Size: a a a

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

2020 March 29

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
‼️Коронавирус касаллигини аниқлашга ёрдам берадиган дастлабки тест топшириш учун махсус бот яратилди — @checkCoronavirusBot.

@checkCoronavirusBot.

Тест саволлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ҳамда вирусология соҳасидаги олимлар билан ҳамкорликда тузилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
источник

Д

Дилдора in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
АЛХАМДУЛИЛЛАХ, секин-секин яхши янгиликлар хам келяпти.

@umrah_ziyorati
источник

単ラ

単純に ラビル in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Переслано от ♛🇺🇿♛
источник

Д

Дилафруз in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Коронавирус ҳақида энг тарқалган 24 миф

MedicalNewsToday нашри коронавирус ҳақида энг кенг тарқалган 24 та миф, яъни ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ҳақида хабар тарқатди. Сизларга ушбу мифларнинг дастлабки 6 тасини бу ерда ҳам келтириб ўтаман.

1. Терига сепилган спирт ёки хлор эритмалари вирусни ўлдиради.
Мутахассислар терига айнан хлор ва спиртни сепишни тавсия этишмаяпти. Улар оғиз ёки кўзга кириб кетса аксинча зиён келтириши айтишмоқда. Баъзилар спирт вирусни ўлдиради деб спирт ичмоқда, бу эса мутлақо хато тушунча.

2. Фақат қариялар ва ўрта ёшлилар хавф остида
Бу ҳам янглиш фикр, SARS-CoV-2 ҳам бошқа вируслардек ёшидан қатъий назар барчани бирдек зарарлайди. Фақат қариялар, азалдан саломатлиги билан муаммолари бўлганлар, жумладан диабет, астма каби касалликлар билан оғриб юрганлар кучлироқ касалланмоқда.

3. Болаларга COVID-19 билан оғримайди.
Юқорида айтилганидек барча бирдек вирус юқтириши мумкин. Лекин асосан катталарда вирус асоратлари оғир кечмоқда, болаларда бу вирусга қарши ҳеч қандай иммунитет йўқ. Тадқиқотлар аслида болаларнинг вирус юқтириш эҳтимоли юқори эканлигини айтишар экан, уларда катталардан фарқли равишда касаллик белгилари оғир кечмайди. Кеча АҚШ да коронавирус юққан илк кичкина болача вафот этгани хабар қилинди. 😩

4. COVID-19 худди гриппга ўхшайди.
Ҳа, ҳозирги коронавируснинг кўпгина симптомлари гриппникига ўхшайди. Иккисида ҳам иситма, бош оғриқ, йўтал каби белгилар бор, лекин гриппда ўлим фоизи 0,01% холос. COVID-19 да эса айни вақтда ўлим фоизи 4% дан ошган.

5. COVID-19 юққан барча вафот этади.
Бу ҳам ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабар. Сўнгги ҳисоботида Касалликларни назорат ва профилактика қилиш бўйича Хитой маркази, COVID-19 ҳолатларининг 80,9 фоизи енгил ҳолатда кечади деган хулосани айтди. Шунингдек, ЖССТ ҳам одамларнинг 80 фоизга яқини касалликнинг нисбатан енгил шаклига дучор бўлишини, бу эса касалхонада махсус даволанишни талаб қилмаслигини айтиб ўтган.

6. Ит ва мушуклар коронавирусни тарқатади.
Ҳозирда бу борада маълумотлар ниҳоятда кам. Лекин Гонконгда коронавирус юқтирган бир кишининг итига вирус юққани аниқланган. Бироқ итда ҳеч қандай симптом кузатилмаган. Буюк Британиянинг Ноттинҳем университетининг молекуляр вирусология бўйича  профессори Жонатан Болл бу ҳақида "Биз аввало реал инфекция ва шунчаки вирус учраш ҳолатини фарқлаб олишимиз керак. Мен ҳамон бу ҳолат одамлар орасидаги касалликнинг кенг тарқалиб кетишидаги ўрни ҳақида ўйлаяпман, лекин шуни айтишим керакки тарқалиш асосан одамдан одамга йўли билан кечмоқда. Ўйламайманки, итлардан одамларга вирус тарқалиб катта масштабга етади, аксинча касалликнинг тарқалишида асосий ташувчи бу одамлардир" дейди.

Канал: http://t.me/ishonchgz
источник

単ラ

単純に ラビル in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Переслано от Александр Ремизов
источник

Д

Дилафруз in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
МАСОФАВИЙ ИШЛАШ ҚАЙ ТАРТИБДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ходимни масофавий иш усулига ўтказиш тартиби қандай?

Масофадан иш – ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, бевосита ёки билвосита назоратида бўлган доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш.

