Ўтган бир йилимиз миллионлаб одамларни бирлаштирган ташкилотимиз тарихида янги бир даврни бошлаб берди.
11 ноябрь санаси “Касаба уюшмалари куни” сифатида нишонланиши ишимизда улкан масъулият юклади. Ўз ҳаётини шарафли вазифага –меҳнат ва меҳнат эгаларининг ҳуқуқлари муҳофазасига бағишланган юртдошларимиз ҳар қандай юксак хурмат ва эҳтиромга муносибдир.
Мен ҳам сизларнинг тимсолингизда ана шундай жонкуяр ва фидоий инсонларни кўраман, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада ишончли таъминлашда сизларни давлат идораларининг яқин ҳамкори ва кўмакчиси деб биламан.
Барчангизни бугунги байрам билан яна бир бор қутлаб, масъулиятли ва серқирра фаолиятингизда сиҳат –саломатлик, омад ва зафарлар тилайман.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши раиси ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилафрўз Ўразова