Size: a a a

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

2020 March 27

S

Sardorbek in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

S

Sardorbek in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситалари (автобус, автомобиль, шаҳарлараро такси, авиа, темир йўл транспорти)нинг ҳаракати (юк ташиш ҳоллари бундан мустасно) бутунлай тўхтатилади. Бунда муайян ҳудудга таалуқли автотранспортларнинг (транзит) ўз ҳудудларига кириб боришига руҳсат берилади.

Бундан ташқари, вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади.

Мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда (хизмат фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари ҳамда жамоат ташкилоти ходимларидан ташқари), уйидан ташқарига чиқиши чекланади. Ўта зарур ҳоллардагина кўчага чиққанда (дорихона, озиқ-овқат дўконлари) – шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)да бўлиши шарт. Бордию фуқаролар уйидан ташқарига шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз чиқса, қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилади. Яъни, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида
– 1 115000 минг сўм жарима қўлланилади.

Шунингдек, эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда, фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масафо сақлаши шарт. Кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади. Бу таъқиқ бир вақтда ҳаракатланаётган оилага нисбатан қўлланилмайди.

Республика ҳудудидаги барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан ресторан, кафе, ошхона, чойхона, сингари тадбиркорлик субъектлари (уйга етказиб бериш хизмати бундан мустасно) мамлакатдаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашмагунига қадар фаолиятини тўхтатмай, давом эттираётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан кескин жазо чоралари кўрилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Хитойнинг Ухан шаҳри коронавирусни енгди, у ерда анчадан бери вирусга янги чалинганлар аниқлангани йўқ. Врачлар шаҳарни тарк этишмоқда. Халқ эса улардан чексиз миннатдор. Врачларимизни ардоқлайлик, Ўзбекистонда ҳам улар тиним билмай биз учун ишлашмоқда. Барчангизга таъзимдамиз. Биз ҳам коронавирусни албатта енгамиз!

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
источник

Ю

Ю.Бозоров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
•••Бир бола сунъий жонлантириш бўлимида жон бераётган эди.
••• Докторлардан бири боланинг боши устида энгашиб, секин деди:
- Укажон, калима келтир, жаннатга тушасан!

•••Бола бошини қимирлатиб қўйди, аммо калимани айтмади.
••Доктор энди қаттиқроқ, танбех охангида қайтарди:
- Ука, калима келтир, дедим! Кимнинг охирги сўзлари “Ла илаха иллаллох” бўлса, унга дўзах харом бўлади, калимани айт!
••• Кўзлари юмилиб бораётган бола яна бошини қимирлатди, аммо яна бирор сўз айтмади.

••• Шунда доктор унга ялингандек, ёлворгандек мурожаат қилди:
- Жон, ука, дўзахи бўлиб қолма, “Ла илаха иллаллох” дегин!

•••Бола бор кучини йиғиб, калимани айтди:
- Ла илаха иллаллоху Мухаммадур
росулуллох!
••• Шундан сўнг бола охиста жон берди.
•••Бу гапни эшитган боланинг онаси фарёд уриб йиғлади.

•••Доктор боланинг онасидан сўради:
- Нима учун болангиз икки марта сўраганимда калима келтирмади?

••• Боланинг онаси кўз ёшларини артиб, жавоб берди:
- Чунки болам соқов эди...

Оллохимнинг карами кенг.
t.me/navoiy24
источник

Д

Дилафруз in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
ХОТИН-КИЗЛАРНИНГ ОТМГА КИРИШИ УЧУН КВОТА БЕЛГИЛАНДИ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсияномалар бериш ва ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.


Унга кўра, Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган иқтидорли хотин-қизларнинг танловда иштирок этиш учун тавсияномалар қуйидаги мезонлар асосида берилади:


- кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва тўлов контрактини тўлашга лаёқатсиз бўлган оилалар;


- тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;


- 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган бева аёлларнинг (эр) қизлари;


- отаси ёки онаси ногирон бўлган ва кам таъминланган оилалар;


- оғир уй-жой шароитларида яшаётган ва доимий уй-жойига эга бўлмаган оилалар;


- ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган кам таъминланган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;


- ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалар;


- олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан бир неча баравар паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин ҳудудларда яшовчи оилалар фарзандлари учун уларни ўз ҳудудида муйян муддат ишлаш шарти билан.
t.me/navoiy24
источник

НС

Нодиржон Саматов🛡 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Коронавирусдан тўғри ҳимоя. Қисқа ва тушунарли маслаҳатлар.

Тарқатиб юборинглар ҳаммага жуда керак бўлади👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
источник

НС

Нодиржон Саматов🛡 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️⚡️Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 5 тага ошиб, 88 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 2 нафари Фарғона вилоятида, яна 2 нафари  Хоразмда ва  бир нафари Тошкент шаҳрида қайд қилингани тасдиқланди.


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Дин ишлари бўйича қўмита: бирга курашамиз, бирга енгамиз. Унутманг, бу йўлда Сиз ҳам биз билан биргасиз! Шундай экан, уйда қолинг!

