун; -Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи туманларида –
3 кун; -Кармана тумани, Навоий шаҳрида –
2 кун. Бухоро вилоятида: Қоровулбозор туманида –
5 кун; Газли шаҳрида –
2 кун. Наманган вилоятида: Поп тумани Чоркесар шаҳарчасида –
2 кун. ❗
Юқорида номи кўрсатилган ҳудудда ишловчи ходимлар: Меҳнат таътилига чиқаётганингизда қўшимча меҳнат таътили беришларини талаб қилинг!!!
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2019 йилдаги 743-сонли Қарори.
Ушбу постни барча ходимларга етказинг (айниқса кадрлар бўлимига), ҳамма ўз ҳуқуқини билсин. ⚫
@mirzabekovsh