Италия коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича қисқа фурсатларда дунёда иккинчи ўринга чиқиб олишида, мазкур давлатнинг ўзига ҳос саломлашиш ва кўришиш маданиятининг ҳам ҳиссаси катта экан. Маълумингизким, Италияда ҳатто бегона кишилар билан ҳам қучоқлашиб, ўпишиб кўришишади.
Худди шу ўринда, Жанубий Корея давлати ушбу инфекция тарқалишини тезда жиловлаб олишига сабаб қилиб ҳам, улардаги саломлашиш ва кўришиш маданиятини мисол қилиш мумкин.
Энди, ўзимизга келадиган бўлсак, ўзбекона маданиятимизда ҳам "қуюқ" кўришиш Италия давлатиникидан устун бўлса устун-ки, асло, кам эмас. Айниқса аёлларимиз ўртасидаги "опоқмисиз", ""омонмисиз", деб 4-6 мартадан юз ўпишиб кўришишлар, эркакларнинг қўл сиқиб, бош уриштиришлари, "тафтингни олай", деб юзни-юзга тутишлари ва ҳ.к.з.
Миллий маданият, менталитет, ўзбекона урф-одат ўз йўлига, пандемия вазиятида гигиеник қоида ва меъёрларга амал қилиш фойдамизга ишлашини тўғри тушунайлик. Бу каби кўришишларни бас қилайлик. Бу масалада бир-биридан хафа бўлиш, гина-қудрат қилиш нафақат ўринли эмас, балким кулгили ҳамдир.
Соғ-омон бўлинглар, азизлар!
П.С. Кўчада учрашиб қолганда қўл узатмасам, ёки, узатилган қўлни эътиборсиз қолдирсам, "узрасизлар", энди. 😁
© Музаффар Тоштемиров
Каналга уланинг:
@tanishgaplarhttps://t.me/joinchat/AAAAAFcXIzDwy2CiGT2TOA