@DinQumita
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Юнус-обод тумани бош имом хатиби Рахматилла кори дуолари

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ё қудратли ПАРВАРДИГОР! Агар бизларни тарбиялаш учун ушбу балони берган бўлсанг,  Ўзинг мураббийсан. Агар уни бизларни жазолаш учун юборган бўлсанг, Ўзинг  раҳм қил,  ё Роббим! 🤲Омин!!
__

О могущественный Творец!  Если Ты послал нам эту беду в назидание, Ты есть Учитель. Если это Твоя кара, прости нас, милостивый Всевышний! Аминь🤲

#sinovdavri #bizyengamiz
источник

С

СОЛНЫШКО in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Азиз ўқувчилар, ҳурматли ота-оналар!
Қадрли педагоглар!

Душанба, 30 март, кунидан бошлаб хар куни соат 8:30дан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда тайёрланган дарсларимиз 3 та канал орқали намойиш этилади (1-4, 5-8, 9-11 синфлар учун биттадан канал). Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича кучайтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан биргаликда, фарзандларимизнинг уйда бўлишига қарамай, уларнинг 4-чорак ўқишларини телевидение ва интернет орқали бошлашимиз керак.

Карантин даврида фарзандларимиз ўқишини давом эттириши учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда 100 дан ортиқ фидоий педагоглар иштирокида телевизион дарслар тасвирга олинди. Улар орасида давлат мукофоти соҳиблари, дарслик муаллифлари, йилнинг энг яхши фан ўқитувчилари ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Ушбу жараёнда иштирок этаётган барча педагогларимизга, Миллий телерадиокомпанияси раҳбарияти ҳамда ижодий жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

batafsil: https://bit.ly/3duYVeJ
источник

НС

Нодиржон Саматов🛡 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Аянчли ва таҳдидли статистика. Италия мисолида.

15 февраль - 3
22 февраль -79
(бир ойдан сўнг)
15 март - 24000
22 март - 60000

Ўзбекистон

15 март - 3
27 март - 88

Бир ойдан сўнг, 15 апрелда қанча бўлиши сиз ва бизга боғлиқ.

Уйда ўтиринг.

Постни улашинг.

© Саид Комил

🖌 Шунақа Гаплар канали👇


https://telegram.me/joinchat/AAAAAE-cyRWnBoTvAYxaFw
источник

5

5 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Хайрли кеч!

Бугун, 27 март куни соат 22:00да ҳаммамиз деразамизга қарайлик ва  шифокорларимиз, Президентимиз, Миллий гвардиямиз ва коронавирусга қарши курашда ёрдам бераётган барча одамларни олқишлаймиз!

Келинг, барча ушбу хабарни  билиши учун ҳамма ерга юборамиз!

Добрый вечер!

Давайте сегодня,  27 марта, в 22:00 вечера посмотрим в своё окно и все вместе поаплодируем нашим врачам, Президенту, сотрудникам Национальной гвардии и всем остальным,  кто помогает нам бороться с коронавирусом!

Давайте разошлём этот пост, что бы все люди знали об этом!

#sinovdavri #bizyengamiz

Қиламизми Навоийликлар!!??))
источник

Д

Дилафруз in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Мушукда коронавирус аниқланди

Бельгияда уй мушугига хўжайинидан коронавирус юқди. «Корреспондент» ёзишича, бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Эмманюэль Андре хабар берди.
Мушукда касаллик симптомлари белги берганидан сўнг мутахассислар томонидан текширилган. Унга вирус одамдан ўтгани тасдиқланди.
Илгари Гонконгда ит коронавирус билан касалланиб ўлгани ҳақида хабар бергандик. Шундан сўнг худди шу мамлакатда яна бир итга эгасидан шу касаллик юққани аниқланган.

@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
источник

В

В С О in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Хайрли кеч!

Бугун, 27 март куни соат 22:00да ҳаммамиз деразамизга қарайлик ва  шифокорларимиз, Президентимиз, Миллий гвардиямиз ва коронавирусга қарши курашда ёрдам бераётган барча одамларни олқишлаймиз!

Келинг, барча ушбу хабарни  билиши учун ҳамма ерга юборамиз!
___

Добрый вечер!

Давайте сегодня,  27 марта, в 22:00 вечера посмотрим в своё окно и все вместе поаплодируем нашим врачам, Президенту, сотрудникам Национальной гвардии и всем остальным,  кто помогает нам бороться с коронавирусом!

Давайте разошлём этот пост, что бы все люди знали об этом!

#sinovdavri #bizyengamiz
источник

Д

Дилафруз in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Диққат Навоийликлар!!!
источник

В

В С О in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Переслано от Sanjar Ala-axunov
источник

MB

Musayeva Baxtigul in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
👍👍👍
источник

MB

Musayeva Baxtigul in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Дилафруз
Диққат Навоийликлар!!!
Ajoyib fikr
источник