Вақтинчалик ишга ўтказиш муддати кўрсатилган буйруқ асосан амалга оширилади.  

Бунда Меҳнат кодексининг 73-моддасида назарда тутилган шартлар ҳамда қуйидагиларни киритиш тавсия этилади:

- иш берувчи ва ходим ўртасида электрон ҳужжат алмашинуви бўйича ўзаро алоқалари тартиби;

- ходимнинг меҳнат мажбуриятларини амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва/ёки техника воситаларидан фойдаланиш тартиби, агар томонлар тарафидан ходимга тегишли жиҳозлар ва/ёки техника воситаларидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув мавжуд бўлмаса;
иш берувчи билан доимий алоқаларини таъминлаш мақсадида ходимни алоқа воситалари билан таъминлаш, шу жумладан, Интернетга кириш;

- иш берувчи томонидан ходимга берилган жиҳозлар ва техникаларнинг ходимнинг айби билан бузилганда, етказилган зарарни ходим томонидан иш берувчига қоплаб бериш билан боғлиқ шартлар;

- ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун шахсий жиҳозлар ва/ёки  техника воситаларига, шунингдек, алоқа воситалари, шу жумладан Интернетдан фойдаланган тақдирда харажатларни қоплаш тартиби ва шартлари;
ходим ва иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;

- ходимни ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда доимий иш жойига қайтариш шартлари.

Ходим ва иш берувчи ўртасидаги электрон ҳужжат алмашиш йўли орқали алоқалар қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

Ходим иш вақтининг давомийлиги ва тартибини ишлаб чиқариш топшириғининг ҳажми ва меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайди. Иш  жадвали тарафлар келишувига биноан белгиланади.

Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. Унга нисбатан иш вақтидан ташқари иш, дам олиш ва байрам кунларидаги иш, шунингдек,  тунги вақтдаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилмайди.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби ва миқдори ўзгармайди. Шунингдек, меҳнат таътили ҳамда қонунчиликда ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар сақланиб қолинади.
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
📞 Давлат солиқ хизмати органларига  Республика махсус комиссиясининг автотранспорт воситаларининг ҳаракатига вақтинча чеклов жорий этиш тўғрисидаги қарори муносабати билан бозорлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг сунъий равишда ошиб кетишига оид кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Кўпчилик карантин кунларида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланганлиги сабабли, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари энди олиб кирилмайди деган фикрда.

❗️Ушбу маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, барча постларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган автотранспорт воситаларини ҳеч қандай ортиқча тўсиқларсиз (лекин,  кузовга мажбурий санитар ишлов берилгандан кейин) ўтказиб юбориш топшириғи берилган. Қарорда айтилганидек, чеклов юк автомобилларига, айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчиларига татбиқ этилмайди.

Бундан ташқари, супермаркетлар, озиқ-овқат бозорлари, шунингдек, маҳаллаларда, аҳоли яшаш пунктларида жойлашган озиқ-овқат дўконлари ҳам фаолиятини давом эттиради.

Саросима уйғотиш – бозорларда, дўконларда одамлар ўртасида оммавий тартибсизлик келтириб чиқариш карантин қоидаларини бузиш ҳисобланади ва бу фақат коронавируснинг тарқалишига ёрдам беради!

☝️Тадбиркорларга эслатма: нархларнинг асоссиз оширилиши учун жавобгарлик назарда тутилган!

Ҳурматли ватандошлар! Агар сиз маҳсулотларнинг нархларни асоссиз оширилишига гувоҳ бўлсангиз, биринчи навбатта ДСҚнинг (71)244-98-98 рақамли “Ишонч телефони”га ёки 1198 қисқа рақамли “Call-маркази”га мурожаат қилишингизни сўраймиз.
источник

ФХ

Фаррух Худояров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Переслано от Aziz
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Вирус тарқалишидаги занжирни тўхтатиш учун барча уйда қолиши керак! Йиғинлар ва мулоқотни тақиқлаш керак.

Ана шунда ҳам, 5-10 кун давомида касалланганлар статистикаси сони ортиб бориши мумкин. Аммо улар уйда қолгани учун жуда камчиликка юқтира олишади. Энг юқори туқтага чиқиб секин пасаяди. Улар худди кўпикдек йиғиб олинади, кейин эса карантин зонага ажратилиб, касалланганлар шифохонага жойлаштирилади.

Бўм-бўш кўчалар ва транспортлар дезинфекция қилинади, маълум муддат ўтгач у ердаги бор вируслар ҳам ўлади. Самолётлар учмайди, чегаралар ва вилоятлар ёпилади. Шаҳар бўйлаб касалликка чалинганлар йиғиб чиқилади. Ва шу тариқа шаҳар тозаланади.

