Муҳимлик даражаси Ҳа, кўп нарсани ўзгартириб юборди бу вирус. Одатий ҳаёт тарзимизга нисбатан йўқотишлар катта.
Кимдир кундалик иши, тирикчилигини йўқотди.
Кўп соҳалар бутунлай тўхтатилди.
Кун тартиби ўзгариб кетди.
Фаоллик камайди.
Ҳаммада ҳам эмас албатта. Мардонавор тарзда қийин кунларда кечаю кундуз ўз бурчини бажараётганлар борасида эмас бу гаплар.
Яна нималар ўзгарди?
Борди-келди, меҳмондорчилик, маросим ва тўйлар, ошна-оғайнилар билан йиғилиш, чойхона, гап, қизғин давралар...
Оила аъзолари билан сайр қилиш, вақтни завқли ўтказиш имкони йўқ ҳозир.
Баъзилар катта моддий зарар кўрди.
Кимдир чегаралар ёпилмасдан яқинлари бағрига етиб келишга улгурмади.
Сафарга отланганлар қолиб кетди.
Кўпчиликнинг маиший ёки турмуш режалари бузилди.
Тушунаман, осон эмас буларни қабул қилиш.
Худо хоҳласа пандемия тугагач ҳаммаси изига тушиб кетади, тикланади. Бу гапим санаб ўтилган ишлардан жабр кўрганларга юпанч бўла оладими йўқми, билмадим очиғи.
Дарвоқе, йўқотишлар борасида муҳим бир нарсани қўшмабман юқорида. Қўшиб кетай. Кимлардир ҳаётидан айрилди..
#УйТинч
https://t.me/Davron_Fayziev