Касаба уюшмасига аъзо бўлган ишчи-ходимлар касаба уюшмасининг қўйидаги имтиёзларидан фойдаланади:
👉касаба уюшмаларидан бепул ҳуқуқий ёрдам олиш, давлат, суд ва мулк шаклидан қатъи назар, хўжалик органларида меҳнат муносабатларига оид масалалар бўйича касаба уюшмаларининг ҳимоясида бўлиш;
👉касаба уюшмалари органларига сайлаш ва сайланиш, юқори касаба уюшмалари органларига мурожаат этиш;
👉касаба уюшмалари томонидан ташкил этиладиган тадбирларида иштирок этиш, ўз фикрини эркин баён қилиш, ўз фаолиятига тааллуқли масалалар кўрилаётган мажлис, йиғилиш ёки конференцияларда шахсан иштирок этиш;
👉касаба уюшмалари тасарруфидаги санаторий ва дам олиш масканларида ўз саломатликларини тиклаш, фарзандларини болалар оромгоҳларида дам олдириш бўйича имтиёзли йўлланмалар олиш, касаба уюшмаларининг маданият муассасалари ва спорт иншоотларидан фойдаланиш ҳуқуқларига эга.
👉
@navoi_kasaba