Size: a a a

Даврон Файзиев | Расмий канал

2020 October 31
Даврон Файзиев | Расмий канал
Жадаллик билан ривожланаётган “Ишонч” кредит савдо бугун ўзининг 22-филиалини ишга туширди.

Ушбу филиал Андижон вилоятининг Балиқчи туманида жойлашган бўлиб, туман аҳолиси учун қулай шароитларда барча маҳсулотларни бўлиб тўлаш шарти билан муддатли тўлов асосида таклиф этади.

7000дан зиёд турдаги кенг ассортиментга эга маҳсулотлар хонадонингиз ва офисингизда янада қулай шароит яратиш, уларга ўзгача файз бағишлаш имконини беради.

"Ишонч" кредит савдонинг асосий мақсади ҳар бир мижозга хушмуомала мутахассислар орқали сифатли хизмат кўрсатиш, кенг танлов, сифатли ва кафолатланган маҳсулотларни ҳамёнбоп нархда етказиб беришдан иборат.

“Ишонч” кредит савдо ўз мижозларига қувонч, хонадонларга бахт улашишда давом этади.

+998735152222 / @ishonchkredit

Реклама
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Шанба. Оқшом. Футбол. АПЛ.

Шеффилд Юнайтед - Манчестер Сити.

Вақти 17:30

Биргаликда томоша қиламиз!

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
#TAVSIYA#TAVSIYA

🇪🇸 | "Barselona" klubining O'zbekistondagi eng katta kanali ishga tushdi

🔵🔴 | Barcha "Barselona" muxlislarini kanalga taklif qilamiz.

🗞 | Kataloniya klubidagi barcha xabarlar va yangiliklar ushbu kanalda!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEg9bXbWuMbgxnw9Eg
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Худди мана шу ҳолатга биз шарҳловчилар ҳам дуч келамиз. Четдан осон туюладиган касб. Жуда кўп шундай ноқулай вазиятлар юзага келади. Ҳамма ҳам тушунмайди.
Шарҳловчи бўлиб кўрмоқчиман, футболга жуда қизиқаман, ўқишим шартми, бир синаб кўринг, деган савол деярли ҳар куни берилади.
Ёки шогирдликка олинг дейиладию, босиб ўтган йўлимдан юришни исташмайди. Бу йўл эса шу видео охирида Беҳзод ака тушунтириб ўтганларига тахминан ўхшаш.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Ливерпуль дарвозасида Лорис Кариус “супер” ўйинлар кўрсатгач, Клопп тушундики топ дарвозабон керак. Алиссон Бекер келди, муаммо ёпилди. Деян Ловрен барқарор ўйин кўрсатавермагач, Клопп топ марказий ҳимоячисиз иш битмаслигига кўзи етди. Ван Дейк олинди ва титуллар қўлга киритилди. Энди мана шу икки ўйинчи йўқ бўлганда Адриан ва Гомес даражани тушириб юбораётгани аниқ бўлиб бормоқда. Клопп клуб скаутларига қўнғироқ қиладиган вақт келди.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Юқоридаги постга Челсидан ҳам мисол. Эдуард Менди келгач 6 та ўйинда майдонга тушди. Шулардан бештасида гол ўтказмади. Истеъдод бўйича у Кепадан устун демайман, аммо хоҳиш, меҳнат ва профессионал ёндошув масаласида Менди рақобатда устун. Яхши трансфер.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚡️ Расман. Англия яна карантинга ёпилади. Футбол эса давом этади.

Буюк Британия бош вазири Борис Джонсон расман локдаун ҳақида эълон қилди. Яъни, мамлакатда қайта қатъий карантин қоидалари амал қилади. Оммавийликни назарда тутувчи барча соҳалар ишлаши таъқиқланади. Локдаун бошланиши 5 ноябрь, тугаши эса 2 декабрь (ҳозирча), балки йил охиригача чўзилиши мумкин. Куни кеча Британияда коронавирус билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди.

