Size: a a a

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

2020 January 01

5

5500 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Янги 2020-йил ҳаммангизга муборак бўлсин!

Келтир кўнгил ҳаловатини,
Кўрсатгин мехр тароватини.
Ўчириб дил жароҳатини,
Шон-у, шавкат келтир янги йил,
Кетмас давлат келтир янги йил.

Келтирмагин ҳеч дилга озор,
Ҳар кунимиз забт этсин гулзор.
Бўлмайлик бир ширин сўзга зор,
Синмас журъат келтир янги йил,
Белга қувват келтир янги йил.

Шодон ўтсин ҳар бир дамимиз,
Бўлмасин ҳеч элдан камимиз.
Ўчиб кетсин кўнгил ғамимиз,
Касбга рағбат келтир янги йил,
Эзгу фурсат келтир янги йил.

Эгилмасин бошимиз асло,
Тўкилмасин ёшимиз асло.
Яхшиликка кўмилсин дунё,
Тоғдек савлат келтир янги йил,
Вожиб мақсад келтир янги йил.

Сурайлик ер устида даврон,
Манзилига етсин ҳар карвон.
Билмасин дил ҳеч қачон армон,
Ишда омад келтир янги йил,
Мағрур қомат келтир янги йил.

Қадамлардан таралсин зиё,
Қалбимни шод этар бир қиё.
Сизни қутлар камтарин Устоз
Руҳга роҳат келтир янги йил,
Танга тоқат келтир янги йил.
Мехр-окибат келтир янги йил!
источник
2020 January 02

Д

Диля in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
С Новым годом! Желаю, чтобы этот год стал временем только хороших новостей, отменного богатырского здоровья и безграничного счастья!
источник

Х

Хушнудбек in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Спасибо. Взаимно. Всех земных благ Вам! Удачи во всем! Хушнуд
источник

Д

Диля in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
От 7-школа Зам директор по духовностью Дилфуза Жалиловой.
источник

А

Аброр in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
тушундим байрамдан кейин ўтаман саволларим бор
источник

MB

Musayeva Baxtigul in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ҳаёт ҳикмати

Кўпчилик  яхшиликнинг замирида фақат манфаат ётади деб бутунлай янглишишади.
    Эзгулик ва ўзаро қадр- қиймат, ҳурмат-иззат ва оқибат деган хусусиятлар одатда бизни Инсонийлик даражамизни белгилаб беради..
   Демак...имкон қадар савоб қилишда...ён-атрофингиздаги кишиларга,яқинларга яхшилик улашишдан тўхтаманг...
   Зеро,биз ҳаётга Инсонлигимизни оқлаш учун келганмиз..

@tafakkur_uz 🌸🌸
источник

А

Аброр in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
ассалому алайкум
источник

BQ

Baxtiyor Qayumov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қарорга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:

👉 бюджет ташкилотлари бўйича:

• бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 99,2 фоиз;
• Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига – 0,4 фоиз;
• Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 0,4 фоиз;

👉 бошқа тўловчилар бўйича:

• бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 98,4 фоиз;
• Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига – 0,8 фоиз;
• Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 0,8 фоиз.

✅ Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб, “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ учун:
👉 фойда солиғи ставкалари белгиланди;
👉 ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси олтин, палладий ва кумуш учун 20 фоиз ва мис бўйича 15 фоиз миқдорида белгиланди.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМларга қонунчиликда ОТМлар учун назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланилади ва 2020 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқнинг 12 фоизлик ставкаси татбиқ этилади.

Қарор билан, шунингдек, фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
источник

С

СОЛНЫШКО in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Тўй-ҳашамлар тўғрисидаги қарор кучга кирди

Кечадан (2020 йил 1 январь) бошлаб, тўй-ҳашамларни тартибга солиш ҳақидаги Сенат ва Қонунчилик палатасининг қўшма қарори (юридик жиҳатдан кучи Қонунга тенг) кучга кирди. Унга кўра, тартиб қуйидагича:

👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади;

👉 Соат 23:00 дан кейин тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни давом эттиришга йўл қўйилмайди;

👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади;

👉 қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин;

👉 дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно;

👉 тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилади;

👉 тўй кортежларида 3 тадан кўп бўлган енгил автомашинадан фойдаланиш тақиқланади;

👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза диний ташкилотнинг ваколатли вакили томонидан ўқилади;

👉 миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни (“келин навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш”, “пул сочиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди;

👉 дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни (“етти”, “пайшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди;

👉 тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 ва ундан ортиқ шахс иштирокида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади;

👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизмат кўрсатади.

👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда икки нафардан ортиқ хонанданинг (гуруҳнинг) хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди.

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Расмий✓
Диний✓
Маърифий телеграм канали✓

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Telegram:⤵️
@hazratnavoi_uz
Internet sahifamiz:⤵️
www.hazratnavoi.uz
Instagram sahifamiz:⤵️
@hazratnavoi_uz
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
источник

СЗ

Санаев Зафар in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Сенат раиси Танзила Норбоева: «Тунги навбатчилик мажбурий меҳнатга киради»

30 декабрь куни Сенатда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда комиссия раиси Танзила Норбоева тунги навбатчилик ва мажбурий меҳнат масалаларига тўхталди, дея хабар бермоқда «Кун.уз».

«Мажбурий меҳнатнинг Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан белгилаб берилган 11 та сифати бор. У конвенцияга киритилган. Тунги навбатчилик, масалан, у мажбурлашга киради барибир. Чунки у ўз хоҳиши бўлмаса ҳам, кечаси билан ўтиришга мажбур. Лекин ҳашар, ўз ҳудудини тозалаш — бунақа нарсалар мажбурий меҳнатга кирмайди. Ўша битта-иккита одам хоҳламаса чиқмасин. Уни биров зўрламайди ҳам, қаттиқ гапиришга ҳам ҳаққи йўқ», – деди Норбоева.

