Европа Суперлигаси ҳақида барча маълумот• Айни вақтда Суперлига бошқарувини Реал Мадрид, Барселона, Атлетико, Милан, Интер, Ювентус, Арсенал, Челси, Ливерпуль, Манчестер Сити, Тоттенхэм ва Манчестер Юнайтед ташкил қилмоқда.
• Яна уч клуб биринчи мавсум бошланишига қўшилиши кутиляпти. Музокаларнинг якуний босқичи кетяпти. Турнир формати учун яна 5 клуб розилиги керак. Германия ва Франция жамоалари ҳали маъқуллагани йўқ.
• Суперлига раҳбарияти можарога қармасдан УЕФА ва ФИФАнинг дастлабки асабий реакцияси тинчигач, улар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи.
• Флорентино Перес (Реал) ташкилот президенти, Жон Глейзер (МЮ) ва Андереа Аньелли (Юве) вице-президентлар этиб тайинланди.
• Режа бўйича турнирда 20 клуб қатнашиши кўзда тутилган. Иштирокчилар аввалги мавсум натижасига кўра сараланади.
• Турнир 2021 йил августида старт олади. 20 та жамоа 2 та гуруҳ бўлинади. Уй-меҳмон тизимида ўйнайди. 4 тадан клуб гуруҳдан чиқиб, уёғига чорак финалдан бошлаб олимпия тизимида баҳс олиб боришади. Финал бир ўйиндан иборат бўлади.
Ҳозиргача маълум бўлганлари шу. Албатта буларнинг барчаси клубларнинг даромадини ошишига хизмат қилади. Асосий ғоя ҳам шу. Европа Суперлигаси агар шу кўринишда ўтказилса Чемпионлар лигасини йўққа чиқаради. Гуруҳ босқичидаёқ фақат топ клублар ўйнаши мухлисларга ҳам қизиқ. Футбол катта ўзгаришлар остонасида турибти. Унинг якуни номаълум. Жараённи эса албатта биргаликда кузатамиз.
t.me/Davron_Fayziev