Ҳозирги пайтда TGStat базасида каналларнинг умумий сони
220 мингдан ортиқ,
2019 йилда уларнинг сони
2 каррадан ортиқроққа кўпайди.
Йил мобайнида TGStat'да барча давлатлар каналлари базаси кенгайди. Масалан, Россия
2 карра, Украина —
3 карра. Ўсиш сурати бўйича Ўзбекистон бошқа давлатлар ичида устунликни қўлга киритди —
4 карра.
Белоруссия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Эрон каналлари сони
икки каррага ортди.
Telegram'нинг Ўзбекистонда тез суратларда оммалашишига асосий сабаблардан бири мамлакатдаги интернет тезлигининг пастлигидир. Ундан ташқари, охирги 2-3 йил давомида мамлакатда янги очиқлик сиёсати олиб борилмоқда. Бунга мисол қилиб ҳокимликлар, вазирликлар ва бошқа давлат идораларининг матбуот хизматлари ўз расмий каналларини юритишни бошлаётганларини; журналист ва блогерлар фаолиятини қўллаб-қувватловчи Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ташкил этилишини; шунинг оқибатида танқидий руҳда фаолият олиб борадиган блогерларга тазйиқ ўтказиш нисбатан камайганини санаб ўтиш мумкин.
uz.TGStat.com