Ҳиндулар саркардаси Ҳиндулар саркардаси
Диего Симеоне Атлетико Мадрид бошқарувига келганига 10 йил бўлди. Тўғри, Атлетико унгача ҳам кучли бўлган, Реал-Барсалар билан рақобат қилган ва вақти-вақти билан чемпион бўлган. Бироқ, айнан El Cholo (Ҳинду) келган пайтда Барселона қутуриб, тарихдаги энг қудратли ҳолатига чиққанди. Унга Реал Мадрид бас келаман деб рекорд кетидан рекорд қайд этди. Бу икки гегемонга ҳеч ким бас келолмасди. Атлетико Мадрид Симеоненинг партизанлик ҳаракати каби ёпиқ, агрессив ва локал ҳужумлардан иборат тактикаси билан шу даврда ҳам анча титул қўлга киритиб қўйди.
2 бор Испания чемпиони,
1 бор Испания кубоги эгаси,
Испания суперкубоги эгаси,
2 бор Европа лигаси ғолиби,
Европа Суперкубоги эгаси. У фақат бир титулни забт этолмади, Европа Чемпионлар лигаси. Икки марта финалга чиққан, икки мартасида ҳам мадридлик ҳамшаҳарларига аламли мағлубиятга учраган. Балки у ҳамон шундан мотивация олар. Интилар. Чунки 10 йил бир жамоада бу катта муддат. Совринлар ўз йўлига, бу муддат Атлетико тарихида “Симеоне эраси” деб аталиши энг катта ютуқ деб ўйлайман.
t.me/Davron_Fayziev