Size: a a a

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

2020 March 31

НС

Нодиржон Саматов🛡 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Коронавирусга чалинган беморлар статистикаси

👨‍👩‍👧‍👦 Жами беморлар: 158 нафар.
👨🏻 Эркаклар: 73 нафар
👩‍🦰Аёллар: 85 нафар
👶🏻Шундан вояга етмаган болалар: 5 нафар

Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида жами  даволанаётганлар сони: 92 нафар

Ҳудудлар кесими бўйича:
Тошкент шаҳри - 73 нафар;
Самарқанд - 7 нафар;
Тошкент вилояти - 5 нафар;
Бухоро - 2 нафар;
Қашқадарё - 2 нафар;
Навоий - 2 нафар;
Сирдарё - 1 нафар.

Қолган 66 нафар бемор (шундан бир нафари вафот этган) мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги юқумли касалликларга  ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди.

👉 @xushnudbek 👈
источник

X

in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Переслано от ///JS
источник

X

in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Переслано от ///JS
источник

NS

Nasiba Sadirovna in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Оллох рози булсин.
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Коронавирус билан боғлиқ дунё янгиликлари

30.03.2020 й.
❗️Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва унинг маслаҳатчилари карантинга олинди - Guardian
❗️Буюк Британия ҳукуматига маслаҳат берувчи эпидемиологнинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирус тарқалиши секинлашувининг дастлабки аломатлари кўринмоқда - Guardian
❗️АҚШда ижтимоий масофаланишнинг миллий тартиби 30 апрелга қадар давом этади  - TIME
❗️Ҳиндистонда умуммиллий карантин туфайли 90 та шаҳарда рекорд даражада ҳавонинг минимал ифлосланиши қайд этилди - BBC
💲Нефт нархининг кескин пасайишига жавобан Саудия Арабистони корхоналар учун 32 млрд АҚШ доллари миқдорида ёрдам пакети ҳақида эълон қилди - The Economist
❗️ Бутун дунё нафақат коронавирусга қарши, балки  Covid-19 ҳақида нотўғри ахборот кўпайишига қарши ҳам курашмоқда. Мамлакатлар мунтазам расмий маълумотларни эълон қилиб боришлари зарур - БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш - TIME

31.01.2020 й.
❗️Венгрияда ёлғон ахборот тарқатгани учун беш йил қамоқ жазоси, шунингдек, карантинга риоя қилмаганлар учун ҳам қамоқ жазоси муддатларини назарда тутувчи фавқулодда қонун қабул қилинди - The Washington Post
⚡️Коронавирусга қарши кураш самарадорлигини белгилашда ҳал қилувчи омил халқнинг ҳукуматга ишониши ҳисобланади -  эксперт Фрэнсис Фукуяма, The Atlantic
💲Nike хабар беришича, Хитойдаги 80% дўконлар карантиндан сўнг қайта очилди - The Economist
⚡️Дастлаб ҳар бир мамлакат коронавирусга қарши ёлғиз курашишни бошлади, энди эса Covid-19  бўйича глобал стратегияни ишлаб чиқиш вақти келди - Project Syndicate
❗️Сунъий интеллект  Covid-19 бўйича кўплаб муаммоларни ечиши мумкин. Одамларнинг замонавий технологиялардан фойдаланиш борасидаги билимларини ошириш зарур - World Economic Forum
❗️Коронавирусни юқтирганлар сони бутун дунё бўйича 786291 кишини ташкил этади, 166088 нафар бемор соғайган - John Hopkins University
⚡️Италия коронавирус туфайли ўлим кўрсаткичлари аста-секин пасаяётганини маълум қилди - Bloomberg

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
ҲУРМАТЛИ НАВОИЙЛИКЛАР!

Вилоятимиз аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус пандемиясига оид мурожаатлар юзасидан эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси штаби ташкил этилган.
Коронавирус пандемиясига оид барча мурожаатлар юзасидан комиссия штабининг қуйидаги ишонч телефон рақамларига қӯнғироқ қилишингиз мумкин.

Вилоят комиссияси штаби: 79-224-32-91
Вилоят давлат солиқ бошқармаси: 79-223-53-71
Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси: 79-221-11-48
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси: 1003.                                                                                        
@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
источник

ЖИ

Жавлон Исмаилов in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Глобус таомларни тановул килсангиз кайфиятиз хам кутарилади ва Яна кутарилади! Дорихонага хам киришга хам хожат колмайди! Танангиз яйрайди! Худди 18 ёшингизга кайтгандай буласиз!
источник

ЖИ

Жавлон Исмаилов in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Переслано от Жавлон Исмаилов

5

5 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#Хушхабар

Ўзбекистонда коронавируснинг яна бир бемори тузалди

Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиздан яна бири бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Хасталикдан фориғ бўлган фуқаро шифокорларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Ушбу фуқаро 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги рейс билан пойтахтимизга келган, 16 март куни унда коронавирус касаллиги аниқланган эди.

Ўтган вақт давомида у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тўлиқ даволанди.

