#qonun
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
“КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА” ГИ ҚОНУНИ
2-боб. Касаба уюшмалари фаолиятининг принциплари
✅
6-модда. Қонунийлик принципи:
👉Касаба уюшмалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.
✅
10-модда. Тенг ҳуқуқлилик принципи👉Касаба уюшмаларининг барча аъзолари ушбу Қонунда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, касаба уюшмаларининг уставларида ёки локал ҳужжатларида белгиланган ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари борасида тенгдир.
Касаба уюшмалари тармоққа мансублигидан, ҳудудий жойлашувидан, касаба уюшмалари бирлашмасидаги иштирокидан ёки бошқа белгисидан қатъи назар тенг ҳуқуқларга эга.
✅
11-модда. Ошкоралик ва очиқлик принципи
👉Касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг фаолияти ошкора ва очиқдир. Касаба уюшмалари томонидан қабул қилинадиган уставлар ва низомлар оммавий ахборот воситаларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан касаба уюшмаларининг расмий веб-сайтларида албатта эълон қилиниши лозим.
❗️
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 24 октябрда қабул қилинган.
Сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланган.
💾
Қонуннинг тўлиқ матни
👉
@navoiy_kasaba 👈