Токио-2020. Ўн тўртинчи кунги натижаларимиз. Бронза! • Эркин кураш. 74 кг. Бекзод Абдураҳмонов дастлаб ўтиш баҳсида Гвинея-Биссау курашчиси Мидана Аугистони мутлоқ устунлик билан енгди. Бронза медали учун Бекзод қозоғистонлик Данияр Кайсанов билан беллашди ва 13:2 ҳисобида ғалаба қозониб, делегациямизга тўртинчи медаль ҳамда иккинчи бронзани тақдим этди. Табриклаймиз!
97 кг. Магомед Ибрагимов биринчи баҳсда Сулейман Караденизга ютқазиб мусобақани тўхтатди.
• Каноэ. Жуфтлик. Нилуфар Зокирова ва Дилноза Раҳматова гуруҳда иккинчи натижа билан яримфиналга чиқишди ва эртага медаль учун курашни давом эттиришади.
• Бадиий гимнастика. Екатерина Фетисова 24-ўринни эгаллаб, Олимпиададаги иштирокини якунлади.
• Замонавий бешкураш. Алисэ Фахрутдинова якунда 35-натижа эгасига айланди.
t.me/Davron_Fayziev