Size: a a a

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

2019 December 20

Е

Елена in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Кулуб юрмасизма
источник

NH

Namatov Hayitboy in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Зомин болалар қишги лагери 91-505-40-58
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#jamoamiz
👉БОБОМУРОДОВ ОЛИМ ОЧИЛОВИЧ
Бирлашманинг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари ишчи-ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш,  бандлик, ходимларга иш хақларининг ўз вақтида тўланиши, жамоа шартномалари бўйича, ҳамда касаба уюшмалари фаолиятига оид масалалар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин
👉Телефон рақами: +998792260874
👉E-mail: o.bobomurodov@kasaba.uz
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#jamoamiz
👉ХАЛИЛОВ ХУРШИД ҒАФФОРОВИЧ
Бирлашманинг ташкилий ишлар бўлими мудири
Касаба уюшмаларида кадрлар билан ишлаш, ташкилий соҳадаги ишларни мувофиқлаштириш,  тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшма фаолларига амалий ёрдам кўрсатиш, меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ ҳуқуқий соҳага оид масалалар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин
👉Телефон рақами: +998792260340
👉E-mail: x.xalilov@kasaba.uz
источник

Н

Наргиза Юлдашева in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Хабарингиз бор, 18 декабрь куни Тошкент-метро қурилишида юртимизнинг 6 та забардаст ўғлони бевақт оламдан ўтишди. Энди кимнингдир боқучиси отаси, жондан суйган фарзанди, акаси, укаси бошқа ҳечқачон уйига қайтиб келмайди. Уларнинг ўрнига уйларига 100 000 млн.дан пул келади. Инсон ҳаётини шу пулга баҳолаб бўладими? Албатта йўқ. Бу пул эквивалентидаги автомобилларни пахтакор шоирлар ҳам битта шеъри учун олиб ётибди... (Лекин, ҳарқалай сал бўлсада кўмак бўлади деб шу пулни беришибди. Шунисигаям шукур). Аслида шу пулларни қурилиш жойида техника ҳавфсизлигини таъминлашга сарфлашганида, балки...

* Бу фожеа бизга дарс бўлмоғи даркор.
* Бу фожеа айрим каттаконлар - “Фалон байрамгача битирворамиз, ес қиламиз!” деган ваъдаси учун келтирилган қурбонлик.
* Бу фожеа – бировнинг боласини, отасини одам ўрнида кўрмай, ёмғирда ҳам (иш жараёнида инсоннинг жонига ҳавф солувчи иқлим шароитида) ишлатаётган валломатларга ҳечким чора кўрмаслиги учун тўловимиз.
* Бу фожеа – Бизда қурилиш соҳасида ҳали тафаккур қиладиган жойларимиз кўплигини, қурилиш дегани бу бирор тадбир эмас, уни битта-яримта байрамга тўғирлаб битириб кетиш мумкин эмаслигини исботлаб берди.

Энг асосийси, бу фожеада асосий айбдорлар четда қолиб, (нари борса) битта-яримта кичикроқ маъсуллар жазоланиб, иш жимиб кетмаса бўлгани.

Ушбу фалокат сабаб ўтганларни Аллоҳ ўз раҳматига олсин. Уларнинг яқинларига сабр тилаб қоламиз. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!

© RaisBuva
источник

ИБ

Исабек Бобоқулович in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Навоий шаҳардан чиқди
источник
2019 December 21

Д

Дилафруз in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
​​Янги йил байрами арафасида Ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

2017 йилдан бошлаб дам олиш кунларини тартибга солиш анъанаси бошланганди. Натижада ўтган 2 йилда (2018, 2019) ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар янги йил байрами арафасида кетма-кет 5 кун дам олишган эди.
Жорий йилги тартибга кўра, олдингидек кетма-кет 5 кунлик дам олиш бўлмайди, 3 кун кетма-кет бўлади холос.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь – сешанба (кўчирилган дам олиш куни);
1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);
2 январь – пайшанба (кўчирилган дам олиш куни);

Изоҳ: 28 декабрь (шанба) ҳамда 4 январь (шанба) кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);
2 январь – пайшанба (қўшимча дам олиш куни).

