
🔅 Общий род - Умумий род
Рус тилида умумий родга тааллуқли отларнинг ажойиб тури мавжуд. Бу нимани билдиради? Умумий роддаги отлар шундай отларки, улар ё мужской, ё женский родга тааллуқли бўлиши мумкин. Булар кўпроқ лақабларда, одамларни аташда ёки қандайдир турга оидлигини ифодалашда ишлатилади. Буни тушуниш учун мисолларни кўриб чиққан маъқул:
🌀"Сирота" (етим) - бу ҳолатда биз била олмаймиз, етим ўғил болами ёки қиз бола. гапдаги маъносига қараб аниқлаб олинаверади.
🌀 "Плакса" (йиғлоқи) - ҳар доим йиғлайверадиган одамни шундай аташади.
🌀 "Ябеда" (чақимчи) - бировни гапини бировга етказувчи чақимчи одам.
🌀 "Неряха" (палпис) - тартибсиз, жуда бепарво, пала-партиш одам.
🌀 "Калека" (ногирон, мажруҳ) - баъзи тана аъзолари йўқ одам, аммо рус тилида бу сўз кўп ҳолларда ёқисмиз ёки бадбашара одамларга нисбатан ҳам ишлатилади.
🌀 "Сладкоежка" (ширинтомоқ) - ширинликларни хуш кўрадиган уларни ва кўп миқдорда истеъмол қиладиган одам.
🌀 "Коллега" (ҳамкасб) - кимдир билан бир иш жойида бирга ишлайдиган одам.
Буларнинг барини родини гапдаги мазмунга қараб аниқлаб олиш мумкин.
Ноёбликда ягона канал