Ўзбекистонда 15 августдан газ ва электр энергия тарифлари ошадиВазирлар Маҳкамасининг 30 июлда қабул қилинган 633-сонли қарорига кўра, 15 августдан бошлаб ёқилғи-энергетика ресурсларига янги нархлар ва тарифлар белгиланган.
Kun.uz’нинг қайд этишича, аҳолига тарқатиладиган электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг нархи 1 июнда ошиши керак бўлган миқдордан ҳам кўпроққа оширилган.
I – IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун электр энергияси нархи (кВт-соат)▪️1.1. I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун — 450 сўм (250 сўм эди);
▪️1.2. III гуруҳ истеъмолчилари учун, жумладан аҳоли учун — 295 сўм (125 сўм эди);
▪️IV гуруҳ истеъмолчилари учун — 450 сўм (350 сўм эди);
▪️Президентнинг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379 сонли қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар учун — 450 сўм (365 сўм эди).
Табиий газ (метр куб)▪️2.1. Аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун, идоравий ва муниципал турар-жой фонди, юридик шахсалар ётоқхоналари, аҳолини табиий газ билан таъминловчи хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, турар жой хоналари иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун газ ҳисобини юритувчи асбобга эга локал қозонхоналар учун — 380 сўм (320 сўм эди);
▪️2.2. Аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун газ ҳисобини юритувчи асбобга эга бўлмаса:
➖Овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун — 660 сўм (553 сўм эди);
➖Иситиш учун — 380 сўм (320 сўм).
▪️2.3. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (шунингдек, ўз балансида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари бўлган юридик шахслар) учун — 1000 сўм (800 сўм эди);
▪️2.4. Президентнинг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379 сонли қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар учун — 1000 сўм (1000 сўм эди).
▪️2.5. Бошқа улгуржи фойдаланувчиларга — 660 сўм (600 сўм эди).
▪️Аҳолига рўзғорда фойдаланиш учун реализация қилинадиган суюлтирилган газ (кг) — 1120 сўм (950 сўм эди).
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg