🔥
UFC-250 ни қутқарган иккита нокаут! Аввалдан UFC 250 кард масаласида кучли эмаслиги кўриниб турганди. Аёлларда тенгсиз ҳисобланган Аманда Нуньесда камар иккита бўлса ҳам мухлислар орасидаги рейтинги паст. Бунинг устига рақиб сифатида тайёр “гўшт” Спенсер тақдим этилди. Натижада 5 раундлик зерикарли жанг. Заиф кард, суст марказий жанг билан 250 чи турнир танқид остида қолиши мумкин эди.
Аммо иккита супер нокаут ушбу кечани қутқариб қолди.
Биринчиси танаффусдан сўнг қайтиб ғалабалари серия намойиш этаётган шоумэн
Шон О’Мэлли ижросида. Биринчи раунд, битта зарба, хатто михлаб қўйишга ташланмади.
Иккинчиси эса оғир депрессия ҳолатидан кейинги собиқ чемпион
Коди Гарбрандтга тегишли. У иккинчи раунди тугашига серена чалинаётган лаҳзада супер зарбани йўллашга улгурди. Бум ва рақиб ухлаб қолди.
Дэна Уайт шубҳасиз О’Мэлли ва Гарбрандтга бонуслар тақдим этиши керак, улар кечага файз олиб беришди.
https://t.me/Davron_Fayziev