Сенат раиси давлат дастурлари доирасида меҳнатга жалб этиш ҳолатларига ҳам ўз муносабатини билдирди. «‘Обод қишлоқ’, ‘Обод маҳалла’ ҳақида гапирганимда, масалан, ўқитувчи дарс бераётган бўлса, ўша дарс соати пайтида: ‘Бориб ‘Обод қишлоқ’нинг ишини қил’ ёки тиббиёт ходимига даволаш, иш жараёнида ‘Бориб ўша ердаги ишни қилгин’ дейиладиган бўлса, бу – мажбурий меҳнатга киради. Чунки у ўзининг функциясини бажармаяпти, бошқа ишга жалб қилиняпти», – деди у.

Сенат раиси комиссия аъзоларига тунги навбатчиликка оид ягона муносабатни шакллантириш ва агар давлатга кўнгиллилик асосида қўшимча ишлар зарур бўлса, буни янги таҳрирда ишлаб чиқилаётган Меҳнат кодексида инобатга олиш кераклиги ҳақида кўрсатма берди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
источник
2020 January 03

MA

MUKHTAR AYDARBEKOV in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ассаламуалейкум. Яхшимисизлар? Менда савол бор, ёрдам берсангизлар. Барчангизга аён, боғчалар аввал Халқ таълими бўлимига қарашли бўлган, жумладан Касаба уюшмаси ҳам. 2017 йилга келиб Мактабгача таълим бўлими ташкил этилиб, боғчаларни алоҳида бўлими барпо этилди. Мактабгача таълим бўлими боғчалар билан ҳисоблаганда 127 та ходим ишламоқда. Энди савол, боғчаларни, бўлимни ҳам Касаба уюшмаси ханузгача Халқ таълими бўлимига қарашли. Шуни алоҳида Касаба уюшмаси (Мактабгача таълим бўлиминики) қилса бўлади ми? Қандай ажратиб олса бўлади... Шунки, катта бўлмаса ҳам кичик кичик низолар мавжуд бўлиб, ажратиб олинса деган фикрга келгандик
источник

ХО

Хакимова Мухиба Ойбековна in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Жуда ўринли савол бўлди, мен ҳам шу саволни бермоқчи эдим.
источник

Н

Нафосат in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Нафосат:
Ассалому алейкум!Барчаларингни кириб келаетган янги йил билан табриклайман!Ман Ангрен Шахар ДСЭНМда ишлайман.Хозирда ДСЭНМ сохасида катта кискариш булепти,шу буйича сизларда кандай маьлумот бор ва Касаба уюшмаси томонидан кандай ишлар амалга оширилепти?Жавоблар учун олдиндан катта РАХМАТ!

Илтимос,жавоб берийлар!Бу бутун Республикамиз буйича булаетган ахвол,ишсизлик сони купаймокда, масалан бизда 300 одамдан 70 таси иш билан таьминлаепти,колганларчи?
источник

Н

Нафосат in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ман хам саволимга жавоб кутепман
источник

MA

MUKHTAR AYDARBEKOV in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
MUKHTAR AYDARBEKOV
Ассаламуалейкум. Яхшимисизлар? Менда савол бор, ёрдам берсангизлар. Барчангизга аён, боғчалар аввал Халқ таълими бўлимига қарашли бўлган, жумладан Касаба уюшмаси ҳам. 2017 йилга келиб Мактабгача таълим бўлими ташкил этилиб, боғчаларни алоҳида бўлими барпо этилди. Мактабгача таълим бўлими боғчалар билан ҳисоблаганда 127 та ходим ишламоқда. Энди савол, боғчаларни, бўлимни ҳам Касаба уюшмаси ханузгача Халқ таълими бўлимига қарашли. Шуни алоҳида Касаба уюшмаси (Мактабгача таълим бўлиминики) қилса бўлади ми? Қандай ажратиб олса бўлади... Шунки, катта бўлмаса ҳам кичик кичик низолар мавжуд бўлиб, ажратиб олинса деган фикрга келгандик
?
источник

💪

💪Admin💪 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Нафосат
Нафосат:
Ассалому алейкум!Барчаларингни кириб келаетган янги йил билан табриклайман!Ман Ангрен Шахар ДСЭНМда ишлайман.Хозирда ДСЭНМ сохасида катта кискариш булепти,шу буйича сизларда кандай маьлумот бор ва Касаба уюшмаси томонидан кандай ишлар амалга оширилепти?Жавоблар учун олдиндан катта РАХМАТ!

Илтимос,жавоб берийлар!Бу бутун Республикамиз буйича булаетган ахвол,ишсизлик сони купаймокда, масалан бизда 300 одамдан 70 таси иш билан таьминлаепти,колганларчи?
salom bu sovolga javob bormi
источник

@

@Guzalya@ in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

Men ham Savolga javob kutayabman
источник

Н

Нафосат in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
💪Admin💪
salom bu sovolga javob bormi
Группа админи бугун жавоб берилади дегандилар
источник

💪

💪Admin💪 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Нафосат
Группа админи бугун жавоб берилади дегандилар
Xa tezroq online bolsa yahshi bolardida
источник

Н

Нафосат in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
💪Admin💪
Xa tezroq online bolsa yahshi bolardida
ДСЭНМ да ишлайсизми. группада езиш роса кийин эка 3 мин вакт керак
источник