Бунинг учун 1 ой етиши мумкин. Ҳукумат барчасини режа асосида тўғри олиб боряпти, деб ҳисоблайман. Фақат одамлар буни тўғри тушунишлари керак. Барча давлатлар деярли шундай қилмоқда. Иккинчи босқичда тозаланган давлатлар ўртасида авиаалоқалар қайта тикланади. Ва бўлди. Схема шунақа менинг тушунчамда.

#vahimasizkarantin #sinovdavri #bizyengamiz

@allamjonov_ki
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
«Ўзбекистонимнинг кучли қўлларини ҳис қилдим» - Касалликни енгган бемор шифохонада ўтган кунлар ҳақида

👉 https://kun.uz/32271714

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
источник
2020 March 30

単ラ

単純に ラビル in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

単ラ

単純に ラビル in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

MB

Musayeva Baxtigul in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ассаламу алайкум  олисдаги Яқинларим!

#Хайрли_тонг

Розилик билан ҳаёт зийнатланади!
Табассум билан муаммолар енгиллашади!
Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади!
Дуо билан мушкуллар осон бўлади!

☀️ Яна бир тонг, яна бир умид,...
Янги иш ҳафтангиз муборак бўлсин, етказганига ШУКР дейиш яна насиб этсин Азизлар!

https://t.me/joinchat/AAAAAD2i0nAeI0HsdiCXuQ
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
UZ: Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп. Бироқ синовли кунларда аҳолига ишончли ва расмий ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» каналида давлат органлари ва барча ташкилотлар томонидан эълон қилинаётган расмий ахборотлар бериб борилади.

Агар Сизни расмий ахборотлар қизиқтирса, https://t.me/axborot_xizmatlariAOKA каналини кузатиб боринг.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
источник

単ラ

単純に ラビル in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Тот самый Ухань, о котором мы узнали лишь из-за вируса.
источник

IT

Ilhom Tursunov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
‼️Коронавирус касаллигини аниқлашга ёрдам берадиган дастлабки тест топшириш учун махсус бот яратилди — @checkCoronavirusBot.

@checkCoronavirusBot.

Тест саволлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ҳамда вирусология соҳасидаги олимлар билан ҳамкорликда тузилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошиб, 145 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу инфекция иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган жиянида аниқланди.


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Количество заражённых коронавирусной инфекцией в Узбекистане увеличилось на 1 человека. Всего заражённых стало 145 человек.

Инфекция была обнаружена у племянника больного, который был в контакте со вторым умершим.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Карантин даврида боғча боласи ота-онасига меҳнат таътили бериш тартиби тасдиқланди

"Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда  мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3227, 28.03.2020 й.).

Низомга кўра, меҳнат таътили карантин даврида боғчалар ва мактаблар фаолияти тўхтатилган даврда боғча тарбияланувчисининг ва мактаблар 1-4-синф ўқувчиларининг ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахс, васий, ҳомий)сига берилади.

Бунда, таътил ходимнинг хоҳишига кўра, таътиллар жадвалидан қатъи назар берилади (биринчи иш йили учун 6 ой ишлаган бўлиш шарт эмас).

✅ Агар ходим боғча ёки мактаб фаолияти тўхтатилишидан олдин меҳнат таътилини олган бўлса ёки меҳнат таътили олишни хоҳламаса унинг розилиги билан қуйидагилар амалга оширилиши мумкин:

👉 масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш;

👉иш ҳақи сақланмаган таътил бериш.

Иш берувчи ходимдан меҳнат таътилига чиқиши ҳақида ариза олган куни таътилнинг бошланиши ва тугаш санасини кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.

✅ Таълим муассасаларида карантин давом этиши муносабати билан меҳнат таътили тугаган кун ишга чиқишни иложи бўлмаганда, ходим  иш берувчи номига қуйидаги мазмундаги аризани юборади:

👉 муддати  ва бошланиш санаси кўрсатилган иш ҳақи сақланмаган таътил олиш бўйича;

👉 масофавий иш усули, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш бўйича.

❗️Иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб иш ҳақи сақланмаган таътил беришга мажбур, Меҳнат кодексида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин даврида татбиқ қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
источник

НС

Нодиржон Саматов🛡 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
❗️Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда бир қатор брифинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан:

Соат 12:00да Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси;

Соат 13:30да Ички ишлар вазирлиги;

Соат 15:00 Марказий банк;

Соат 16:00да Транспорт вазирлиги;  

Соат 17:00да Адлия вазирлиги;

Соат 18:00да Халқ таълими вазирлиги;

Соат 18:30да Меҳнат вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ўтказилади.


@aoka_uz
источник