#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси ишлаб чиқилади
“Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори
(616-сон, 30.09.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
➖ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги
Меҳнат бозори тадқиқотлари институти тузилмаси ҳамда Институт тўғрисидаги низом;
➖ Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги
намунавий низом;
➖
Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом.
💰Меҳнат институтининг фаолияти Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
➡️ Қарорга кўра,
2021 йил 31 декабргача қуйидагилар ишлаб чиқилади:
📝 замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган
Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси;
📂 Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини стратегик бошқариш механизмини шакллантиришга доир
амалий чора-тадбирлар.
✅
2021 йил 1 ноябрдан Меҳнат институти томонидан, жумладан, қуйидагилар шакллантирилади ва юритилади:
● Малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил баҳолашнинг
маълумотлар базаси;
● Меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси.
☑️ Қарорга кўра шунингдек, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидаги Давлат меҳнат инспекцияси тизимида тажриба-синов тариқасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган
Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази ташкил этилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot