Size: a a a

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

2019 December 23

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#Сайлов_2019
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 150 сайлов округининг 128 тасида депутатлар сайланди.

✅ Шу жумладан:
👉 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 43 нафар;
👉 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 35 нафар;
👉 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан – 21 нафар;
👉 Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 18 нафар;
👉 Ўзбекистон Экологик партиясидан – 11 нафар депутат сайланди.

Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округларда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади.

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссияси раиси
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#jamoamiz
👉ХАЛИМОВ ЗАВРИДДИН ХАЙИТОВИЧ
Бирлашманинг юридик бўлими юрисконсульти
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари аъзоларини меҳнат қонунчилигида белгиланган қонуний  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Сиз томондан йўлланаётган ариза, шикоят ва таклифларни мазмунан кўриб ва зарур ҳолларда қонуний ҳуқуқлари бузилган ходимларни манфаатларини кўзлаб даъво аризалари билан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига мурожаат этиш ва бошқа ташкилотларда ҳуқуқий масалалар кўрилаётганда белгиланган тартибда касаба уюшмаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳамда касаба уюшмалари фаолиятига оид масалалар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин
👉Телефон рақами: +998792260265
👉E-mail: z.xalimov@kasaba.uz
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (16 – 21 декабрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️“Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун. Батафсил.

▫️“Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️“Божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️ “Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️“Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисида низом. Батафсил.

▫️Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низом. Батафсил.
Telegram
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–595-сон, 16.12.2019 й.).

Қонун билан, мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, мактабгача таълим ва тарбия олишга доир давлат кафолатлари аниқ белгилаб берилди.

Хусусан, давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди.

Қонунга мувофиқ, мактабгача таълим ташкилоти давлат ва нодавлат ташкилоти бўлиши мумкин.

✅ Мактабгача таълим ташкилотлари қуйидаги турларда ташкил этилади:
👉 умумий турдаги мактабгача таълим ташкилоти;
👉 кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти;
👉 инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти;
👉 қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#jamoamiz
👉МИСЛИМОВ ЗАЙНИДДИН ШОДИЕВИЧ
Бирлашманинг ижтимоий суғурта бўлими мудири
Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан фойдаланиш тартиби, санаторийлар ва болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар олиш тартиби ҳамда касаба уюшмалари фаолиятига оид масалалар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин
👉Телефон рақами: +998792260247
👉E-mail: z.mislimov@kasaba.uz
источник

$

$$$$$ in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ассалому алейкум барчага бир саволим бор эди 1 гурух ногиронлиги булган фарзандни тарбиялаётган,  бюджет ташкилотида ишловчи оналарга кандай имтиёзлар бор
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
$$$$$
Ассалому алейкум барчага бир саволим бор эди 1 гурух ногиронлиги булган фарзандни тарбиялаётган,  бюджет ташкилотида ишловчи оналарга кандай имтиёзлар бор
Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2019 йилдаги 229-сон қарори билан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ижтимоий нафақа тўлаш тартиби белгиланган.
Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа улар 55 ёшга етганларида тайинланади. Нафақа олиш учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ариза беришингиз зарур. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
- болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
- фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) томонидан берилган тиббий хулоса ёки тиббий меҳнат эксперт комиссиясининг (ТМЭК) ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми.
Нафақа миқдори пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақаси миқдорида белгиланади.
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Янаям тўлиқроқ маълумотни эртага юристларимиз беришади.
источник

$

$$$$$ in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Рахмат
источник
2019 December 24

$

$$$$$ in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
NAVOIY VKUTB
Янаям тўлиқроқ маълумотни эртага юристларимиз беришади.
Ишхонада канака имтиезлар борлиги тугрисида иложи борича айтсангиз
источник

MZ

Mislimov Zayniddin in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Солик кодексининг 180-моддаси 2-кисми 12-бандига асосан болалигидан ногирон бўлган, доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири хар ой энг кам иш хакининг 4 баравари микдоридаги оладиган даромадидан даромад солигидан озод килинади. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси, биргаликда яшашга тааллуқли қисмида — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси асосида берилади.
источник

MZ

Mislimov Zayniddin in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ушбу имтиёз тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қўлланилади.
источник

$

$$$$$ in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Рахмат
источник

🧔

🧔🧔 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Салом. Ман НШТБ КУҚ раиси О.Саманова. Саволим:Ишчи ходимимиз  9-йил уриндошлик асосида ишлаб келган, хозирги кунда бола парвариш таътилидан ишга чиқмоқчи рахбариятга мурожат қилган ва бугунги кунда иш ўрин йуқлиги сабабли ишга олмаслигини айтган.Ходим ишга тикланиши мумкинми?
источник

А

А.У.Е in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#Огоҳбўлинг.
Қозоғистонда мандаринларни ичидан таблеткалар чиқяпти 😱
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEg3Utj5ds_MQSYm4w
источник

ЖТ

Жураев Турдиназар in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
/
источник

Д

Дилафруз in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Касаба уюшмаси фақат "путёвка" берадиган ташкилот эмас

Батафсил: 👉 http://ishonch.uz/?p=14867
источник

С

СОЛНЫШКО in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ишлаётган пенсионерларни ишдан озод этиш тугрисида бирор карор борми
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник
2019 December 25

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#биласизми
👉Ходимни сурункасига икки смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.
👉Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади.
👉Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин.
👉Барча ходимларга дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш) берилади.
источник