Президент Шавкат Мирзиёев коронавируснинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш бўйича қуйидаги топшириқларни берди:
👉
10 триллион сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма тузилди;
👉 йил якунига қадар
солиқ текширувларига мораторий эълон қилинди, бундай қийин шароитда тадбиркорни
бирорта текширувчи безовта қилмайди;
👉 пандемия сабабли фаолиятини тўхтатган тадбиркорларга банклар орқали
фоизсиз бюджет ссудалари ажратилди;
👉 ҳокимларга иқтисодий қийинчиликка дуч келган корхоналардан
маҳаллий солиқларни ундиришни
6 ойгача кечиктириш ваколати берилди;
👉 якка тартибдаги тадбиркорларнинг
даромад солиғи, фермерларнинг
сув солиғи 50 фоизга камайтирилди;
👉 коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарнинг
кредит муддатлари узайтирилди, туристик йиғимлар ундириш
вақтинча тўхтатилди;
👉 аҳолини
иш билан таъминлаш, бунинг учун маҳаллаларда қўшимча инфратузилма объектлари қуришга қўшимча
200 миллиард сўм ажратилди;
👉
янги иш ўринлари яратадиган бизнес субъектларига кўмаклашиш учун
500 миллиард сўм қўшимча маблағ берилди;
👉 карантиндаги фарзандларига қараётган ота-оналарни
ишдан бўшатишга мутлақо
йўл қўйилмайди. Уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси
юз фоиз тўлаб берилади;
👉 боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига белгиланган режадан қатъи назар
йиллик меҳнат таътили навбатдан ташқари берилади;
👉 карантинга ёпилган муассасалар ходимлари, карантиндаги фуқаролар ва уларга қаровчиларнинг ҳуқуқлари таъминланади, ижтимоий нафақа олувчилар сони камида
10 фоизга ёки
60 мингтага оширилади.
@xushnudbek