Size: a a a

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

2020 February 21

РУ

Ражабов Уткир in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
БИР МИЛЛИОН ДАРАХТ ЁКИ КЕЛАЖАК БОҒЛАРИ...                                                                     Telegram | Facebook | Youtube | Instagram                                                                      Расмий сайт: Navoi.uz
источник

МX

Маqsuda Xamraeva in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
2020 йил 21  феврал куни Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Кармана  туман  кенгаши тасарруфидаги  14,27,20-умумий  ўрта таълим мактабида жамоа шартномасининг 2019 йилдаги  ижроси ва бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2015 йилдан 2020 йил февралга қадар иш фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси буйича Навоий вилояти касаба уюшма ташкилотлари буйича масул ташкилотчиси  А.Бобомуродов  хамда  туман кенгаши бухгалтери М.Хамраевалар хамда Томди туман кенгаши раиси хам иштирок этишди. Касаба уюшма раисининг 5 йиллик фаолияти даврида олиб борган ишлари юзасидан  У.Бозоровнинг маърузаси тингланди ва қўмитанинг фаолияти оид ишлари юзасидан мактаб ўқитувчилари Абдуллаев.Х,Л.Пирнафасовалар  ўз фикрлар билдириб касаба уюшма ишлари қониқарли деб бахолашди. Ҳисобот-сайлов йигилишида  мактаб жамоаси бир овоздан Умид Бозоровни   касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайлашди.
источник

МX

Маqsuda Xamraeva in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

МX

Маqsuda Xamraeva in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

МX

Маqsuda Xamraeva in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник
2020 February 22

N

NAVOIY VKUTB in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:
1) Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 23-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди ва учинчи қисмининг 1-банди.
2) суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 7-боби («Қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга нисбатан ундирув»).
3) иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун. Бундай ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёхуд ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёхуд бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган аванснинг ушлаб қолинишини асоссиз ёки миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади;
4) ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, — таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун. Ана шу кунлар учун ҳақ меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 89-моддасининг тўртинчи қисмида, 100-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандлари, 106-моддасининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган асосларга кўра, шунингдек ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан бекор қилинганда ушлаб қолинмайди;
5) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 207-моддаси.
6) ушбу Кодекснинг 181-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган жаримани ундириш учун.
Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.
Жавоб "INTERLEX" жамоасидан
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#sanatoriynarxlar2020
ЧОРТОҚ САНАТОРИЙСИГА 2020 ЙИЛ УЧУН ЙЎЛЛАНМА НАРХЛАРИ
а) Қулайликларга эга:
👉1 ўринли 1 хонали (3-бино) – 1756000 сўм
👉2 ўринли 1 хонали (3-бино) – 1586000 сўм
👉2 ўринли 2 хонали (3-бино) – 1756000 сўм
👉3 ўринли 2 хонали (3-бино) – 1586000 сўм
👉1 ўринли 1 хонали люкс (2-бино) – 2062000 сўм
👉2 ўринли 2 хонали люкс (2-бино) – 2062000 сўм
👉3 ўринли 3 хонали (2-бино) – 1756000 сўм
👉2 ўринли 1 хонали (1-бино реабилитация) – 1586000 сўм
👉2 ўринли 2 хонали люкс (4-бино) – 2070000 сўм
👉3 ўринли 2 хонали (4-бино) – 1756000 сўм
б) Қулайликларсиз:
👉2 ўринли 1 хонали (7-бино) – 1440000 сўм
👉2 ўринли 1 хонали (5-бино) – 1440000 сўм

👉Йўлланма олиш тартиби
👉Санаторий ҳақида батафсил
Изох: Люкс ва ярим люкс хоналарга йўлланмалар фақатгина Курортлар бошқармаси ёки санаторийнинг ўзидан ҚҚС билан тўлиқ нархга сотиб олиш мумкин.
👉@navoi_kasaba👈
источник

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#konvensiya
Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош Конференциясининг 14-Сессиясида қабул қилинган Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-КОНВЕНЦИЯСИ
✅ 6-модда:
👉 Маъмурият амалдорлари, ҳатто уларнинг вазифаси уларга ишониб топширилган аҳолини қандайдир меҳнат шакли билан банд қилишга кўмаклашишдан иборат бўлса-да, ушбу аҳоли ёки алоҳида шахсларни хусусий шахслар, компаниялар ёки бирлашмалар учун ишлашга мажбур қилмайдилар.

❗️ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 492-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган

💾Конвенциянинг тўлиқ матни
👉@navoi_kasaba
источник