Сити қандай футбол ўйнамоқчи? Роналду масаласи жиддийлашмоқда. Мен кўпчилик каби ПСЖ тарафдори эдим. Эртакларни соғинганмиз. Лекин, Криштианони Англияга чорлашмоқда. Манчестер шаҳрига меҳрини билардик, фақат унинг қизил тарафига. Роналду радарлари эса Ман Ситига қаратилди. Бу шунчаки гап-сўзлар эмас. Агенти Жорже Мендеш гаплашишни бошлаган. Буёғи пуллик масалалар. Амалга ошиш-ошмаслиги номаълум.
Очиғи Роналдуни Гвардиола схемасида тасаввур қилишга қийналаман. Қайсидир бири қарашларини сал мослаштиришига тўғри келади. Стерлинг энди нима қилади ёки марказга мўлжаллаяптими Пеп? Режани билиш қийин, мақсад эса аниқ, Чемпионлар лигаси. Титулни олиш учун турнир тарихидаги энг сермаҳсул футболчи олиб келинади шекили.
Мен эса ҳамон ПСЖ вариантини кутяпман.
t.me/Davron_Fayziev