Size: a a a

Даврон Файзиев | Расмий канал

2021 March 06
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Уйқуда ҳам даромад қиладиган IТ тадбиркор

Телеграмда 1 миллион обуначиси бор, 3Д Мах орқали уйқуда ҳам даромад қиладиган IТ тадбиркор Абдусаттор Абдураҳимов билан суҳбатни кўрдим.

Анча қизиқ маълумотлар олдим ўзим учун. Сизга ҳам кўришни тавсия қиламан. Балки кимгадир фойдаси тегиб ҳаётини яхши томонга ўзгартирар.

ВИДEО 👉 youtu.be/rlhb4BHF6x8
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
UFC 259 жанглар вақти

Эртага, яъни якшанба 6:00 да прелим бошланади. Яъни дастлабки қисм. Биз ҳам шу ердан бошлаб UZREPORTTV да трансляцияга старт берамиз. Прелимдан 4 та жанг ўрин олган. Қайсилар эканлигини бугунги постда ёзганман юқорида.

8:00 да асосий кард старт олади. 5 та жанг. Шунда 3 та чемпионлик жанги тахминан 9:00 ларга тўғри келади. Вақт ўзгариши мумкин. Шу сабабли, энг қизиқарли лаҳзаларни жонли эфирда ўтказиб юбормаслик учун трансляцияни бошидан кўришни маслахат бераман.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 March 07
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Савол. Жаҳон футболи юлдузи Дэвид Бекхэм нечанчи йилда Англия терма жамоасида дебют қилган?
Анонимная викторина
20%
2000
15%
2002
38%
1998
26%
1996
Проголосовало: 27013
источник
2021 March 08
Даврон Файзиев | Расмий канал
Жоан Лапорта Барселона клубининг янги президенти

Барселонада 14-бор клуб президентлигига сайловлар бўлиб ўтди. Унда катта устунлик билан аввал ҳам клубни бошқарган юрист Жоан Лапорта ғалаба қозонди. У Виктор Фонт 24% ва Тони Фрейшни 45% га ортда қолдирди.

57 ёшли Лапорта 2003-2010 йилларда ҳам Барсада президентлик қилган ва бу клуб тарихидаги энг муваффақиятли олтин давр ҳисобланади. Кўпчилик сосьос айнан шундай натижа кутган ҳолда овоз бергани табиий.

Лапортага анча муаммолар ҳам мерос сифатида ўтмоқда. 1,3 миллиард евролик қарз, Европадаги энг катта ойлик маошларини тартибга келтириш ва Месси давридан кейинги амортизацияни тайёрлаш. Дарвоқе, Каталония телеканалларидан бири сайлов вақтида Мессининг шартномаси борасида ҳам сосьос ўртасида онлайн сўровнома ўтказган. 65% Мессига янги шартнома таклиф қилишни қўллаган. Қолганлар эса бунга қарши бўлди.

Барселонада янги давр бошланмоқда.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 March 09
Даврон Файзиев | Расмий канал
Сулшерда рекорд

Манчестер Юнайтед бош мураббийларидан ҳеч бири меҳмонда ўзининг дастлабки уч дербисида ғалаба қозона олмаган. Бу натижанинг қадрини оширадиган яна фактор бор, Оле Гуннар шу 3 та ғалабани Манчестер Ситининг тарихдаги энг кучли вариантларидан бирига қарши қайд этди.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Ремонтада?

Порту биринчи ўйинда 2:1 ҳисобида Ювентусни мағлуб этди. Жавоб учрашувида меҳмондаги гол эвазига Ювенинг имконияти ёмон эмас. Гол уриш ва ўтказмаслик. Муаммо шундаки Порту кучли ҳимояга эга. Гуруҳ босқичида атиги 3 та гол ўтказди. Пепе иккинчи ёшлик даврини ўтказмоқда. Консейсау Порту анъанасини давом эттириб, тажриба ва истеъдодларни уйғунлаштирди, Европа даражасида рақобатли жамоа юзага келтирди.

Андреа Пирло ўйин олдидан хотиржам. Биринчи ўйинда ўз хатоимиз сабаб ютқаздик деб айтди. Портуни яхши ўрганиб чиққани ва ҳар бир чизиқни алоҳида бартараф эта олишини таъкидлади. Роналду формада. Йўқотишлардан фақат Де Лигт. Лацио спаринг-шерик бўлишни уддалади. Демак, Турин ремонтадага, яъни муаммони бартараф этишга тайёр.

