Президент қоғозбозликни камайтириш учун ташкилотлар ўртасида ҳужжат алмашинувларини электрон шаклга ўтказишга топишириқ бераётган бир пайтда Тошкентдаги университетлардан бирида бўлаётган ишни кўринг.
Қуйида
Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетининг амалиёт ўтаб қайтган 4-курс талабаларидан сўралаётган ҳужжатлар рўйхати.
Катта бир тўй учун режаланган масаллиқлар рўйхати каби узун бу қаторда «Таълим тўғрисида»ги қонундан тортиб, университет ташкил топиши тўғрисидаги Президент фармони ва ҳаттоки, талабанинг амалиёт жойида «звонок» қачон, қайси пайтда чалинишигача ҳужжати билан сўралган.
Барака топкурлар, шусиз ҳам таълим тизими бир аҳвол бўлса, яна нима кераги бор бунақа бюрократияни?
Талаба ўқисинми ёки тўрт йил умрини ҳужжат йиғиш ва тўлдиришга сарфласинми?! «Қойил» қолмасдан илож йўқ!
👉
@Bayonoff