Бизда муаммо уша Касаба уюшмаси билан низолар бор, 1 октябрь МТМ тарбиячиларини хам байрами. Хуш, яхши ишлаганлар учун нимадир олиб бермоқчи булсак, унақа бунақа, олиб қочди гаплари куп касабанинг. Ахир 20% шунақа тадбирлар учун эмас ми?! Бу бор йуғи битта мисол
Албатта байрамларда Билдирги ёзиб, ходимларни рағбатлантириш ун совға олиб беришларини сметангиз асосида талаб қилишга хақлисиз. Сиз бн оддий юқоридаги савол эгалари айтганидек жайдари тилда хисоб қилсак; Жами 127 нафар ходимингизни маданий оммавий тадбирга ажратилган суммасини хисобласак, 127 нафар ходимдан 1 ойда ЎРТАЧА ХИСОБДА 10000 (ўн минг) сўмдан пул сақланса 127*10 000=1270000 буни 12 ойга яьни 1 йилга кўпайтирса 15 240 000 булади. Федерацияга 40% ва Соғломлаштиришга 10% жами 50 %олиб ташлаб, қолган 50 % Бошланғич ташкилотни ўзига ва туман кенгашини сақлаб туриш ун қолдирсак (15240000:2= 7620000)ва шу қолган 50 фоиз 7 млн олти юз йигирма минг сўмни 100% деб олиб 20% Маданий-оммавий тадбирланга ажратамиз- 7620000*20%=1524000. Бир миллион беш юз йигирма тўрт минг сўм. МТБ ва МТТ ларни хаммаси бўлиб 127 кишини 1524000 яьни бир миллион беш юзи йигирма тўрт минг сўм пулини хохлаган вақтда шу 127 киши ун маданий тадбирга олишлари мумкин. Бу дегани МТБ хисобчиси ёки КУ раиси бориб хаммасини бирдан олади деганимас, Йил давомида тадбирлар, саёхатлар талайгина бўлади. Хар бир МТТ ўзининг 20% ини ажратиб олади. Кайсидир МТТ га юз минг сўм, қайсидир бирига 300000 сўм яна бошқасига, масалан МТБ ни ўзига тушган маблағига қараб 250 минг сўми қолиши мумкин. Хар бир ташкилот ўзининг сметаси асосида маблағларини сарф қиладилар.