АПЛ нима бўлади? Хайрият, Премьер лига давом эттирилади. Катта спорт мусобақалaрига ёпиқ тарзда ташкил этиш ва қатъий текширув шарти билан рухсат берилади. АПЛ эса шундоқ ҳам айнан шундай қоидаларга мос равишда ўтказиляпти. Севимли турнирларимиздан бири давом этади. Буни бош вазир ҳам тасдиқлади.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2020 November 01
Даврон Файзиев | Расмий канал
Александр Усик - Дерек Чисора жанги якунланди. Видео

Проф бокснинг супер оғир вазн WBO интерконтиненталь камари учун жангда Александр Усик ва Дерек Чисора 12 раундлик дистанцияни тўлиқ ўтишди. Ким видеони кўрмоқчи бўлса ушбу матнни уёғига ўқимаса ҳам бўлади. Чунки видеода жангнинг деярли барча раундидаги ҳавфли вазиятлар бор. Мен эса ҳозир натижани ёзаман.
Демак, уччала ҳакамнинг қарорига кўра очколар бўйича украиналик боксчи ғалаба қозонди. Натижада ушбу йўналиш чемпиони Энтони Джошуа камарига даъвогарга айланди. Эслатиб ўтаман Усик битта паст вазн тоифасида мутлоқ доминант чемпион бўлган ва энг оғир тоифага ўтишга қарор қилган. Чисорага қарши жанг унинг учун супер оғир вазнда иккинчиси бўлди.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
90-йиллар охири 2000-йиллар аввалида Англияда энг шиддатли қарама-қаршилик Манчестер Юнайтед ва Арсенал жамоалари ўртасида кечган. Айниқса икки буюк мураббий Фергюссон ҳамда Венгер ғояларининг тўқнашувини кузатиш қизиқ эди. Бугунга келиб вазият бироз ўзгарди. Нафақат Англия, бутун Европада энг ҳавфли ҳисобланган бу икки клуб эндиликда етакчилар қаторидан тушиб қолмоқда кўпинча. Фақат бир нарса ўзгармаган. Иккала жамоанинг миллионлаб вафодор ва ашаддий мухлислари бор. Улар ҳамон ишонишда давом этмоқда. Ана шундай мухлислар учун бугунги ўйин эски класико мақомига эга.
Демак, АПЛ, 7-тур. Манчестер Юнайтед - Арсенал учрашувини 21:30 дан бошлаб Футбол тв орқали биргаликда томоша қиламиз.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
📣Азиз юртдошлар!

"ISHONCH" бренди барчангизни мамнуният ила  📅2020 йил 2 ноябрь куни соат ⏰10:00да ISHONCH KARDIO NEVRO клиникаси очилиш маросимига таклиф қилади!

🏥Клиникада малакали невропатолог, кардиолог, гинеколог, дерматолог, эндокринолог ва терапевт шифокорлар сизнинг саломатлигингиз йўлида фаолиятларини олиб боришади.

Шунингдек, клиникада замонавий лаборатория таҳлиллари, юрак ультратовуш текшируви, физиотерапия ва массаж хизматлари йўлга қўйилган.

☎️Батафсил маълумот учун: +998735151144 ва +998735152255

🚩Манзил: Учкўприк тумани, Соғлом авлод кўчаси, 22-уй
🏥Мўлжал: Туман тиббиёт бирлашмаси рўпарасида.

