Size: a a a

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

2020 March 16

MT

Muzaffar Toshtemirov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Боғчалар вақтинча ишламайди. Ишловчи ота-оналар қандай йўл тутади?

Карантин сабабли боғчага бормайдиган боланинг ташкилотда ишловчи қаровчисига 14 кунгача меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилиши мумкин.

Маълумки, 16 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча боғчалар, мактаблар ва олий таълим муассасалари коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида карантинга ёпилади.

Шу муносабат билан таҳририятга айнан мактабгача таълим муассасаларининг карантинга ёпилиши сабаб, корхона, муассаса ва ташкилотларда ишловчи боғча ёшидаги болалари бор ота-оналарнинг болага қараш учун ишга бора олмаслигига оид саволлар келиб тушмоқда.

Дарҳақиқат, боғчаларнинг вақтинча ишламаслиги болаларга уй шароитида қаровни ташкил этишни талаб қилади. Бундай вазиятда боғчага борувчи болаларнинг қаровчилари қандай йўл тутмоғи лозим?

Адлия вазирлигида 2015 йил 17 апрель куни 2667-сон билан рўйхатга олинган Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 37-бандида мактабгача таълим муассасасида ёки олти ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилиши назарда тутилган.

Мазкур йўриқнома талабига кўра, карантинда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши мумкин.

Манба: kun.uz
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
👉Коронавирус, грипп ва шамоллаш белгиларининг фарқлари - инфографика
👉@navoi_kasaba
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
UZ: Қандай қилиб коронавирус инфекциясини юқтириб олишдан ўзимизни максимал ҳимоя қилишимиз мумкин? Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланган видеоролик орқали батафсил билиб оласиз.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Бугундан эътиборан барча мактабгача таълим ташкилотлари карантин мақсадида ёпилади.

❗️Мактабгача таълим вазирлиги боғчалар ёпилган кунлар учун тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинишини назорат қилади.

Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот хизмати
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ассалому алейкум ҳурматли гуруҳимиз аъзолари. Карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатишни олдини олиш мақсадида вақтинчалик гуруҳимизга ёзиш имконияти чеклаб қўйилади.
Лекин Сиз бемалол -@nvkasaba_bot боти орқали мурожаатларингизни, саволларингизни юборишингиз мумкин.
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
📌Карантин даврида ишдан четлатилган ходимга нафақа тўланадими?

👉Қонунчиликка кўра, агарда ходим карантин вақтида санитария-эпидемиология  органлари томонидан атрофидаги шахслар орқали юқумли касалликка чалиниш хавфини олдини олиш мақсадида ишдан четлатилган бўлса давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа берилади.

👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда тўланади .

👉Бундай нафақанинг энг кам миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (679 минг 330 сўм)нинг 35,2 фоизидан, яъни 239 минг 124 сўмдан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.
👉"INTERLEX" жамоаси изоҳи
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг топшириғига асосан:
❗️2020 йил 1 апрелга қадар бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов ҳамда жамоат шартномаларининг йил якуни бўйича бажарилиши муҳокамасига бағишланган йиғилишларни вақтинча тўхтатиш ҳамда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан зарур чораларни кўриш сўралади.

👉@navoi_kasaba
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
❗️Санаторийлар бўйича мурожаат қилганлар учун:
Бустон, Янгиер, Косонсой, Ситораи мохи хоса, Термиз марвариди ва Қашкадарё сохили санаторийлари вақтинчалик ишламай турибди. Карантин ҳолатида. Колган санаторийлар одатий тартибда ишлаяпти.
источник
2020 March 17

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
ВАҲИМАГА БЕРИЛМАНГ,ХАВОТИРГА ҲОЖАТ ЙЎҚ

Батафсил: 👉http://ishonch.uz/archives/16969
Канал: http://t.me/ishonchgz
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
ХОДИМЛАР САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
👉Батафсил
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️⚡️Шерзод Шерматовдан қўшимча изоҳ: эртадан меҳнат таътилига чиқадиган ўқитувчиларга меҳнат таътили даври учун маблағ тўланади.
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Эпидемияга қарши курашишда ёрдам берган, беморларга қараган шифокор ва ҳамшираларнинг ойлигини ошириш масаласи айни кунларда кўриб чиқилмоқда.
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Коронавируснинг олдини олиш учун турли антибиотикларни ичиш тавсия этилмайди. Иммунитетни кўтарадиган дорилар вирусни ўлдирмайди.
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Соғлиқни сақлаш,  Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирларига саволларингиз бўлса, @bot_askcoronauz манзили орқали йўллашингиз мумкин.
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Таътил қачонгача давом этиши ҳозирча маълум эмас. Бу ҳақда ҳукумат даражасидаги комиссия қарор қилади.
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ўзбекистонда коронавирус билан оғриганлар сони 11 кишига етди
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Карантинда турган шахсларга нисбатан энг қулай шарт-шароитлар яратилган. Карантинда улар қўшимчасига соғликларини ҳам тиклаб олиш имкониятига эга бўладилар.
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Карантинда даврида фақатгина карантинга олинган фуқароларга ҳақ тўланади. Бошқа ҳолатда ходимларга ҳақ тўланмайди.
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Коронавирусни хашаротлар ташиб юриши мумкин эмас. Бу эпидемия мавсумий бўлганлиги сабабли тез орада ундан қутулишимиз мумкин. Буни Хитой давлати исботлаб берди
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Коронавирус одамдан уй хайвонларига юққан ҳолат тасдиқланмаган
источник