⚡️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова иштирокида брифинг
Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган марказ ўз фаолиятини бошлади.
✔️ Кеча марказга ҳомийлар томонидан 5 тонна ёғ, 10 тонна пиёз, 5 тонна гуруч, 20 тонна 2 турда макарон, 10 тонна 250 кг картошка, 5 тонна шакар, 10 минг дона маска, 20 минг дона қўлқоп, 5 минг дона бир марталик комбинезон тўпланди.
Бугун Тошкент шаҳрининг 350 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади.
Бунинг учун ҳар бир туманга 2 тадан — жами 22 та «Дамас» автомашинаси ажратилди. Маҳалла раиси ҳамроҳлигида ушбу ёрдамлар оилаларга киритиб берилади. Маҳсулотлар ва хонадонга ташриф буюрувчилар карантин талабларига тўла мувофиқ кийинган.
©
UzReport.newsКаналга уланиш
https://t.me/studio_67