F
Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлда қабул қилинган 633-сонли қарорига кўра, 15 августдан бошлаб ёқилғи-энергетика ресурсларига янги нархлар ва тарифлар белгиланган. Kun.uz’нинг қайд этишича, аҳолига тарқатиладиган электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг нархи 1 июнда ошиши керак бўлган миқдордан ҳам кўпроққа оширилган.
I – IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун электр энергияси нархи (кВт-соат)
▪️1.1. I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун — 450 сўм (250 сўм эди);
▪️1.2. III гуруҳ истеъмолчилари учун, жумладан аҳоли учун — 295 сўм (125 сўм эди);
▪️IV гуруҳ истеъмолчилари учун — 450 сўм (350 сўм эди);
▪️Президентнинг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379 сонли қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар учун — 450 сўм (365 сўм эди).
Табиий газ (метр куб)
▪️2.1. Аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун, идоравий ва муниципал турар-жой фонди, юридик шахсалар ётоқхоналари, аҳолини табиий газ билан таъминловчи хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, турар жой хоналари иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун газ ҳисобини юритувчи асбобга эга локал қозонхоналар учун — 380 сўм (320 сўм эди);
▪️2.2. Аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун газ ҳисобини юритувчи асбобга эга бўлмаса:
➖Овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун — 660 сўм (553 сўм эди);
➖Иситиш учун — 380 сўм (320 сўм).
▪️2.3. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (шунингдек, ўз балансида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари бўлган юридик шахслар) учун — 1000 сўм (800 сўм эди);
▪️2.4. Президентнинг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379 сонли қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар учун — 1000 сўм (1000 сўм эди).
▪️2.5. Бошқа улгуржи фойдаланувчиларга — 660 сўм (600 сўм эди).
▪️Аҳолига рўзғорда фойдаланиш учун реализация қилинадиган суюлтирилган газ (кг) — 1120 сўм (950 сўм эди).
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Чатоок, анча йомон булибди...
Саноатнинг томирида окиб турган к'они электр токи булиб турганида, товар айланмалари учун логистиканинг асосий элементи юк машиналари булиб турганида, юк машиналари эса бензин ва дизелда юргани учун жуда йомон карор ва халк учун каттагина кийинчиликка омил булибди...
Эл энергия ва автомобиль йокилгисининг нархи ошди дегани - бу хамма нарса ошди дегани.., шу гапга тенг кучли гап бу яъни..
Бу жуда йомон хабарни когозга ураб, юмшатиб айтиш дегани...
Йомон булибди хуллас.., охири бахайр булсин..