Мана нима керак унга! Бўшлиқ. Элдор қочадиган ҳужумчи ва марказ унга қулайроқ. Италия кубогининг Рома - Лечче ўйинида Шомуродов 63-дақиқада тушди. Саал бўлса ҳам кўпроқ вақт.
81-дақиқада римликлар 2:1 ҳисобида олдинда бораётганди ва Лечче ҳужумга ташланаётганди. Романинг охирида ўтказиб юбориши одати ҳавотирли эди. Шу дақиқада Генрих Мхитарян шеригининг тезлигига ишонди ва тўпни олдинга қараб тепди. Бўлди.
Старт. Элдор тезликда бўш зона томон қочди. Жарима майдонига киргач, ўзи билан параллель келаётган ҳужумчини замахда алдаб, олдинга чиқишни бошлаган дарвозабонни ҳам чалғитди. Мана ўша лаҳза ва Шома яқин бурчакка аниқ зарба йўллаб, ўйинга чиройли нуқта қўйди, 3:1. Ажойиб.
Рома чоракфиналга чиқди ва у ерда Италиянинг айни вақтдаги энг кучли клуби бўлмиш Интер билан тўқнаш келади. Моур ва Интер, зўр ҳикоя.
t.me/Davron_Fayziev