Изоҳ: 30 ва 31 декабрь кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Телеграм канал: http://t.me/ishonchgz
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#jamoamiz
👉УРАЗОВА ДИЛАФРУЗ УРАЛОВНА
Бирлашма раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
Касаба уюшмаларида ёш кадрларнинг ижтимоий-иқтисодий ва уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамда тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёшларга оид масалалар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин
👉Телефон рақами: +998792260381
👉E-mail: d.urazova@kasaba.uz
источник

Д

Дилафруз in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
“The Economist” Ўзбекистонни 2019 йилда энг жадал суръатда ўсишга эришган мамлакат деб топди. Сабабини билмоқчимисиз? Унда ушбу видеолавҳани томоша қилинг!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEqbkFyFpbsW1RDwiA
источник

Д

Дилафруз in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

ЗХ

Завриддин Халимов in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#Сайлов_2019

САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Овоз бериш вақти ва жойини қаердан билса бўлади?

Бу ҳақда участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади.

Овоз бериш қачон ўтказилади?

Сайлов куни (22 декабрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин.

Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат шартми?

Ҳа, шарт. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

Фуқаронинг фамилияси сайловчилар рўйхатида бўлмаса, нима бўлади?

Бундай ҳолда сайловчи шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчилар рўйхатининг иловасига киритилади ва унга сайлов бюллетени берилади.

Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса-чи?

Сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

Овоз бераётганда сайлов бюллетенига қандай белги қўйиш керак?

Ёқлаб овоз берилаётган номзоднинг фамилияси рўпарасидаги ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «➕» ёки «✔️» ёхуд «✖️» белгиларидан бири қўйилади.

Овоз бериш хонасига яқин қариндошлар бирга кирса бўладими?

Овоз бериш хонасида сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса-чи?

Бундай ҳолда сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бундан мустасно.

Вақтинча яшаш жойи бўйича ҳам сайловда иштирок этиш мумкинми?

Ҳа мумкин. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойларидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.  

Касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз беришга кела олмаган сайловчилар нима қилади?

Тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига боради.

Кимлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас?

👉 суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
👉 оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар.
источник
2019 December 22

BQ

Baxtiyor Qayumov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

BQ

Baxtiyor Qayumov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Men ham
источник

ЗХ

Завриддин Халимов in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Овоз бериш якунланди!

Мана, узоқ кутилган сайловдаги овоз бериш жараёнлари ҳам тугади.

Энди буёғида барчаси сайлов комиссиялари аъзолари, номзодлар ва сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳамда кузатувчиларга боғлиқ.

Ҳурматли, муносиб номзодлар!

Халқ ўз ишини қилди. Кимдир овоз берди, кимдир бермади. Кимдир тушунди, кимдир тушунмади. Кимдир битта овоз берди, кимдир кўп. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, халқ ўз танловини қилиб бўлди, ўз бурчини бажарди. Сизларга ишонди.

Энди Сиз бўш келманг. Буёғига қаттиқ туринг, ҳақиқат сари дадил курашинг, вакилларингиз белини қаттиқ боғлашсин. "Сиёсатга қарши борманг, рози бўла қолинг, кейинги сафар омадингиз келар, ўзимиз қўллаймиз" дея кимлардир Сизга ақл ўргатмоқчи бўлса, қулоғингиз кар, кўзингиз кўр бўлсин. Улар муттаҳамлар!

Ҳозир ҳаракат қилмасангиз, кейин афсусланасиз. ОМАД!


👉 @xushnudbek 👈
источник

U

U. SUYAROVA in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Навбаҳор туманида сайлов қай тарзда ўтди? Батафсил видио лавҳада
@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
источник

UA

Uchqun Axmedov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Депутатларимиз сайловдан кейин вадаларини бажармаса агар блогерлар уларни...
Манба: @Mr_doppi
👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_fjUY_IpA
источник

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
✅Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:
👉 ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
👉 ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
👉 шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик электр, ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
👉 механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
✅Якка тартибдаги ҳимоя воситалари қуйидагиларга бўлинади:
👉 махсус кийим-кечак;
👉 махсус пойабзал; махсус бош кийими;
👉 нафас аъзоларининг ҳимоя воситалари; қўлни ҳимоялаш воситалари;
👉 бош учун ҳимоя воситалари;
👉 юзни ҳимоялаш воситалари;
👉 эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари; кўзни ҳимоя қилиш воситалари.
источник
2019 December 23

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Навоий вилоятидан қайси номзодлар Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлигига  сайланди?!
Улар билан  биринчи бўлиб танишишни истаганлар учун
👉 @navoiy24
источник

ЗХ

Завриддин Халимов in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#Биласизми
Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#Биласизми
Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъий назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.
источник