Батафсил 👉🏼 @ishonchkardionevro
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Жервонта Девис - Лео Санта Круз жангида чиройли нокаут қайд этилди. Мабодо кўрмаган бўлсангиз марҳамат. Кўрган бўлсангиз ҳам такроран томоша қилишга арзийди. Девисдан аперкот ва Круз чуқур уйқуда.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2020 November 02
Даврон Файзиев | Расмий канал
Дўстлар, хабарингиз бор халқаро трансляциялар асосан тунги пайтга тўғри келади. Натижада шарҳлаган кунларимиз кеч овқатланишга ва туннинг ярмини актив меҳнатда ўтказишга тўғри келади. Бу эса дарҳол бўлмасада, вақт ўтиши билан соғлиққа озми-кўпми ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Шунинг учун малакали шифокор билан маслаҳатлашиб туриш эвазига бунинг олдини оламиз. Тажрибали шифокор дўстимиз Фазлиддин Мўминов нафақат менга, балки ўзи юритиб борадиган телеграмдаги муаллифлик блоги орқали барча обуначиларига долзарб ва фойдали тавсиялар бериб боради. Каналга уланиб врач-стоматолог, психолог, диетолог мутахассисининг тиббиёт борасидаги шахсий фикр, тавсия ва маслаҳатларини кузатиб боришингиз мумкин.
Ушбу каналга кириш учун ҳавола қолдираман 👇🏼

👉 @doctor_Muminov

Доимо соғ-саломат бўлинг!
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
2020 November 03
Даврон Файзиев | Расмий канал
​​Гигантлардан бири қоқилади, балки иккиси ҳам.

Реал Мадрид – Интер Милан ўйини қуръадан сўнг гуруҳда биринчи ўрин учун кечиши тахмин қилинганди. Ҳозир эса вазият бошқачароқ. Интер учинчи, Реал эса тўртинчи ўринда. Бу баҳсда мағлуб бўлгани В гуруҳида мутлоқ аутсайдерга айланади. Тасаввур қилинг. Шахтёр ва Мёнхенгладбах билан бир гуруҳда Реал ва Интер қолиб кетиш эҳтимоли ошмоқда. Улар ниҳоят биринчи ғалабага эришиш учун ўйнашмоқда. Дуранг қониқтирмайди. Бу вазиятнинг плюс томони ҳам бор. Агар 2 та турда 6 очкодан олишганда бу грандлар бугун жанг намойиш этмаслиги, куч тежаши мумкин эди. Эндиги вазиятда ортга йўл йўқ, биз Реал Мадрид ва Интернационале иштирокидаги кичик финалга гувоҳ бўламиз. Яна бир масалага ойдинлик киритилади. Зинедин Зиданда кучсизроқ клублар билан ўйинда мотивация бериш билан муаммолар бор дейилади. Хоп, Шахтёр ва Боруссия М билан шундай бўлгандир, Интер топ, ва мотивация максимал даражада бўлиши аниқ. Бу ўйин аввалги турларда Реал ростдан ҳам мотивация етишмаслигидан очко йўқотдими, ёки муаммолар жиддийроқ ва кенгроқми, шуни аниқлаб беради. Интерда эса тескари вазият, Антонио Конте шогирдлари Италияда айнан бевосита рақобатчилари устидан ғалабага эриша олмаяпти. Бунга яна чемпионлар лигасидаги қоқилишлар қўшилди ва Интер мухлислари Контега сал ўқрайиб қарашни бошлашяпти. Натижа йўқ.
Мана, қанчалик бу учрашув кўп нарсани ҳал қилишини билиб олдик. Энди тунги соат 1:00 гача уҳлаб қолмасликни уддаласангиз Европа классикаси даражасидаги супер ўйинга гувоҳ бўласиз.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Футбол хақидаги энг тезкор ва расмий хабарларни бериб борувчи 🏟СТАДИОН90 каналида ютуқли конкурс ӯтказилмоқда.

🇪🇺 Чемпионлар Лигаси 3-тур доирасидаги  🇪🇸 Реал Мадрид - Интер 🇮🇹 ӯйинида қандай хисоб бӯлишини тахмин қилиб қолдиринг ва тӯғри топган иштирокчига 💰100.000 сӯм пул мукофоти берилади

Барчаси  100% рост ва хеч қандай алдов йӯқ. Тахмин қолдириш учун қуйидаги каналга аъзо бӯлиш шарт👇!
источник