Каналда футбол ҳақида тушунганларим, фикр ва иш жараёнига оид битикларни эълон қиламан, биласизлар.
Мен ҳеч қачон ўзим севган бу касб - мухбирлик, спорт журналистлиги-ю, шарҳловчиликни эгалламаган бўлардим — агар бир одам сабабчи бўлмаганида. Шундай. Аллоҳ ўз ҳикмати билан дунёдаги ҳар бир ишни сабаби билан яратади ва юзага келтиради.
Болаликдан орзум бўлган касбни эгаллашимда сабабчи бўлган инсон — Даврон Файзиев!
Бугун Даврон акамга яна бир бор миннатдорлик билдирмоқчиман. Устоз – доим сиҳат-саломат, яқинлар атрофида, эл ардоғида бўлиб юринг! Байрам муборак бўлсин!