NK
Ватанга садоқат ахтдек кўринар
Қадамин ташлайди омад сарига
Элга наф келтирмоқ бахтдек кўринар
Касаба уюшма ходимларига. 💐💐💐💐💐💐💐💐💐
Сўзлайди юракдан бўлиб хушзабон
Мардона тик турар элнинг корига
Мехрли боқсангиз яшайди шодон
Касаба уюшма ходимларига
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
Қалб узра орзулар қилади тортиқ
Учмаслар дунёнинг зебу-зарига
Олий бахт топилмас бунданда ортиқ
Касаба уюшма ходимларига
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
Тараққиёт учун бирлашиб бардам
Эзгулик улашар дўсту ёрига
Бахт омад нурлари ёғилсин хардам
Касаба уюшма ходимларига💐💐💐💐💐💐💐💐💐
Туну кун захматкаш билмайди ором
Оташни беркитар уммон қарига
Юракда яшайди чексиз эхтиром
Касаба уюшма ходимларига
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
Гулшаной Камилжановна✍️
















