✍🏻 Юқоридаги тестнинг жавоб варианти У / К эди.
Сын ждёт нас
у дома.
Мы поедем
к бабушке.
🗝 ГРАММАТИКАДАН 3 ДАРС
🔅 Запомните! Ёдингизда тутинг!Рус тилида истиснолар жуда кўп, охирги ҳарфи қандай бўлишига қарамай родлари турлича бўлган сўзлар мавжуд.
Мягкий знак "ь" билан тугайдиган сўзлар кўпинча женский род бўлади, аммо мужской род бўлган ҳоллар ҳам оз эмас.
Масалан, 🔹
гость, день, словарь, апрель, учитель 🔹 сўзлари "Ь" билан тугаса-да, мужской родга тааллуқли. Бундай сўзларни фарқлаш учун ҳар бир истисно сўзни алоҳида ёдлашдан бошқа илож йўқ.
Яна бир туркумли отлар борки, уларнинг роди охирги ҳарфига эмас, мазмунига боғлиқ. Масалан:
🔹
папа, дядя, воевода, дедушка, парень, юноша, Саша, Паша, Дима 🔹 сўзлари мужской родга тааллуқли.
–мя билан тугайдиган сўзлар доимо средний родга оид.
🔸
Имя, время, пламя. знамя, семя 🔸
Вазифа: қуйидаги сўзларни родини аниқланг
а) ручка, газета, урок, слово, буква, предложение;
б) комната, стол, стул, шкаф, лампа, телефон, радио, полка;
в) город, улица, машина, море, река, мост, магазин, дом;
г) родина, Москва, Турция, Америка, Стамбул, Лондон;
Дарслар сизга манзур бўлмоқда деган умиддаман.
Лекин мен бир ўзимман, ҳар бирингизнинг мурожаатингизга индивидуал жавоб бера олмайман, бу учун узр.
Ноёбликда ягона канал