Юртимизда коронавирус инфекцияси тарақалишини олдини олишга кўмаклашиш мақсадида "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан бугунги кунда турли инфографика ва тарқатма материаллари тайёрланиб, кенг жамоатчиликка тақдим этиб келинмоқда.
Жумладан, бугунги кунга қадар
@Korzinka_uz супермаркетлар тармоқлари, озиқ-овқат шахобчалари ва деҳқон бозорларида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (
@ssvuz), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТни Ўзбекистондаги ваколатхоналари томонидан тайёрланган
40 мингдан зиёд флаер ва плакатлар фуқароларга тарқатилди.
Шунингдек, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмаси томонидан
10 мингга яқин плакатлар тайёрланиб, пойтахтдаги аптекалар, марказий деҳқон бозорларида жойлаштирилди. Ишлар келгусида республиканинг барча ҳудудларида давом эттирилади.
Мазкур тарқатма материаллари "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан қизиқиш билдирган корхона ва ташкилотларга беғараз тақдим этилиши мумкин.
@uzbyuksalish