Интригага бой Ювентус - Порту учрашувини бугун тунги 01:00 да UZREPORTTV орқали биргаликда томоша қиламиз.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🔵 "Chelsea" muxlislari uchun ochilgan: 🔥

Eng tezkor ⚡️
Eng katta 💥
Eng sifatli ✅

"Chelsi" klubining rasmiy kanaliga obuna bo'ling!
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
2021 March 10
Даврон Файзиев | Расмий канал
Холанд ва Мбаппе

Аввалги бахслар энди йўқ. Роналду ва Мессини аллақачон бир-биридан ажралмас феноменларидек қабул қилишган ва солиштирмай қўйишган. Спорт бу рақобат, бир даврда айнан икки даҳо ўйнашида ҳам рамзий маъно бор. Буёғига барча кутаётгани ҳам алоҳида Пеле ёки Марадона эмас, айнан икки супер футболчи пайдо бўлиши ва ўзаро курашиши. Асосий даъвогарлар бор. Холанд - Мбаппе. Статистика бўйича ўшалар темпида кетишмоқда. Шуниси етарли. Тўлиқ ўхшаш энди эртак бўлиб кетади. Бунинг устига иккиси ҳам болаликдан Роналду мухлиси. Янги форматдаги атлетлар. Идеал жисмоний кўрсаткичлар. Улар Криштиано моделини танлаб шу йўлдан юришган. Яъни, одамзотнинг меҳнат қилиш имкониятлари чўққисини забт этишмоқда. Ундан ортиғини организм кўтара олмаса керак.
Месси мухлислари буни тўғри қабул қилишлари керак. Чунки Леога ўхшашга интилиш бефойда. Месси бўлиб туғилиш керак.

Бу давр такрорланмайди, кутманг.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 March 11
Даврон Файзиев | Расмий канал
​​Ўта таъсирчан инсонларга кўриш тавсия этилмайдиган ўйин

Англиянинг 20 карра чемпиони Италиянинг 18 карра чемпионига қарши. Чемпионлар лигасини 3 бор қўлга киритган клуб ана шу турнирда 7 марта ғалаба қозонган жамоага қарши. Яна ўнлаб титулларга эга Европа футболи гигантлари тўқнашуви.
Манчестер Юнайтед - Милан.

Тўғри, баҳс Европа лигасидан жой олган, аммо бу қарама-қаршилик бемалол Чемпионлар лигасини ҳам безаши мумкин. Улар 10 та ўзаро расмий учрашув ўтказган бўлса, барчаси айнан Чемпионлар лигасига тўғри келади. Ва бирор марта дуранг ўйнашмаган. Ҳисоб тенг 5:5. Ана шундай бэкграунд билан бугунги ўйинга етиб келишмоқда. Ўхшашликлар тугамади. Иккиси ҳам чемпионликни соғинишган ва чемпионатда иккинчи поғонада кетишмоқда. Бу дегани бугунги даражаси тенг ва фаворит йўқ.

Ўзи аслида бу маълумотлар шарт эмасди, шундоқ ҳам ностальгия ўлчови меъёридан ошмоқда. Ўта таъсирчан мухлислар кўриши соғинч кўз ёшларига олиб келиши мумкин. Класикани ва барча нарсанинг ўта сифатлисини яхши кўрадиганлар, яъни эстетлар учун совға. 22:55 да FUTBOLTV дан қабул қилиб оласиз. Биргаликда кўрамиз.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Жалолиддин Машарипов Шабаб Ал Аҳли жамоасидаги дебют голини урди. Аввалги учрашувларда асосан голларга ассистентлик қилган футболчимиз энди ўзи ҳам рақиблар дарвозасини ишғол қилишни бошлади. Чиройли гол.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Superligadan keyin Pro liga ham qaytmoqda. Yangi mavsum boshlanyapti🔥

Pro liganing 2021-yilgi mavsumiga qur’a tashlash marosimi 12-mart kuni  bo'lib o'tadi. Qur’a tashlash marosimini soat 18:45 dan boshlab UZREPORT TV telekanali orqali jonli efirda tomosha qiling!

Rasmiy sahifalarimiz✅👇

@UzReport_uz | @UZREPORT_SPORT | @FUTBOLTV
@UzReport_uz | @UZREPORT_SPORT | @FUTBOLTV
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
2021 March 12
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник