«Minerva City» – пойтахтимизнинг
Янгиҳаёт тумани ҳудудида «шаҳар ичида шаҳар» тамойили асосида қурилаётган кенг инфратузилмага эга турар жой мажмуасидир. 100 гектар майдонни эгаллаган шаҳарда бизнес ва савдо марказлари, турар жой бинолари, 9 та лунка (тешик)дан иборат гольф майдони ҳамда замонавий спорт майдонлари, спорт заллари ва бошқа кўнгилочар майдончаларни ўзида мужассамлаштирган клуб уйлари, хуллас, яшаш учун зарур қулайликларни таъминлайдиган барча шарт-шароитлар мавжуд бўлади.
Хабарингиз бўлса, сўнгги вақтда мамлакатимизда гольф каби замонавий спорт турларига эътибор ортиб бормоқда. Бу, албатта, қувонарли ҳол. Гольф – бу жаҳондаги эксклюзив спорт тури бўлиб, ўз анъаналарига эга бўлган ажойиб ўйин. Ёшларимиз бўш вақтларини мана шундай гольф майдонларида ўтказишса, биздан ҳам Тайгер Вудс каби чемпионлар чиқиши аниқ.
«Minerva City» мажмуасини қураётган,
миллиардер Мурари Лал Джаланом бошчилидаги «MJ Developer» компанияси ҳам мамлакатимиз аҳолисига ўз уйлари атрофида гольф ўйнаш имконини берадиган майдонни қураётганликлари мақтовга лойиқ. Бу, албатта, ушбу шаҳарчада истиқомат қилувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга ҳисса қўшади. Мана шундай шароитларга эга, аҳолининг катта қисмини ўз бағрига сиғдира оладиган янги шаҳар марказидан чемпионлар етишиб чиқиши шубҳасиз.
@mjdevelopers_bot