Сиз хушхабар тарқатувчи бўлинг, хушхабарни барчага тарқатинг!👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_fjUY_IpA
источник
2020 April 01

о

о Н т in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ҳозирги кунимизни қайсидир маънода уруш даврига ҳам ӯхшатиш мумкин. Фақатгина фарқи, бизга, халқимизга ҳужум қилаётган душман кӯзга кӯринмайди, холос. Бу кӯринмас душмандан халқни ҳимоя қилиш, уларни бевақт  ажалдан сақлаб қолиш учун давлатимиз катта иқтисодий юқотишлар ҳисобига турли мудофаа чораларини кӯрмоқда. Шулардан бири КАРАНТИН ҳолати.   Афсуски, шундай синовли кунларда айрим ташкилотлар ходимларини  қўллаб-қувватлаш ўрнига ўз ҳисобларидан мажбуран меҳнат таътилига чиқариш, таътил жадвалидан олдин таътил  сӯраганларга  худди ӯзининг таътилини "эҳсон" қилаётгандек таътилини бермаслик ёки ярмини беришга ҳаракат қилишлари ҳам йӯқ эмас. Албатта, ҳужжатлар бӯйича ҳаммаси "қонуний", ҳамма "ӯз розилиги" билан ариза ёзган. Раҳбарлар "оппоқ".
Яна бир фожиали ҳолат: маълумки, карантин даврида одамлар кӯчада бир бирлари билан контактда бӯлмасликлари учун автотранспорт воситаларига ҳам чекловлар қӯйилди. Корхоналарга ходимларнинг ишга қатнашлари учун хизмат транспортлари ажратиш буюрилди ва бу транспортларда қатновчилар орасида маълум оралиқ масофа сақланишига риоя қилиш тъкидланди. Лекин мен кеча эрталаб Навоий шаҳрида бир автобусдаги холатни кӯриб "дод" деворгим келди. Ундаги бечора ишчилар шу қадар тирбанд эдики, бир бирига ёпиштириб қӯйгандек. Билмадим улар қандай нафас олишди экан. Шуми оралиқ масофа, шуми одамларни инфекциядан асраш. Бу ғирт душманнинг иши эмасми. Худо кӯрсатмасин, улардан бирортасида яширин инфекция бӯлсачи? Менимча қайсидир заводнинг автобуси бӯлса керак. Қизиқ, ичида раҳбарларнинг ӯзлари ҳам бормикан. Ӯша корхонада ҳам  касаба  уюшмаси бӯлса керак. Улар нима билан банд экан???
Ҳурматли барча ташкилотлар касаба уюшмаси РАИСЛАРИ, сизлар фақат байрамларда эмас мана шундай кунларда сизни сайлаб қӯйган ходимларингизга суянчиқ бӯлинг, Оқибатларини ӯйланг илтимос!!!!
источник

単ラ

単純に ラビル in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
о Н т

Карантин бўлишига қарамай ликиллаб кўчага чиқиб кетиб қолаётганларга тарқатинг. #ўйдаўтирҳаярааа
Колхозимиз бахшисидан шедевр!

@RaisBuva
источник

単ラ

単純に ラビル in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

単ラ

単純に ラビル in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Коронавирус устидан ғалаба қозонаётган шифокорларимиз шарафига

Бугун «Кун.уз» таъсирли бир видеолавҳани эълон қилди. «Сокол» санаторийсида 14 кун карантинда сақланганлардан коронавирус аниқламагани учун рақсга тушаётган шифокорлар видеосини. Ажойиб!

Мен 15 кундан бери АОКА штабида ҳар куни касаллик аломатлари мутлақо йўқ ва соғлом 5-10 нафар журналист орасидаман. Азбаройи зарурат туфайли. Нимаики хавфсизлик талаби бўлса риоя қилаяпман, ҳеч кимни яқинимга йўлатмайман, ниқоб билан қўлқопни керак бўлса, ҳар соатда алмаштираман. Аммо, барибир, кечқурун уйга қайтганимда қизимни қучишга, ўғлимни эркалашга иккиланаман. Аллоҳ асрасин!..

Энди бутун дунёни даҳшатга солаётган коронавирусга чалингани аниқ, ҳатто касалликнинг оғир босқичини бошидан кечираётган беморларга муолажа қилаётган шифокорлар ҳолатини кўз олдингизга келтиринг. Юзидаги ниқобини бир лаҳзага ечса, бу ланъати вирусни юқтириб олиш хавфи муқаррар бўлган ҳамшираю санитаркалар хаёлидан нималар кечяпти экан?!

Ҳар куни интернетда фалон давлатдаги врачлар иш ташлаш эълон қилибди, фалон давлатнинг дўхтирлари касални даволашдан бош тортибди, деган узун-юлуқ гаплар келиб турибди. Лекин бизга «Мен шу шифокорлар орасига қўшилишим учун кимга мурожаат қилай?» — деб савол бераётган врачларимиз кўп. Шукрки, ҳали шу пайтгача фалон дўхтирлар ишидан бош тортибди, деган гапни эшитмадик. Эшитмайлик ҳам!

Азиз шифокорлар, ҳамширалар! Шуни билингки, тинч-омон кунларда қилинган катта жасоратлар балки унутилиши мумкин, лекин оғир ва синовли дамларда Сиз қилаётган мардликни ҳеч ким унутмайди. Ишонинг, бу синов сизга пастроқ ёки бошқачароқ кўз билан қараб юрган инсонларга сабоқ бўлади. Худо хоҳласа, бу кунлар бошимиздан тезроқ ариса, энг катта мукофотлар сизники бўлади.

Унгача бардам бўлинг! Қалбан биргамиз!

Аҳмаджон Юсупов, Koronavirus Info канали муҳаррири

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
источник